Ўзбекистон республикаси давлат стандарти


Download 0.6 Mb.
bet1/4
Sana23.04.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1382866
  1   2   3   4
Bog'liq
Oz DST ISO 17065 узб


O’z DSt ISO/IEC 17065:2015

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ
_________________________________________________________________________
МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ
Маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштирувчи
органларга доир талаблар

(ISO/IEC 17065:2012, IDT)


Расмий нашр


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги


Тошкент


Сўз боши

1 Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти (СМСИТИ) томонидан ТАСДИҚЛАШГА ТАҚДИМ ЭТИЛГАН.


2 Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги) нинг ____ йил ____________ -сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН.


3 Ушбу стандарт ISO/IEC 17065:2012 Conformity assessment – Requirements for bodies certifying products, processes and services (Оценка соответствия. Требования к органам по сертификации продукции, процессов и услуг) халқаро стандартига айнан ўхшаш.


Халқаро стандарт Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг (ISO) Мувофиқликни баҳолаш қўмитаси (CASCO) томонидан ишлаб чиқилган.
Инглиз тилидан таржимаси (en).
“Норматив ҳужжатларга ҳаволалар” бўлимида ва стандарт матнида халқаро стандартларга ҳаволалар актуаллашган.
Давлат стандартларининг ҳавола қилинадиган халқаро стандартларга мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар Д.А қўшимча иловада келтирилган.

4 ДАСТЛАБКИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ


Ушбу стандартни ва унинг ўзгартишларини Ўзбекистон ҳудудида амалда жорий этиш (амалини бекор қилиш) ҳақидаги ахборот «Ўзстандарт» агентлиги томонидан нашр этиладиган кўрсаткичда чоп этилади. Ушбу стандартни қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш ҳақидаги мувофиқ ахборот «Ўзстандарт» агентлиги томонидан нашр этиладиган ахборот кўрсаткичида чоп этилади.

Ушбу стандартни Ўзбекистон ҳудудида расмий чоп этиш мутлақ ҳуқуқи “Ўзстандарт” агентлигига тегишли


Мундарижа


Кириш


Маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштиришнинг умумий мақсади барча манфаатдор томонларнинг маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматлар белгиланган талабларга жавоб беришига ишончини таъминлаш ҳисобланади. Сертификатлаштиришнинг аҳамияти бўлиб, учинчи тараф томонидан белгиланган талабларни бажарилишини холис ва лаёқатли намойиш қилиш орқали белгиланадиган дадиллик ва ишончнинг даражаси ҳисобланади. Сертификатлаштиришга манфаатдор томонлар қуйидагилардир (рўйхат тўлиқ эмас):

  1. сертификатлаштириш органларининг буюртмачилари;

  2. маҳсулотлари, жараёнлари ёки хизматлари сертификатлаштирилган ташкилотларнинг истеъмолчилари;

  3. давлат ҳокимияти органлари;

  4. ноҳукумат ташкилотлар;

  5. истеъмолчилар ва жамиятнинг бошқа аъзолари.

Манфаатдор томонлар сертификатлаштириш органидан ушбу стандартнинг барча талабларига ва, зарур бўлганда сертификатлаштириш схемасининг талабларига риоя қилинишини кутиши ва талаб қилиши мумкин.
Маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларнинг сертификатланиши, улар стандартлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигининг кафолатларини таъминлаш воситаси ҳисобланади. Маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштиришнинг баъзи схемалари ўз ичига синовлар ёки текширувнинг олдиндан ўтказилишини, ҳамда сифат менежменти тизимини ва ишлаб чиқариш жойлари ёки бозордан танлаб олинган маҳсулот намуналарининг синовлари ёки текширувини ҳисобга олган ҳолда кейинги инспекцион назоратни ўтказиш билан уларни етказиб берувчиларининг сифат менежменти тизимининг баҳосини ҳам олиши мумкин. Бошқа схемалар фақат дастлабки синовлар ва инспекцион текширув вақтидаги синовларни ўтказишга асосланади, худди шу вақтда фақат умумлашган синовлар ўтказишни ўз ичига олувчи схемалар бор.
Ушбу стандарт, сертификатлаштириш органлари сертификатлаштириш схемаларини асосли, кетма-кет ва холис қўллашини кафолатловчи талабларни белгилайди, шундай тарзда бундай органлар ва улар томонидан сертификатлаштирилган маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматлар миллий ва халқаро даражада тан олинишига, ҳамда халқаро савдо-сотиқнинг кейинги жадаллашишига ёрдам беради. Ушбу стандарт аккредитация вақтида мезон сифатида, давлат органлари, схемалар эгалари ва б. томонидан тенг ҳуқуқли баҳолаш ёки тан олиш сифатида ишлатилиши мумкин.
Ушбу стандартдаги талаблар энг аввало маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштириш схемаларини қўлловчи сертификатлаштириш органлари учун умумий меъзонлар бўлиб ҳисобланади; улар саноат ёки бошқа тармоқларда ишлатилганда, ёки агар соғлиқ ва хавфсизлик каби алоҳида талаблар ҳисобга олиниши керак бўлган ҳолларда кенгайтирилиши мумкин.
А илова сертификатлаштириш органларига тегишли бўлган принциплар ва сертификатлаштириш бўйича ўзлари амалга оширадиган фаолиятларни ўз ичига олади.
Ушбу стандарт схемалар ва уларни ишлаб чиқишга доир талабларни белгиламайди, ҳамда схемалар эгаларининг роли ва танловини чегаралаш учун мўлжалланмаган, шунга қарамай, схемага доир талаблар ушбу стандартнинг ҳар қандай талабларига қаршилик кўрсатмаслиги ёки рад қилмаслиги керак.
Қўлланилаётган стандартлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлик баёнотлари сертификатлар ва/ёки мувофиқлик белгилари шаклида бўлиши мумкин. Муайян маҳсулотлар ёки маҳсулотлар гуруҳи, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштириш схемаларининг стандартлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлиги кўпгина ҳолларда қўшимча тушунтириш ҳужжатларини талаб қилади.
Ушбу стандарт маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштирувчи учинчи томонларга тегишли, шунга қарамай кўпгина қоидалар биринчи ва иккинчи томон тарафидан мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари учун фойдали бўлиши мумкин.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ


МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ


Маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштирувчи
органларга доир талаблар

МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling