Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- КАЗУСЛАР 1-казус
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Процессуал муддатларни белгилаш ва ҳисоблашни мисоллар асосида тушунтиринг. 2. Процессуал муддатларнинг тугашини мисоллар асосида таҳлил қилинг. 3. Процессуал муддатларни тўхтатиб туриш ва уза тириш тартибини тушунтиринг. 4. Процессуал муддатларга риоя қилмаслик оқибатларини тахлил қилинг. КАЗУСЛАР 1-казус Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья И.А.Юсупов раислигида, судья ѐрдамчиси У.Жўраеванинг котибалигида, даъвогар вакили З.Ахмедова иштирокида, даъвогар Тошкент вилояти ―ISSIQLIK MANBAI‖ ишлаб чиқариш бошқармасининг жавобгар ―NURSAID BAGDAD‖ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 16 000 000 сўм асосий қарз 384 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни, аниқлади: Даъвогар Тошкент вилояти ―ISSIQLIK MANBAI‖ ишлаб чиқариш бошқармаси Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар ―NURSAID BAGDAD‖ масъулияти чекланган ҳисобидан 16 000 000 сўм асосий қарз, 384 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб қувватлади, қарздорлик тан олинганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантириб беришни ҳамда шартномалар бўйича дастлаб қарздорлик қисман ундирувга қаратилганлигини билдирди. Жавобгар вакили тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади ва даъвогарнинг даъво талабига эътироз билдирмади. 126 Иш ҳужжатларига кўра, ИЧБ ва МЧЖ ўртасида 2019 йил 28 июнда №4 – сонли, 2019 йил 02 июлда №1 – сонли ва 2019 йил 30 августда №6 – сонли олди-сотди шартномалари имзоланган. Шартнома шартлари ИЧБ томонидан бажарилган ҳамда МЧЖ томонидан тегишли ҳисоб-фактура ва ишончномалар асосида қабул қилиб олинган ҳамда тарафлар ўртасида имзоланган ўзаро қарздорликни таққослаш далолатномасига кўра, қарздорлик тўлиқ тан олинган бўлса-да, лекин қарздорлик тўлаб берилмаган. Даъвогар жавобгарга шартномалар бўйича қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабнома билан мурожаат қилган бўлса-да, аммо мазкур талабномалар ижросиз қолдирилган (дастлаб юқоридаги шартномалар бўйича қарздорлик қисман ундирувга қаратилган). Натижада, ИЧБ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ишни судда кўриш жараѐнида жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли суд даъво талабининг асосий қарз суммасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 6 843 483,61 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Тарафлар ўртасида имзоланган шартномаларнинг тегишли бандига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling