III. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН
ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР УЧУН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини янада
ривожлантириш, уларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, ўсиб
келаѐтган ѐш авлодни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш, аҳолининг иш
билан бандлигини таъминлаш ҳамда оилалар даромадлилик даражасини
ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
1. Солиқ
кодексининг
311
ва
375-моддаларига
киритилган
қўшимчаларда янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу
жумладан оилавий тадбиркорлик субъектининг оила аъзолари учун қатъий
белгиланган солиқни ва суғурта бадалларини тўлаш улар давлат рўйхатидан
ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб (ѐки шу ўтган ой учун имтиѐзга
эга) амалга оширилиши белгиланди.
2. Ўзбекистон
Республикасининг
Солиқ
кодексининг
375-моддасига 2015 йилдан бошлаб киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга
асосан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан
кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат
рўйхатидан ўтган тақдирда, рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий
белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилди.
3. Шунингдек, ѐшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар,
шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун суғурта бадалининг
миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил
этиши керак. Мазкур имтиѐзлар пенсия гувоҳномаси ѐки тиббий-меҳнат
эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги
―Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўрисида‖ги ПФ-5270-
сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб фаолият
кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар I ва II гуруҳ
Do'stlaringiz bilan baham: |