Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Суд харажатларининг тақсимланиши 
 
Эътибор беринг!
Суд харажатлари ишда иштирок этувчи 
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб 
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича 
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат 
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан 
қопланади. 
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат 
божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, 
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда 
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. 
Агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан мазкур 
тоифадаги низолар учун қонунда ѐки шартномада назарда тутилган 
низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш 
(талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни 
жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг натижасидан 
қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига юклатишга 
ҳақли. 


114 
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг 
жавобгар томонидан ихтиѐрий равишда қаноатлантирилса, суд 
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. 
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш 
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун 
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд 
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши 
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка 
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг 
зиммасига юклатилиши лозим. 
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда 
бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг 
манфаатларини 
кўзлаб 
тақдим 
этилган 
даъво 
талабларини 
қаноатлантириш рад этилган ѐки улар қисман қаноатлантирилган 
тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган 
шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган 
қисмига мутаносиб равишда ундирилади. 
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини 
тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ 
ҳал қилув қарорини қабул қилади. 
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация, назорат 
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу 
моддада баѐн этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling