Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Эътибор беринг!
Чет давлат суди – чет давлатнинг тарафлар 
ўртасидаги низони ҳал этувчи ваколатли органи тушунилади, чет эл 
арбитражи деганда чет давлатнинг тарафлар ўртасидаги низони ҳал 
этиш учун доимий ѐки вақтинча асосда фаолият кўрсатадиган нодавлат 
ташкилоти тушунилади. 
Чет давлат судининг ѐки арбитражининг ҳал қилув қарори, агар 
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида 
назарда тутилмаган бўлса, у қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч 
йил муддат ичида, тан олиш ва ижрога қаратиш учун тақдим этилиши 
мумкин. Чет давлат судининг ѐки арбитражининг ҳал қилув қарорини 
тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ариза аризачи томонидан 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
иқтисодий судига қарздорнинг жойлашган ери ѐки яшаш жойи бўйича 
ѐхуд, агар қарздорнинг жойлашган ери ѐки яшаш жойи номаълум бўлса, 
қарздор давлат рўйхатидан ўтказилган жой бўйича берилади. 
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди чет давлат судининг ѐки 
арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш 
тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал 
этишда, у қонун талаблари бузилган ҳолда тақдим этилганлигини 
аниқласа, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз ажрими билан 
қайтаради ѐки рад этади. Ажрим, ариза ва унга илова қилинган 
ҳужжатлар аризачига ѐки унинг вакилига ажрим чиқарилган кундан 
эътиборан беш кун ичида юборилади. Аризани қайтариш учун асос 
бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин манфаатдор шахс умумий 
тартибда ариза билан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий судига 
янгидан мурожаат этишга ҳақли. Чет давлат судининг ѐки 


88 
арбитражининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш 
тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақидаги ажрим устидан шикоят 
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажрим бекор қилинган 
тақдирда, ариза иқтисодий судга дастлабки мурожаат этилган кунда 
берилган деб ҳисобланади. 
Чет давлат судининг ѐки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан 
олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ариза, агар Ўзбекистон 
Республикасининг тегишли халқаро шартномаларида бошқача қоида 
назарда тутилмаган бўлса, мазкур бобда белгиланган хусусиятларни 
эътиборга олган ҳолда ушбу Кодекснинг қоидалари бўйича у иқтисодий 
судга келиб тушган кундан эътиборан олти ойдан ошмаган муддатда суд 
мажлисида кўрилади. 
Чет давлат судининг ва арбитражининг ҳал қилув қарорини 
ижрога қаратиш чет давлат судининг ѐки арбитражининг ҳал қилув 
қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида ажрим чиқарган суд 
томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон 
Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда 
амалга оширилади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling