Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


  Арбитражный процесс: учебник / отв. ред. В.В.Ярков. – 5-е изд.,  перераб. и доп. – М. : Инфотропик Медиа, 2012. – 880 с. 9


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

8. 
Арбитражный процесс: учебник / отв. ред. В.В.Ярков. – 5-е изд., 
перераб. и доп. – М. : Инфотропик Медиа, 2012. – 880 с.
9. 
Xo‗jalik protsessual huquqi. Darslik. Mualliflar jamoasi. – Toshkent.: 
TDYU, 2017. - 529 b. 
10. Iqtisodiy protsessual huquq. Darslik / Mas‘ul muharrir y.f.d. Z.N. 
Esanova. – Toshkent: TDYU, 2018. – 524bet. 
V БОБ. ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССДА СУД 
ХАРАЖАТЛАРИ. СУД ЖАРИМАЛАРИ 
Суд харажатлари турлари. Даъвонинг баҳоси, Давлат божини 
қайтариш. Суд чиқимлари. Суд харажатларининг тақсимланиши. 
Суд жарималарини солиш.Суд жаримаси солиш тўғрисидаги 
масалани кўриб чиқиш. 
Мустақил таълим: казуслар ечиш, ҳужжат лойиҳасини 
тайѐрлаш, таққослама жадвал ишлаб чиқиш, тестлар тузиш. 
Иқтисодий процессда суд харажатлари – ишни иқтисодий 
судда кўриш билан боғлиқ бўлган харажатлар бўлиб, тарафларга ва 
учинчи шахсларга юкланадиган пул суммасидир. 
Эътибор беринг!
Суд харажатлари давлат божидан ва ишни 
кўриш билан боғлиқ суд чиқимларидан иборат бўлади. Шунингдек, 
суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан
суд тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, 
далилларни ўз жойида кўздан кечириш учун тўланиши керак 
бўлган сумма ва ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан 
ташкил топади. 


100 
Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 
270-сонли «Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа 
режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун 
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 
қарорининг 15-бандида видеоконференцалоқа режимида ўтказиш 
билан боғлиқ харажатлар кўрсатилган. ИПКнинг 116-моддасига 
мувофиқ суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш 
билан боғлиқ харажатлар суд харажатлари таркибига киради ва 
фақат ишни кўриш натижалари бўйича ундирилиши лозим. Судлар 
шуни инобатга олишлари лозимки, ушбу харажатларнинг 
тўланмаганлиги даъво аризасини қайтариш учун асос бўлмайди. 
Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан 
боғлиқ харажатлар тарафлар ўртасида ИПК 118-моддасининг 
биринчи қисмига асосан тақсимланади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling