Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Давлат божи. Даъво баҳоси. Давлат божи ставкалари
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
Давлат божи. Даъво баҳоси. Давлат божи ставкалари
Эътибор беринг! Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ѐки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ѐки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир. Давлат божи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ―Давлат божи тўғрисида‖ги ЎРҚ-600-сонли қонунига асосан ундирилади. Ваколатли муассасаларга ва (ѐки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаѐтган ва ўзига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракат ва (ѐки) ҳужжатлар бериш амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилардир. Давлат божи турлари жумласига қуйидагилар ҳам киради: Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан консуллик ҳаракатларини амалга оширганлик учун тўланадиган консуллик йиғими; ихтироларга, фойдали моделларга, саноат намуналарига, селекция ютуқларига, товар белгиларига, хизмат кўрсатиш белгиларига, товар келиб чиққан жой номларига, интеграл микросхемалар топологияларига ҳуқуқий муҳофаза бериш билан боғлиқ юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик учун тўланадиган патент божи. 101 Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда ―Давлат божи тўғрисида‖ги ЎРҚ-600-сонли қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун бож ставкаларини тўғридан-тўғри тартибга солишга қаратилган ягона ҳужжат бўлиб, давлат божларини ундиришни тартибга солувчи 38 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўрнига ишлаб чиқилди. Шу пайтга қадар давлат божларини ҳисоблаш Солиқ кодекси, бож ставкалари эса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат қарорлари орқали тартибга солиб келинган. Маълумки, давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширгани ва бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ҳамда мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берилгани учун ундириладиган бир марталик мажбурий тўлов ҳисобланади. Шу боис давлат божи янги таҳрирдаги Солиқ кодексидан чиқарилди. Мазкур янги қонун фуқаролик, иқтисодий, маъмурий судларга аризалар билан мурожаат қилганда, нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганда, фуқаролар биометрик паспортни расмийлаштирганда, шу жумладан, хорижга чиқиш, консуллик йиғимини тўлаш ва шу каби бир қатор ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ―Давлат божи тўғрисида‖ги ЎРҚ-600-сонли қонунининг 5-моддаси 2-қисмига биноан, иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан, ташкилотларни ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан, низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида ишга киришиш ҳақидаги аризалардан, иқтисодиѐт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ѐки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан, иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш ҳақидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш 102 ҳақидаги ишлар бўйича иқтисодий суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, чет давлат судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризалардан, чет давлат судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги ишлар бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек иқтисодий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун ундирилади. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling