Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эътибор беринг!
Эътибор беринг!
Ўзининг ташқи кўриниши, ички хоссалари ва мазмуни, турган жойи ѐки бошқа белгилари билан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қила оладиган ашѐлар ашёвий далиллардир. Ашѐвий далиллар судда сақланади. Судга келтириб бўлмайдиган ашѐвий далиллар турган жойида сақланади. Улар батафсил тавсифланиши, зарур бўлган тақдирда эса муҳрлаб қўйилиши, фотосуратга ѐки видеоѐзувга туширилиши лозим. Суд ва сақловчи ашѐвий далилларни ўзгармайдиган ҳолатда сақлаш чораларини кўради. Ашѐвий далилларни сақлаш харажатлари белгиланган қоидаларга мувофиқ тарафлар ўртасида тақсимланади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ашѐвий далиллар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга қайтариб берилади ѐки суд шу ашѐларга кимнинг ҳуқуқи бор деб топган бўлса, ўша шахсларга берилади ѐхуд суд белгилайдиган бошқа тартибда реализация қилинади. Айрим ҳолларда суд ашѐвий далилларни кўздан кечириб ва текшириб чиққанидан кейин, агар ашѐвий далилларни тақдим этган шахслар уларни қайтариб беришни илтимос қилган бўлса ва бундай илтимосноманинг қаноатлантирилиши низонинг тўғри ҳал этилишига зарар келтирмаса, улар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга ишни юритиш жараѐнида қайтариб берилиши мумкин. Суд ашѐвий далилларни қайтариш масалалари юзасидан ажрим чиқаради. Қонунга мувофиқ айрим шахсларнинг эгалигида туриши мумкин бўлмаган ашѐлар тегишли ташкилотларга топширилади. 138 Эътибор беринг! Ишни кўриш вақтида юзага келадиган, фан, техника, санъат ѐки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ѐки розилиги билан экспертиза тайинлайди. Агар экспертизани тайинлаш қонунда белгилаб қўйилган ѐки шартномада назарда тутилган бўлса ѐхуд тақдим этилган далилнинг қалбакилаштирилганлиги тўғрисидаги аризани текшириш ѐхуд қўшимча экспертиза тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз ташаббуси билан тайинланади. Экспертиза ўтказилиши зарур бўлган масалалар доираси ва мазмуни суд томонидан белгиланади. Ишда иштирок этувчи шахслар судга экспертиза ўтказиш вақтида тушунтириб берилиши лозим бўлган масалаларни тақдим этишга ҳақли. Суд ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этган масалалар рад қилинганлиги асосланади. Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261- сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига кўра, ИПК 80-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра ишда иштирок этувчи шахслар судга эксперт томонидан тушунтириш берилиши лозим бўлган саволларни тақдим этишга ва ўзлари кўрсатган шахсларни эксперт сифатида жалб этиш ѐки экспертизани муайян экспертиза муассасасида ўтказиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли. Экспертиза ўтказилиши зарур бўлган масалалар доираси ва мазмуни суд томонидан белгиланади. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган саволлар рад этилган тақдирда, суд рад этиш сабабларини ажримда асослантириб бериши шарт. Судлар инобатга олишлари лозимки, тушунтириш бериш учун суд эксперти олдига низони тўғри ҳал қилишга қаратилган, экспертнинг ваколат доирасига кирадиган ҳамда фан, техника, санъат ѐки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган саволлар қўйилиши керак. Экспертизани такроран ўтказмаслик мақсадида суд эксперти ѐки суд экспертлари комиссияси олдига қўйилаѐтган саволлар экспертизани тўлиқ ўтказиш учун етарли даражада бўлиши лозим.Ҳал қилиниши суднинг ваколатига кирадиган ҳуқуқ тўғрисидаги саволлар эксперт олдига қўйилиши мумкин эмас. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling