Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

 
Савол: юқоридаги казус бўйича ҳал қилув қарорини қабул 
қилинг ва жавобингизни асослантиринг. Мазкур иш юзасидан даъво 
баҳоси қандай аниқланади ҳамда қанча миқдорда давлат божи тўланади, 
жавобингизни асослантиринг.
 
2-казус 
 
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси М.М.Якубов
раислигида, судъя ѐрдамчиси Ш.Усманов котиблигида, даьвогар Бўка


117 
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
―YULDUZ‖ фермер хўжалиги манфаатида жавобгар ―Maxim Gold
Tex‖ масъулияти чекланган жамият ҳисобидан 96614183 сўм асосий
қарз, 1912920 сўм пеня, 9661418 сўм жарима ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини тарафлардан Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари 
ва томорқа ер эгалари Кенгаши ишончли вакиллари А.Мажидов,
В.Абдуғаниев, Х.Расулова, фермер хўжалиги раҳбари И.Асроров,
жавобгар ―Maxim Gold Tex‖ масъулияти чекланган жамият директори 
Х.Абдуллаев, ишончли вакили А.Джураевлар иштирокида Бўка туман 
Мажбурий ижро бюроси маъмурий биносида очиқ, сайѐр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: 
Даьвогар Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши ―YULDUZ‖ фермер хўжалиги
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
―Maxim Gold Tex‖ масъулияти чекланган жамият ҳисобидан
96614183 сўм асосий қарз, 1912920 сўм пеня, 9661418 сўм жарима 
ундиришни сўраган. 
Судда сўралган даъвогар Бўка туман фермер, деҳқон 
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ишончли вакиллари
А.Мажидов, В.Абдуғаниев, Х.Расулова, фермер хўжалиги раҳбари
И.Асроровлар даъво аризасидаги важларни такрорлаб, тарафлар
ўртасида 2019 йил пахта хом ашѐси харид қилиш бўйича контрактация 
шартномаси тузилганлигини, жавобгар томонидан шартнома шартлари
қўпол равишда бузилиб, белгиланган муддатда маҳсулот ҳақи тўлаб
берилмаганлигини, ҳозирги кун ҳолатига 73258131сўм қарзи 
мавжудлигини баѐн қилиб даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. 
Шунингдек судда сўралган жавобгар ―Maxim Gold Tex‖ 
масъулияти чекланган жамият директори Х.Абдуллаев, ишончли
вакили А.Джураевлар даъвони қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам 
шартнома тузилганлигини, пахта хом ашѐси ҳақи қисман тўлаб
берилмаганлигини, бунга сабаб махсулотни қайта ишлаб чиқариш
тўхтаб қолганлигини, ҳозирги кунда ҳисоб рақамлари ҳамда
мол-мулкларига банд солинганлиги натижасида қарздорлик тўлиқ
қопланмаганлигини, иқтисодий аҳволини инобатга олиб, даъво
талабининг жарима ва пеня ундириш қисмини рад қилишни сўради. 
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг важларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча 
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.


118 
Иш хужжатларида кўринишича тарафлар ўртасида 2019 йил 
пахта хом ашѐси харид қилиш бўйича контрактация шартномаси 
тузилган. Ушбу шартноманинг 1 бўлим 1.1-бандига мувофиқ
даъвогар пахта хом ашѐсини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар ўз
навбатида ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб
олиш ва муаян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шунингдек шартноманинг 4-бўлимида кўрсатилган тартибда 
ҳисоб-китоблар амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 
Шартноманинг 4.4-бандида ―Буюртмачи-кластер‖ маҳсулотни
қабул қилиб олгандан кейин шартномада белгиланган нархлар
бўйича ―Етказиб берувчи‖га 60 кун муддат ичида унинг тўлиқ ҳақини 
тўлаб бериши лозимлиги белгилаб қўйилган бўлиб, тарафлар ўртасида
якуний ҳисоб-китоблар бўйича 01 ноябр 2019 йилда далолатнома 
расмийлаштирилган. Аммо ―Хўжалик‖ка етказиб берилган маҳсулот
қиймати шартномада белгиланган муддатда ҳисоб-китоб қилинмасдан
жавобгар томонидан шартнома шартлари қўпол равишда бузилиб 
мажубирятлар қисман бажарилмаган. Даъвогар ―YULDUZ‖ фермер
хўжалиги томонидан жавобгар ―Maxim Gold Tex‖ масъулияти 
чекланган жамиятга қарздорликни тўлаш юзасидан ѐзма равишда 
талабнома юборилган бўлсада, талабнома оқибатсиз қолдирилган. 
Ушбу ҳолатлар иш хужжатлари ҳамда судда сўралган
тарафлар вакиллари томонидан берилган тушунтиришлар ҳамда
тақдим қилинган хужжатлар асосида 2020 йил 29 апрел ҳолатига 
73258131 сўм қарздорлик ўз тасдиғини топди.
Қайд этилганларга кўра, даъво талабининг асосий қарз
ундириш қисмини 73258131 сўмга қаноатлантиришни лозим деб 
ҳисоблайди.
Шунингдек даъвогар шартнома мажбуриятлари ўз вақтида 
бажарилмаганлиги ҳолати юзасидан жавобгардан шартноманинг
5.2-бандига асосан 10 фоиз миқдорда 9661418 сўм жарима, 1912920 сўм 
пеня ундиришни сўраган.
Суд, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият
бажарилиш даражасини, унинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг
манфаатларини инобатга олиб, даъвонинг жарима ундириш қисмини 
тўлаб берилмаган суммага нисбатан 7325813 сўм қилиб белгилашни,
қолган қисмини ва даъво талабининг пеня ундириш қисмини рад 
қилишни лозим деб топади. 
Бундай ҳолатда суд, даъво талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 73258131 сўм асосий қарз,


119 
7325813 сўм жарима ундиришни, даъво талабининг пеня ундириш 
қисмини рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг
айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг 
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан
давлат божи ва почта харажатлари жавобгар зиммасига юклашни 
лозим деб топади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling