Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Суд жарималарини солиш асослари. Жарима солиш


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

 
Суд жарималарини солиш асослари. Жарима солиш 
масаласини кўриш тартиби. 
 
Эътибор беринг!
Суд жарималари – иқтисодий процессуал 
қонунчилик нормаларини бузган шахсларга нисбатан иқтисодий судлар 
томонидан қўлланиладиган ва республика бюджетига ундириладиган 
моддий кўринишдаги процессуал чорадир.
 
Суд жарималари ИПК назарда тутилган ҳолларда суд томонидан 
солинади. Хусусан, мутахассис суд узрсиз деб топган сабабларга кўра 
суд чақируви бўйича келмаса, шунингдек маслаҳатлар (тушунтиришлар) 
беришни асоссиз равишда рад этса, унга нисбатан белгиланган тартибда 
суд жаримаси солиниши мумкин. Жарима солиниши мутахассисни 
келиш ва маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш мажбуриятидан озод 
қилмайди. Шунингдек, далилни сақлаѐтган шахс талаб қилинаѐтган 


115 
далилни тақдим этиш мажбуриятини суд узрсиз деб топган сабабларга 
кўра бажармаган тақдирда, уни сақлаѐтган шахсга белгиланган тартибда 
суд жаримаси солинади. Талаб қилинаѐтган далилни сақлаѐтган шахсга 
жарима солиниши уни далилни судга тақдим этиш мажбуриятидан озод 
қилмайди. 
Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача, 
юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз 
бараваригача миқдорда суд жаримаси солинади. 
Суд томонидан давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи 
бошқариш органларининг ва бошқа органларнинг, ташкилотларнинг 
мансабдор шахсларига солинган суд жарималари уларнинг шахсий 
маблағларидан ундирилади. Суд жарималари республика бюджети 
даромадига ундирилади. 
Суд мажлисида ҳозир бўлган шахсга нисбатан суд жаримасини 
солиш ҳақидаги масала шу суд мажлисида ҳал этилади. 
Суд мажлисида ҳозир бўлмаган шахсга нисбатан суд жаримасини 
солиш ҳақидаги масала бошқа суд мажлисида ҳал этилади. Ўзига 
нисбатан суд жаримаси солиш тўғрисидаги масала кўрилаѐтган шахс суд 
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор 
қилинади. Тегишли тарзда хабардор қилинган шахснинг келмаганлиги 
суд жаримаси солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик 
қилмайди. 
Суд жаримаси солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш 
натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суд жаримасини солиш 
тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси жарима солинган шахсга 
юборилади. Суд жаримасини солиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят 
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Суд жаримасини солиш 
тўғрисидаги ажрим устидан шикоят (протест) берилиши ажримнинг 
ижросини тўхтатиб қўймайди. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling