Ўзбекистон республикаси давлат стандарти


Download 0.6 Mb.
bet2/4
Sana23.04.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1382866
1   2   3   4
Bog'liq
Oz DST ISO 17065 узб

Conformity assessment
Requirements for bodies certifying products, processes and services

Жорий этиш санаси ______________



  1. Қўлланиш доираси

Ушбу стандарт маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштириш органларининг лаёқатлилиги, изчиллиги, фаолияти ва холислигига доир талабларни белгилайди. Ўз фаолиятини ушбу стандартга мувофиқ амалга оширувчи сертификатлаштириш органлари маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштиришнинг барча турларини таклиф қилишга мажбур эмас. Маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштириш учинчи томон тарафидан мувофиқликни баҳолаш бўйича фаоият ҳисобланади (ISO/IEC 17000:2004, 5.5 таърифга қаранг).
Ушбу стандартда, жараёнлар ёки хизматлар учун алоҳида қоидалар белгиланган ҳоллардан ташқари, “маҳсулот” атамаси орқали шунингдек жараён ёки хизмат ҳам тушунилади (В иловага қаранг).

  1. Норматив ҳужжатларга ҳаволалар

Ушбу стандартда қуйидаги стандартларга ҳаволалардан фойдаланилган:
O’z DSt ISO 9000:2009 Сифат менежменти тизимлари. Асосий қоидалари ва луғат.
O’z DSt ISO 9001:2009 Сифат менежменти тизимлари. Талаблар
O’z DSt ISO 19011:2004 Экологик менежмент тизими ва/ёки сифат менежменти тизими аудити бўйича раҳбарий кўрсатмалар
O’z DSt ISO/IEC 17000:2009 Мувофиқликни баҳолаш. Луғат ва умумий принциплар
O’z DSt ISO/IEC 17020:2009 Мувофиқликни баҳолаш. Турли хил назорат қилувчи идораларнинг умумий ишлаш мезонлари
O’z DSt ISO/IEC 17021:2015 Мувофиқликни баҳолаш. Менежмент тизимларининг аудитини ўтказувчи ва сертификатлаштирувчи органларга доир талаблар.
O’z DSt ISO/IEC 17025:2007 Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлилигига қўйиладиган умумий талаблар.
Изоҳ – Мазкур стандартдан фойдаланганда ҳавола қилинган стандартларнинг (таснифлагичларнинг) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда эканлигини жорий йилнинг 1 январигача тузилган стандартлар (таснифлагичлар) кўрсаткичи бўйича ва жорий йилда чоп этилган тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича текшириш зарур. Агар ҳавола қилинган ҳужжат алмаштирилган (ўзгартирилган) бўлса, у ҳолда мазкур стандартдан фойдаланганда алмаштирилган (ўзгартирилган) ҳужжатга амал қилиш керак. Агар ҳавола ҳужжати алмаштирилмасдан бекор қилинган бўлса, у ҳолда бу ҳужжатга ҳавола берилган қоиданинг ушбу ҳаволага даҳлсиз қисми қўлланилади.

  1. Атамалар ва таърифлар

Ушбу стандартда O’z DSt ISO/IEC 17000да келтирилган атамалар, ҳамда қуйидаги атамалар тегишли таърифлари билан қўлланилган:

    1. буюртмачи (client): Сертификатлаштириш талаблари (3.7), шу жумладан маҳсулотга доир талабларга (3.8) риоя қилинишини таъминлашга сертификатлаштириш органи олдида масъул ташкилот ёки шахс.

Изоҳ – Ушбу стандартда “буюртмачи” атамаси ҳам сўровчига, ҳам буюртмачига, агар бошқаси кўрсатиб ўтилмаган бўлса, тегишлидир.

    1. консультация бериш (consultancy): Қуйидагиларда иштирок этиш:

  1. сертификатлаштирилган маҳсулот ёки сертификатланиши керак бўлган маҳсулотни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, монтаж қилиш, хизмат кўрсатиш ёки реализация қилишда; ёки

  2. сертификатлаштирилган жараён ёки сертификатланиши керак бўлган жараённи лойиҳалаштириш, жорий қилиш, бажариш, ёки хизмат кўрсатишда; ёки

  3. сертификатлаштирилган хизматлар ёки сертификатланиши керак бўлган хизматларни лойиҳалаштириш, жорий қилиш ёки хизмат кўрсатишда;

Изоҳ – Ушбу стандартда “консультация бериш” атамаси сертификатлаштириш органларининг фоалияти, сертификатлаштириш органининг ходимлари ва сертификатлаштириш органи билан боғлиқ бўлган ташкилотларга нисбатан ишлатилади.

    1. баҳолаш (evaluation): Мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолиятда танлаш ва аниқлаш функцияларининг бирикмаси.

Изоҳ – Танлаш ва аниқлаш функциялари ISO/IEC 17000да баён этилган.


    1. Download 0.6 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling