Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Геология-қидирув ишлари лойиҳаларида меҳнат муҳофазаси талабларига


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

Геология-қидирув ишлари лойиҳаларида меҳнат муҳофазаси талабларига 
риоя қилиниши 
 
20. 
Геология-қидирув ва уларга боғлиқ бўлган ишлар белгиланган тартибда геология 
корхоналари ва ташкилотлари, ёки ихтисослашган ташкилотлар ишлаб чиқадиган лойиҳалар 
бўйича амалга оширилади. 
21. 
Лойиҳалаш ишлари тармоқ «Геология-қидирув ишларига лойиҳалар ва сметалар 
тузиш Йўриқномаси»га мувофиқ амалга оширилади ва лойиҳаларнинг техник қисмида 
технологик жараёнларни амалга оширишда хавфсизлик қоида ва стандартларига, қурилиш 
меъёрлари ва қоидаларига (СНиП), санитария меъёрларига (СН), ёнғин хавфсизлигига риоя 
қилишни назарда тутиш лозим. Бунда албатта, геология-қидирув ишлари олиб бориладиган 
ҳудудларнинг табиий-иқлим ва бошқа ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳимоя 
тадбирлари назарда тутилади (кўчки хавфи бор, кўчки, сел олиш хавфи, хавфли ҳашоратлар ва 
ҳайвонлар мавжудлиги ва х.к.) . 
22. 
Ер ости кон ишларини ўтказиш учун тузилган лойиҳаларда шахталарнинг 
хавфлилик тоифалари белгиланиб, махсус ҳимоя тадбирлари назарда тутилиши лозим. 
Юқорилаб қазиладиган иншоотларга бош муҳандис томонидан тасдиқланадиган ишларни 
ташкил этиш лойиҳаси тузилиши даркор. 
23. 
Вақтинчалик ишлаб чиқариш, маданий ва маиший ҳамда турар жой объектларини 
қурилиши, одатда, маҳаллий Давлат ёнғин назорати, санитария-эпидемиология хизматлари 
билан келишилган лойиҳалар асосида олиб борилади. 
24. 
Капитал қурилиш, лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар 
бўйича бажарилади. 
25. 
Лойиҳаларда хавфсизлик талабларини ҳисобга олиш ва тўлиқ ишлаб чиқилишга, 
лойиҳаларни текширувчи лойиҳалаш ва функционал бўлинмалар жавобгардирлар, назорат эса 
лойиҳани тасдиқлаган ташкилот раҳбарларига юклатилади. 
26. 
Лойиҳаларнинг техник қисмидан ташқари ҳар бир қурилиш объектига иш 
бошлашдан олдин ишларни бажариш лойиҳасини (ИБЛ) ишлаб чиқиш лозим. Бу лойиҳада 
қурилишда хавфсизликни таъминлашга қаратилган техник ва ташкилий ечимлар ёритилади. 
27. 
Лойиҳалаштирилаётган ҳар бир ишнинг хавфсизлигини таъминловчи техник 
ечимлар, одатда, лойиҳанинг тегишли бўлимларида назарда тутилади, умумий-ташкилий ва 
махсус тадбирлар мустақил бўлимлар таркибига киради («Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик 
техникаси», «Ёнғинга қарши ҳимоя», «Ташқи муҳитни муҳофаза қилиш», «Радиация 
хавфсизлиги» ва ҳ.к.). 
28. 
Давгеолкўм корхона ва ташкилотларининг бевосита ишлаб чиқаришида 



тузиладиган лойиҳалари, паспортлари, конструкторлик тадкиқотлари тасдиқланишдан олдин 
мажбурий тартибда меҳнат муҳофазаси хизматлари ва кўзда тутилган ҳолларда эса назорат 
органлари билан ҳам келишилиши лозим. 
3.3. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling