Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Ишни иқтисодий судда кўриш билан боғлиқ чиқимлар


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Ишни иқтисодий судда кўриш билан боғлиқ чиқимлар 
Эътибор беринг!
Суд чиқимларисуд хабарномалари ва суд 
ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан, суд 
тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни 
жойида кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференцалоқа 
режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни 
кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан иборатдир. 
Суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларининг 
суммаси суд томонидан белгиланади, бироқ бу сумма базавий ҳисоблаш 
миқдорининг ўндан бир қисмидан ошмаслиги керак ва даъво аризаси 
(ариза, шикоят) берувчи шахс томонидан суднинг депозит 
ҳисобварағига киритилиши лозим. 


112 
Суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан 
боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва 
ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари 
бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади. 
Экспертлар, мутахассислар, гувоҳлар ва таржимонларга судга 
келиш билан боғлиқ бўлган йўлкира, хона ижараси бўйича 
харажатларнинг ўрни қопланади ва кундалик харажатлар учун ҳақ 
тўланади. 
Экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар суднинг топшириғи 
бўйича бажарган иш уларнинг хизмат вазифалари доирасига кирмаса
улар бу иш учун ҳақ олади. 
Гувоҳлар, таржимонлар, мутахассислар ва экспертларга тўланиши 
лозим бўлган сумма тегишли илтимоснома билан мурожаат қилган 
ишда иштирок этувчи шахс томонидан суднинг депозит ҳисобварағига 
олдиндан ўтказилади. Агар илтимоснома иккала тарафга тегишли бўлса, 
талаб қилинадиган суммани улар тенг бўлиб ўтказади. Агар экспертиза 
суднинг ташаббуси билан тайинланса, тўланиши лозим бўлган суммалар 
экспертга суд томонидан депозит ҳисобварағидан тўланади. Экспертлар, 
мутахассислар, гувоҳлар ва таржимонларга тегишли бўлган суммалар 
улар ўз вазифаларини бажарганларидан кейин суд томонидан тўланади. 
Ўзбекистон Республикаси «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар
мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини 
тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган 
талаблар асосида миқдор белгиланади. 
Тўланиши лозим бўлган суммаларни тўлаш тартиби ва миқдори 
қонун ҳужжатларида белгиланади. 
Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги 
Қонунининг 25-моддасига биноан, давлат суд-экспертиза муассасалари 
фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва 
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан 
молиялаштирилади. Давлат суд-экспертиза муассасалари фуқаролик 
ишлари ва иқтисодий ишлар бўйича суд экспертизаларини ўтказганлик 
учун тўлов ундиришга ҳақлидир. Бунда судда даъво тақдим этган ҳамда 
даъвони қувватлаѐтган давлат органлари давлат суд-экспертиза 
муассасалари томонидан ўтказилган суд экспертизалари учун тўловдан 
озод этилади. Тўлов миқдори ва мазкур маблағларни сарфлаш тартиби 
қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Бошқа ташкилот ходимлари ва 
бошқа 
жисмоний 
шахслар 
томонидан 
суд 
экспертизалари 


113 
ўтказилганлиги учун тўлов суд экспертизасини тайинлаган орган (шахс) 
томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 165-моддасига 
кўра, ходим давлат ѐки жамоат вазифаларини бажараѐтган вақтида 
(сайлов ҳуқуқини амалга ошириш, депутатлик вазифаларини бажариш, 
тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш, ҳарбий 
бурчни бажариш, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органга, 
суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳузурига ѐки судга гувоҳ, 
жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холис тариқасида 
чақирилганда, худди шунингдек суд мажлисларида халқ маслаҳатчиси, 
жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат бирлашмалари ва 
меҳнат жамоаларининг вакили сифатида иштирок этганда, шунингдек 
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда) иш берувчи уни иш жойини 
(лавозимини) сақлаган ҳолда ишдан озод қилиши шарт. Ана шу 
вазифаларни бажариш вақтида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling