Ўзбекистон республикаси давлат стандарти
Download 0.6 Mb.
|
Oz DST ISO 17065 узб
маҳсулот (product): Жараён натижаси.
1 изоҳ – ISO 9000да маҳсулотнинг тўртта умумий тоифаси белгиланган: - хизматлар (масалан, ташиш) (3.6 таърифини к.); - дастурий воситалар (масалан, компьютер дастури, луғат); - техник воситалар (масалан, двигатель узели); - қайта ишланадиган материаллар (масалан, сурков мойлари). Маҳсулотнинг кўп турлари маҳсулотнинг турли умумий тоифаларига кирадиган элементларни ўз ичига олади. Маҳсулотни хизматлар, дастурий воситалар, техник воситалар ёки қайта ишланадиган материаллар қаторига киритиш шу маҳсулотдаги устунлик қиладиган элементга боғлиқ. 2 изоҳ – Маҳсулот ўсимликлар ўсиб чиқиши ёки бошқа табиий ресурслар шаклланиши каби табиий жараёнларнинг натижаларини ўз ичига олади. 3 изоҳ – ISO/IEC 17000 бўйича келтирилган (3.3 таъриф). жараён (process): Киришларни чиқишларга ўзгартирувчи ўзаро боғланган ёки ўзаро ҳаракат қилувчи фаолият турларининг мажмуи. Мисоллар – Пайвандлашнинг технологик жараёнлари, юқори температура билан ишлов бериш жараёнлари, яроқлиликни тасдиқлашни талаб қилувчи ишлаб чиқариш жараёнлари (масалан, маълум жоиз оғишлар чегарасида маҳсулотни эксплуатация қилиш ёки ишлаб чиқариш), озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнлари, ўсимликларни ўстириш жараёнлари. Изоҳ - O’z DSt ISO 9000 (3.4.1 таърифи) бўйича келтирилган. хизмат (service): Шартли равишда етказиб берувчи ва истеъмолчининг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилган камида битта ҳаракат натижаси бўлиб, одатда номоддий бўлади. 1 изоҳ – Хизмат кўрсатиш қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: – истеъмолчи етказиб берган моддий маҳсулот устида бажарилган фаолият (масалан, таъмир талаб қилувчи автомобиль); – истеъмолчи етказиб берган номоддий маҳсулот устида бажарилган фаолият (масалан, солиқ миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган даромад тўғрисида ариза); – номоддий маҳсулотни бериш (масалан, билимларни бериш маъносидаги ахборот); – истеъмолчилар учун қулай шароитларни яратиб бериш (масалан, меҳмонхоналарда ва ресторанларда). 2 изоҳ – O’z DSt ISO 9000:2005 (3.4.2 таърифи) бўйича келтирилган. Изоҳ – Требования сертификации, предъявляемые к заказчику органом по сертификации включают требования (обычно посредством соглашения см. 4.1.2) для выполнения настоящего стандарта согласно схеме сертификации. Термин «требования сертификации», используемый в настоящем стандарте, не включает требования, предъявляемые органу по сертификации схемой сертификации. Мисол – Қуйида маҳсулотга доир талаблар бўлмаган сертификатлаштириш талаблари келтирилган: – сертификатлаштириш бўйича битим тузиш; – ишларга ҳақ тўлаш; – сертификатлаштирилган маҳсулотдаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиш; – инспекция назорати ўтказиш учун сертификатлаштирилган маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш. маҳсулотларга доир талаблар (product requirement): Стандартлар ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган, сертификатлаштириш схемаси томонидан аниқланган тўғридан-тўғри маҳсулотга тегишли талаб. Изоҳ – Маҳсулотларга доир талаблар регламентлар, стандартлар ва техник шартлар каби норматив ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган бўлиши мумкин. сертификатлаштириш схемаси (certification scheme): Айнан бир хил берилган талаблар, аниқланган қоидалар ва тартиб-таомиллар қўлланиладиган муайян маҳсулотларга тегишли бўлган сертификатлаштириш схемаси. 1 изоҳ – O’z DSt ISO/IEC 17000 бўйича келтирилган (2.8 таъриф). 2 изоҳ – Сертификатлаштириш тизими деганда O’z DSt ISO/IEC 17000да (2.7 таъриф) таърифланган мувофиқликни баҳолаш тизими тушунилади. 3 изоҳ – Маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштиришни ўтказиш учун қоидалар, тартиб-таомиллар ва қўлланмалар сертификатлаштириш схемаси томонидан белгиланади. 4 изоҳ – Сертификатлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш бўйича умумий қўлланма ISO/IEC Guide 28 ва ISO/IEC Guide 53 талабларини ҳисобга олган ҳолда ISO/IEC 17067да келтирилган. сертификатлаштириш соҳаси (scope of certification): – сертификатлаштириш амалга ошириладиган маҳсулот(лар), жараён(лар) ёки хизмат(лар)ни; – қўлланиладиган сертификатлаштириш схемасини; ва – маҳсулот(лар), жараён(лар) ва хизмат(лар)ни баҳолаш уларга мувофиқ амалга ошириладиган стандарт(лар) ва бошқа норматив ҳужжат(лар), шу жумладан уларнинг нашр қилинган санасини аниқлаш. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling