Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Исботлаш. Исботлаш мажбурияти, далилларни тақдим


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Исботлаш. Исботлаш мажбурияти, далилларни тақдим 
этиш ва талаб қилиб олиш, далилларни кўздан кечириш ва 
текшириш, далиллар мақбуллиги 


130 
Исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган 
ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, 
текшириш ва баҳолашдан иборатдир. 
Эътибор беринг!
Исботлаш предмети моддий-ҳуқуқий 
аҳамиятга эга бўлган фактлар ва юридик фактлардан иборатдир. 
Масалан, иқтисодий суд қарз шартномаси бўйича пулни ундириш 
тўғрисидаги ҳал қилув қарорини чиқаришдан олдин, бундай 
шартнома ҳақиқатдан мавжудлиги, шартноманинг предмети 
нимадан иборат эди, шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш 
муддати қандайлигини аниқлаштириши исботлаш предметини 
ташкил этади. 
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва 
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши 
керак. 
Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир 
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда 
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни 
исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига 
юклатилади. 
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва 
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган далилларни ишда иштирок 
этувчи бошқа шахслар олдида, суд мажлиси бошлангунига қадар 
ѐки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. 
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи 
бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга 
ҳақли. 
Агар тараф суд томонидан талаб этилаѐтган далилни ўзида 
ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни 
тақдим этмаѐтган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф 
манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у 
томонидан тан олинган деб ҳисобланади. 
Демак, иқтисодий суд ишни кўришда тарафлар томонидан 
келтирилган ѐки суднинг ташаббуси билан талаб қилиб олинган 
далилларга асосланиб процессни давом эттиради. 
Далиллар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим 
этилади. 


131 
Агар суд мавжуд далиллар етарли эмас деб ҳисобласа, 
ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва низони тўғри ҳал қилиш 
учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни ишда иштирок 
этувчи шахсларга, бошқа ташкилотларга, уларнинг мансабдор 
шахсларига муайян ҳаракатларни амалга оширишни таклиф этади.
Шу жумладан низони ҳал қилиш учун аҳамиятли ҳужжатлар ва 
маълумотларни тақдим этишни таклиф қилиши мумкин. Ишда 
иштирок этувчи шахс ишда иштирок этувчи ѐки иштирок 
этмайдиган шахсдаги зарур далилни мустақил олиш имконига эга 
бўлмаса, ўша далилни талаб қилиб олиш тўғрисида судга 
илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли. Илтимосномада шу 
далил билан иш учун аҳамиятли қандай ҳолатлар аниқланиши 
мумкинлиги, далилнинг аломатлари ва унинг жойлашган жойи 
кўрсатилиши зарур. 
Далилни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномани 
кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. 
Далилни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномани 
қаноатлантириш ҳақидаги ажримда талаб қилинаѐтган далилни 
тақдим этиш муддати ва тартиби кўрсатилиб, ажрим суд томонидан 
талаб қилинаѐтган далилни сақлаѐтган шахсга юборилади. 
Суд талаб қилаѐтган далилни сақлаѐтган шахс уни бевосита 
судга юборади ѐки судга топшириш учун тегишли ажримни тақдим 
этган шахсга беради. 
Агар шахс суд талаб қилаѐтган далилни тақдим этиш 
имкониятига эга бўлмаса ѐки суд белгилаган муддатда тақдим эта 
олмаса, у шу муддат ичида бу ҳақда судни сабабларни кўрсатган 
ҳолда хабардор қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 
2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан 
процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг 
айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 17-бандида судлар 
инобатга олишлари лозимки, қўшимча далилни тақдим этиш учун 
процессуал муддат талаб қилинган далилнинг алоқа ташкилоти 
томонидан етказиб бериладиган вақт ҳисобга олинган ҳолда 
белгиланиши лозим. 
Суд томонидан белгиланган процессуал муддат тугагунига 
қадар ишда иштирок этувчи шахс, шунингдек суд томонидан 
муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбурияти юклатилган 
шахс муайян процессуал ҳаракатларни ўз вақтида амалга ошириш 


132 
учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни кўриши керак. 
Агар ишда иштирок этувчи шахс, шунингдек суд томонидан 
муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбурияти юклатилган 
шахс суд томонидан белгиланган процессуал муддатда далилларни 
тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса, у тегишли ажрим 
(топшириқ)ни олганидан сўнг беш кунлик муддат ичида, суд 
томонидан белгиланган муддат беш кундан кам бўлганда эса суд 
ажримини олган кундан бошлаб зудлик билан бу ҳақида сабабини 
кўрсатган ҳолда судни ѐзма (электрон) шаклда хабардор қилиши 
шарт. 
Далилни сақлаѐтган шахс талаб қилинаѐтган далилни тақдим 
этиш мажбуриятини суд узрсиз деб топган сабабларга кўра 
бажармаган тақдирда, уни сақлаѐтган шахсга белгиланган тартибда 
суд жаримаси солинади.
Талаб қилинаѐтган далилни сақлаѐтган 
шахсга жарима солиниши уни далилни судга тақдим этиш 
мажбуриятидан озод қилмайди. Қўшимча материаллар мурожаатда 
кўрсатилган муддатда, муддат кўрсатилмаган тақдирда дарҳол 
тақдим қилиниши шарт. Агар мурожаатда сўралаѐтган қўшимча 
материаллар бошқа шахсларда сақланаѐтган бўлса, суд уларни 
белгиланган тартибга мувофиқ талаб қилиб олиш ва экспертиза 
муассасасига юбориш чораларини кўради. 
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз 
қилувчи учинчи шахсларнинг даъвогарнинг барча ҳуқуқларидан 
фойдаланади ва барча мажбуриятларини бижаради. Шунинг учун у 
ўзининг талабларини асослайдиган ҳолатларни исботлашга мажбур.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз 
қилмайдиган учинчи шахс процессда тараф билан ўзи ўртасидаги 
муносабатга таъсир қилувчи фактларни исботлаши лозим. 
Давлат органлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини 
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар кўрилганда ушбу 
ҳужжатларнинг қабул қилинишига асос бўлган ҳолатларни 
исботлаш мажбурияти ҳужжатни қабул қилган орган зиммасига 
юклатилади. ташкилотлар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир 
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда, 
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни 
исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига 
юклатилади. 
Судга олиб келиш имконияти бўлмаган ѐки олиб келиниши 
қийин бўлган далилларни, шунингдек тез бузиладиган ашѐвий 


133 
далилларни суд улар турган жойда кўздан кечириши ва текшириши 
мумкин. Далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва 
текшириш тўғрисида ажрим чиқарилади. Зарур ҳолларда, 
далилларни кўздан кечириш ва текширишда иштирок этиш учун 
одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар 
чақирилиши мумкин. Тез бузиладиган ашѐвий далиллар ишда 
иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд томонидан 
дарҳол кўздан кечирилиши ва текширилиши мумкин. Ёзма ва 
ашѐвий далилларни улар турган жойда бевосита кўздан кечириш ва 
текшириш жараѐнида белгиланган тартибда суд томонидан 
баѐннома тузилади. Далилларни мустаҳкамлаш учун баѐннома 
тузиш билан бирга аудио, видеоѐзувга олиш, фотосуратга 
тушириш, кўчирма нусхалар, режалар, чизмалар тайѐрлаш ва 
ахборотни акс эттиришнинг бошқа усуллари қўлланилиши мумкин. 
Далилларни мустаҳкамлашнинг бундай усули қўлланилганлиги 
баѐнномада акс эттирилади, маълумотларни акс эттирувчи 
материаллар баѐнномага илова қилинади. Суд фақат ишга алоқадор 
бўлган далилларни қабул қилади. Агар тақдим этилган далиллар 
кўрилаѐтган ишга алоқадор бўлмаса, улар иш материалларига 
қўшиб қўйилмайди, уларнинг далил сифатида рад қилинганлиги 
суд ҳужжатида акс эттирилади. ИПК 74-моддасининг тўртинчи 
қисмига мувофиқ ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб 
қўйилган кучга эга эмас. Суд эксперти хулосаси суд томонидан 
бошқа далиллар билан бир қаторда, ҳар томонлама, тўлиқ ва холис 
текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳоланади. 
Эксперт хулосасини баҳолашда суд эксперти (суд 
экспертлари комиссияси вакиллари)нинг малакаси, тарафларнинг 
манфаатларига риоя қилинганлиги, тадқиқотда қўлланилган 
усулларнинг ишончлилиги, суд томонидан қўйилган саволларга 
берилган жавобларнинг асослантирилганлиги ҳисобга олиниши 
лозим. 
Экспертнинг хулосаси ноаниқ бўлган, шунингдек у 
тахминларга асосланган тақдирда, хулоса суд томонидан далил 
сифатида баҳоланиши мумкин эмас. Бундай ҳолда суд ҳал қилув 
қарори (қарор, ажрим)да хулосанинг далил сифатида қабул 
қилмаганлиги сабабларини асослаб бериши шарт. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling