Ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитаси


Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни режалаштириш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/50
Sana22.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1647386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
СУОТ uz

Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни режалаштириш 
 
10. 
Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаш вазифаларини ҳал этишга 
қаратилган ишлар, ҳар йили ташкилотларда ишлаб чиқариладиган меҳнат муҳофазаси буйича 
ташкилий-техник тадбирлар режасига мувофиқ амалга оширилади (1-сонли илова). 
11. 
Меҳнат муҳофазаси буйича ташкилий-техник тадбирлар режаси ишлаб чиқаришдаги 
меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тузилади ва ўз ичига 
қуйидагиларни қамраб олган: 

бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш тадбирлари; 

ишлаб чиқаришда касб касаллигини олдини олиш тадбирлари; 

меҳнат шароитларини умумий яхшилаш тадбирлари; 

умумий ташкилий тадбирлар

асосий ишларда ташкилий тадбирлар; 

ишловчиларни махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари 
(ШҲВ), даволаш профилактика овқати, сут, совун, сочиқ ва ш.к. билан таъминлаш тадбирлари

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари; 

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари 
12. 
Жамоа шартномасида ташкилий-техник тадбирлар режасини ҳисобга олган ҳолда 
меҳнат муҳофазаси бўйича битим тузилади. 
13. 
Белгиланган муддатларда назорат органларининг меҳнат муҳофазаси бўйича 
кўрсатмаларини бажаришга, мавжуд қоидабузилишларни бартараф қилишга қаратилган тезкор 
тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга рухсат берилади. 
14. 
Ташкилий-техник тадбирларни тузишга қуйидагилар асос бўлади: ишлаб чиқаришни 
ривожлантириш режаси (лойиҳаси), юқори ва назоратчи ташкилотларнинг қарорлари, 
буйруқлари ва фармойишлари, авария, ёнғинлар, йўл-транспорт ҳодисаси, бахтсиз ҳодисалар, 
касб касалликлари, хавфсизлик қоидаларини бузилишини таҳлилий натижаси, иш ўринларини 
шаҳодатлаш ҳужжатлари, ишлаб чиқариш ускуналари, бинолари, иншоотларининг ҳолати. 
15. 
Битимда кўзда тутилган ҳар бир амалга оширилган тадбир, ташкилот раҳбари 



тайинлаган комиссия томонидан қабул қилинади ва далолатнома орқали расмийлаштирилади. 
Комиссия таркибига муҳосиба ва меҳнат муҳофазаси ходимлари сўзсиз киритилади. 
Далолатномада, бошқа кўрсаткичлар қаторида, бажарилган тадбирга сарфланган маблағлар 
(ҳужжатлар асосида) кўрсатилади. Қайд этилган далолатномаларни раҳбарият тасдиқлагандан 
кейин меҳнат муҳофазасига жавобгар шахсга қўшма маълумотлар йиғиш учун ҳамда 
муҳосибага берилади. Муҳосиба чорак, йиллик баланслар (ҳисоботлар)да меҳнат муҳофазасига 
сарфланган маблағлар миқдорини кўрсатади. 
16. 
Ташкилий-техник тадбирлар режаси кейинги йил бошлангунча ташкилотларнинг 
меҳнат муҳофазаси бўйича хизматлари томонидан партия, цех, участка, бўлимларининг 
таклифлари асосида тузилади ва уни раҳбарият тасдиқлашидан олдин меҳнат шароитларини 
назорат қилиш ва таъминлаш бўйича доимо ишловчи комиссия мажлисида кўриб чиқилади (12-
сонли илова). 
17. 
IV бошқариш даражасига мансуб корхоналар, аппаратнинг хизмат вазифаларидан 
келиб чиқиб, қуйи бўлинмаларида меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни назорат қилиш ва 
марказлаштирилган таъминотини амалга ошириш бўйича ташкилий тадбирларни ишлаб 
чиқадилар. 
18. 
Давгеолқўм ҳар йили меҳнат муҳофазаси бўйича умумтармоқ тадбирларни кўзда 
тутади ва уларни алоҳида бўлим қилиб кўмитанинг тегишли йил вазифаларини бажариш бўйича 
Асосий тадбирлари таркибига киритади. 
19. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирлар ва ишларни бажариш учун корхона ва 
ташкилотларда ишлаб чиқаришда ишловчиларга етарли хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш 
ва уларни бир маромда ишлаши учун ўз вақтида мақсадли маблағлар ва моддий воситалар 
ажратилиши лозим. 
3.2. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling