Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Аввалдан аниқланган факт– тарафларга, ишда иштирок 
этувчи бошқа шахслар ва судяларга даъво аризаси келиб тушгандан 
бошлаб, 
аввалдан 
аниқланган 
маълумотлардир. 
Ушбу 
маълумотларнинг аввалдан аниқланганлиги учун исболаш шарт 
эмас. 
Бироқ иқтисодий суд фуқаролик ишлари бўйича суднинг ѐки 
маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа 
ишни кўраѐтган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича 


135 
суднинг ѐки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва 
ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир 
масалалар бўйича мажбурийдир. 
Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми 
муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ѐки содир этилмаганлиги ва 
улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича 
иқтисодий суд учун мажбурийдир. Масалан, ИПК 73-моддаси 
тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, солиқ тўловчининг раҳбари 
ѐки ходимига нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм муайян 
ҳаракатлар содир этилган ѐки содир этилмаганлиги ва улар кимлар 
томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд 
учун мажбурийдир. Бунда ваколатли орган текшириш тартиби ва 
қоидалари бузилмаган ҳолда ўтказилганлигини ҳамда солиқ 
тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлигини 
исботлашдан 
озод 
этилади, 
Ўзбекистон 
Республикаси
Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган 
реабилитация асосларига мувофиқ чиқарилган ҳукм бундан 
мустасно. Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, 
жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажрим (қарор) ѐки шахсни 
маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор билан аниқланган 
ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришда, ушбу ҳолатлар суд томонидан 
далил сифатида қабул қилиниши мумкин. 
Эътибор беринг!
 Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини 
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар 
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички 
ишончи бўйича баҳо беради. 
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва 
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, 
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш 
натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у 
ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан 
белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ѐки бошқа ѐзма 
далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган 
ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга 
топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаѐтган 
тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма 
нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини 


136 
бошқа далиллар ѐрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб 
ҳисоблаши мумкин эмас. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling