Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар
-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник
Download 455.85 Kb. Pdf ko'rish
|
Тарқатма материал ОПО
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18-модда. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати
- 19-модда. Саноат хавфсизлиги декларацияси
17-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник
жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссиясини тузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган ҳолларда ва тартибда хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссияси тузилади. 18-модда. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот белгиланган саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил қилиши ва амалга ошириши шарт. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратининг ташкил қилиниши тўғрисидаги маълумотлар махсус ваколатли давлат органига ёки саноат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларига тақдим этилади. 19-модда. Саноат хавфсизлиги декларацияси Аҳолини ва ҳудудларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялардан муҳофаза қилишни таъминлаш ҳамда давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва аҳолини саноат хавфсизлигининг ҳолати тўғрисида хабардор этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади. Ушбу Қонун 4-моддаси 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган хавфли моддалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган энг юқори нормага тенг ёки ундан ортиқ миқдорларда ишлаб чиқариладиган, фойдаланиладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш шарт. Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария хавфига берилган ҳар томонлама баҳони, авариянинг олдини олиш, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга, шунингдек авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатишга тайёрлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларнинг қай даражада етарли эканлигининг таҳлилини ўз ичига олиши керак. Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилади ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олиш учун мурожаат қилинган, саноат хавфсизлиги декларациясидаги маълумотлар ўзгарган ёки саноат хавфсизлиги талаблари ўзгарган тақдирда, саноат хавфсизлиги декларациясига аниқлик киритилади ёки у янгидан ишлаб чиқилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг саноат хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаган раҳбари ундаги маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Саноат хавфсизлиги декларацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ишлаб чиқилади ва давлат органларига, жамоат бирлашмаларига ҳамда фуқароларга тақдим этилади. Download 455.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling