Ўзбекистон республикаси давлат стандарти
Download 0.6 Mb.
|
Oz DST ISO 17065 узб
схема эгаси (scheme owner): сертификатлаштиришнинг аниқ схемасини (3.9) ишлаб чиқиш ва сақлашга масъул бўлган шахс ёки ташкилот.
Изоҳ – Сетртификатлаштириш органи, сертификатлаштириш бўйича давлат органи, савдо уюшмаси, органлар гуруҳи ёки б.лар схема эгаси бўлиши мумкин. сертификатлаштириш органи (certification body): Сертификатлаштириш схемаларини учинчи томон сифатида бажарувчи мувофиқликни баҳолаш бўйича орган. Изоҳ – Сертификатлаштириш органи ҳам давлат тузулмаси, ҳам нодавлат тузулмаси (тартибга солиш ваколати билан ёки уларсиз) бўлиши мумкин. холислик (impartiality): Беғаразлик мавжудлиги. 1 изоҳ – Холислик манфаатлар тўқнашувлари йўқлигини ёки сертификатлаштириш органининг келажакдаги фаолиятига салбий таъсир кўрсатмасдан ҳал этилишини англатади. 2 изоҳ – Беғаразлик элементини таърифлаш учун қўлланиладиган бошқа атамалар қуйидагича: «холислик», «мустақиллик», «манфаатлар тўқнашувидан холилик», «тахминийликдан холилик», «хато фикрда бўлмаслик», «бетарафлик», «адолатлилик», «очиқлик», «тенг аҳамиятлилик», «бефарқлик», «вазминлик». Умумий талаблар Ҳуқуқий ва келишилган масалалар Ҳуқуқий жавобгарлик Сертификатлаштириш органи юридик шахс ёки юридик шахснинг маълум қисми бўлиши керак, чунки ушбу юридик шахс сертификатлаштириш бўйича барча фаолиятга юридик жавобгар бўлиши керак. Изоҳ – Сертификатлаштириш бўйича давлат органи ўзининг давлат статусига асосан юридик шахс бўлиб ҳисобланади. Сертификатлаштириш бўйича битим Сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш бўйича ишларни ўтказиш учун ўз буюртмачилари билан юридик кучга эга бўлган битим тузиши керак. Сертификатлаштириш бўйича битимда ҳам сертификатлаштириш органининг, ҳам унинг буюртмачиларининг жавобгарлиги айтиб ўтилиши керак. Сертификатлаштириш бўйича битим буюртмачидан энг камида қуйидагиларни бажарилишини талаб қилишини сертификатлаштириш органи таъминлаши керак: буюртмачи доимо сертификатлаштириш талабларини бажаради (3.7га қаранг), шу жумладан сертификатлаштириш органи томонидан унга етказилган тегишли ўзгаришларни амалга оширади (7.10га қаранг); узлуксиз ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш мавжуд бўлганда, сертификатлаштирилган маҳсулот доимо ушбу маҳсулотга доир талабларга мувофиқ бўлади (3.8га қаранг); буюртмачи: баҳолашни (3.3га қаранг) ва инспекция назоратини (агар талаб қилинса) ўтказиш, шу жумладан кўриб чиқиш учун ҳужжатлар ва ёзувларни, ҳамда тегишли жиҳоз, жойлашган ер, ҳудуд, ходимлар ва буюртмачининг субпудратчиларидан фойдалана олишни тақдим қилиш; шикоятларни кўриб чиқиш; зарур бўлганда кузатувчиларнинг иштирок этиши учун барча зарур нарсаларни қилади. буюртмачи сертификатлаштириш соҳасига биноан сертификатлаштиришга даъволарини тақдим қилади (3.10га қаранг); буюртмачи, сертификатлаштириш органининг обрўсига зарар етказиши мумкин бўлган тарзда, маҳсулотни сертификатлаштиришдан фойдаланмайди, ҳамда сертификатлаштириш органи чалғитадиган ёки ғайриқонуний деб ҳисоблайдиган, ўзининг маҳсулотини сертификатлаштиришга нисбатан ҳеч қандай баёнот бермайди; сертификатлаштириш тўхтатилган, бекор қилинган ёки тугатилгандан кейин буюртмачи сертификатлаштиришга бирор-бир ҳаволаси бўлган барча реклама материалларидан фойдаланишни тугатади, ва сертификатлаштириш схемаси талаб қиладиган чораларни (масалан, сертификатлаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни қайтариш) ва бошқа ҳар қандай зарур чораларни кўради; буюртмачи бошқа шахсларга тақдим қиладиган сертификатлаштириш тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари тўлиқ ёки сертификатлаштириш схемасида кўрсатилгандек акс эттирилиши керак; ҳужжатлар, рисолалар ёки реклама проспектлари каби ахборот воситаларида ўз маҳсулотини сертификатлаштиришга ҳавола беришда буюртмачи сертификатлаштириш органи томонидан белгиланган ёки сертификатлаштириш схемасида кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилиши керак; буюртмачи мувофиқлик белгисидан фойдаланишга нисбатан сертификатлаштириш схемаси томонидан айтиб ўтилган барча талабларга, ҳамда маҳсулот тўғрисидаги маълумотларга доир талабларга риоя қилади; Изоҳ – Шунингдек ISO/IEC 17030, ISO/IEC Guide 23 ва ISO Guide 27га қаранг. буюртмачи сертификатлаштириш талабларига риоя қилишга тегишли ва унга маълум бўлган барча шикоятлар тўғрисида ёзувлар олиб боради, ушбу ёзувларни сертификатлаштириш органига унинг расмий талабига биноан тақдим қилади: бундай шикоятларга ва сертификатлаштириш талабларига риоя қилишга таъсир қилувчи, маҳсулотда аниқланган ҳар қандай камчиликларга доир тегишли чораларни кўради; қилган ҳаракатларини ҳужжатлаштиради. Изоҳ – Сертификатлаштириш органининг j) санаб ўтишига риоя қилишини сертификатлаштириш схемаси томонидан верификатлаш кўзда тутилиши мумкин. буюртмачининг сертификатлаштириш талабларига риоя қилиш имкониятларига таъсир этиши мумкин бўлган ўзгаришлар тўғрисида буюртмачи дарҳол сертификатлаштириш органига хабар беради. Изоҳ – Қуйидагилар ўзгаришларга мисол бўлади: – юридик, тижорат, ташкилий статусидаги ёки мулк шаклидаги ўзгаришлар; – ташкилот ва раҳбариятдаги ўзгаришлар (масалан, юқори раҳбариятдаги, қарор қабул қилувчи ходимлар ёки техник ходимлардаги ўзгаришлар); – маҳсулотлар ёки ишлаб чиқариш усулидаги ўзгаришлар; – ишлаб чиқаришнинг мурожаат учун маълумотлари ва жойлашган жойидаги ўзгаришлар; – сифат менежменти тизимидаги жиддий ўзгаришлар. Лицензия, сертификатлар ва мувофиқлик белгиларидан фойдаланиш Сертификатлаштириш органи, эгалик ҳуқуқига, лицензиялар, сертификатлар, мувофиқлик белгилари ва маҳсулот сертификатлаштирилганлигини кўрсатувчи бошқа ҳар қандай усуллардан фойдаланиш ва тақдим қилишга нисбатан сертификатлаштириш схемасида белгиланган бошқарувни амалга ошириши керак. 1 изоҳ – Сертификатлаштириш органи томонидан рухсат этилган сертификатлар ва белгилардан фойдаланиш бўйича қўлланма ISO/IEC Guide 23да келтирилган. 2 изоҳ – Учинчи томон тарафидан бериладиган белгилардан фойдаланишга доир талаблар ISO/IEC 17030да белгиланган. Агар ҳужжатда ёки ҳар қандай босиб чиқаришларда сертификатлаштириш схемасига нотўғри ҳаволалар, ёки лицензиялар, сертификатлар, белгилар ёки сертификатлаштирилган маҳсулотни белгилашнинг бошқа ҳар қандай усулларидан ғайриқонуний фойдаланиш аниқланган бўлса, тегишли чоралар кўрилган бўлиши керак. Изоҳ – Бундай чоралар ISO Guide 27да баён этилган ва тузатиш ишларини, сертификатни бекор қилишни, бузилишлар тўғрисида маълумотни нашр қилишни ва зарур бўлганда суд даъвосини ўз ичига олиши мумкин. Холислик менежменти Сертификатлаштириш бўйича фаолиятни амалга оширишда холисликка риоя қилиш керак. Сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш бўйича фаолиятни амалга оширишда холисликни таъминлаш учун масъул бўлиши керак ва холисликка хавф солувчи тижорат, молиявий ёки бошқа босимга йўл қўймаслиги керак. Сертификатлаштириш органи ўзининг холислигига нисбатан хавфларни доимо идентификатлаши керак. Идентификатлаш ўз ичига фаолият жараёнида, унинг ўзаро муносабатлари ёки унинг ходимларининг ўзаро муносабатлари натижасида юзага келувчи хавфларни олади (4.2.12га қаранг). Бунда бундай муносабатлар сертификатлаштириш органининг холислиги учун хавф туғдириши шарт эмас. 1 изоҳ – Сертификатлаштириш органининг холислиги учун хавф туғдирувчи ўзаро муносабатлар мулкчилик ҳуқуқи, бўйсуниш, бошқарув, ходимлар, бирга фойдаланиладиган ресурслар, маблағлар, шартномалар, маркетинг (шу жумладан бренд) ва савдодан келган воситачилик мукофоти ёки янги буюртмачиларни жалб қилгани учун бошқа мукофотларни тўлаш ва ҳ.к.га асосланиши мумкин. 2 изоҳ – Хавфларни идентификатлаш ISO 31000га биноан хавфларни баҳолашни англатмайди. Сертификатлаштириш органи холислик хавфини идентификатлаганда, у қай тарзда бундай хавфни бартараф этиши ёки минимумга келтиришини кўрсата олиши керак. Ушбу маълумот 5.2 да кўрсатиб ўтилган механизм доирасида фойдаланишга қулай бўлиши керак. Сертификатлаштириш органининг юқори раҳбарияти холисликни таъминлаш бўйича мажбуриятга эга бўлиши керак. Сертификатлаштириш органи, ўша юридик шахснинг таркибидаги ҳар қандай бўлинма, ҳамда у бошқарадиган бошқа юридик шахслар (7.6.4 га қаранг): сертификатлаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқиши, тайёрлаши, монтаж қилиши, сотиши ёки хизмат кўрсатиши; сертификатлаштирилган жараённи ишлаб чиқиши, жорий қилиши, сотиши ёки хизмат кўрсатиши; сертификатлаштирилган хизматларни ишлаб чиқиши, жорий қилиши ёки хизмат кўрсатиши; ўз буюртмачиларга консультацияни таклиф қилиши ёки бериши (3.2 га қаранг); сертификатлаштириш схемасига биноан буюртмачининг менежмент тизимини баҳолаш талаб қилинадиган ҳолларда, менежмент тизими ёки ички аудит бўйича ўз буюртмачиларига консультация таклиф қилиши ёки кўрсатиши керак эмас. 1 изоҳ – Бу қуйидагиларни рад этмайди: – сертификатлаштириш органи ва унинг буюртмачилари орасида маълумот алмашиш имкониятини (масалан, олинган маълумотларни тушунтириш ёки талабларни аниқлаштириш); – сертификатлаштириш органининг ишлаши учун зарур бўлган сертификатлаштирилган маҳсулотдан фойдаланиш, ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш. 2 изоҳ – “менежмент тизими бўйича консультация бериш” атамаси ISO/IEC 17021да белгиланган (3.3 таъриф). Сертификатлаштириш органи ёки унинг бир қисми бўлган юридик шахс ўзаро муносабатда бўлаётган баъзи юридик шахсларнинг фаолияти, унинг сертификатлаштириш бўйича фаолиятининг холислигига хавф туғдирмаслигини сертификатлаштириш органи таъминлаб бериши керак. Изоҳ – 4.2.3га қаранг, 1-изоҳ. Сертификатлаштириш органининг раҳбар ходимлари ва сертификатлаштириш бўйича қарорларни таҳлил қилиш ва қабул қилишда иштирок этувчи органнинг ходимлари, сертификатлаштирилган маҳсулотни (шу жумладан сертификатлаштирилиши керак бўлган маҳсулот) реализация қилувчи ёки ишлаб чиқарувчи, ёки консультацияни таклиф қилувчи ёки берувчи (3.2га қаранг), 4.2.7да кўрсатиб ўтилган алоҳида юридик шахснинг фаолиятида иштирок этиши мумкин эмас. Алоҳида юридик шахснинг ходимлари сертификатлаштириш органини бошқаришда, сертификатлаштириш тўғрисида қарорларни таҳлил қилиш ёки қабул қилишда иштирок этиши керак эмас. Изоҳ – Баҳолашни ўтказувчи ходимлар учун холисликка доир талаблар 6-бўлимда баён этилган, қўшимча талаблар эса 6.2.1 ва 6.2.2.1да кўрсатиб ўтилган бошқа стандартларда келтирилган. Сертификатлаштириш органининг фаолияти бозорда тақдим қилиниши ёки консультация берувчи ташкилотнинг фаолияти билан ўзаро боғлиқ сифатида таклиф этилиши керак эмас (3.2га қаранг). Сертификатлаштириш органи, консультация берувчи муайян ташкилотларнинг хизматларига мурожаат қилинганда сертификатлаштириш жўнроқ, осон, тезроқ ёки арзонроқ бўлади деб айтмаслиги ёки тушунча бермаслиги керак. Сертификатлаштириш органи томонидан белгиланган вақт мобайнида ходимлар консультация берилган маҳсулотга нисбатан сертификатлаштириш бўйича қарорларни таҳлил қилиши ёки қабул қилиши керак эмас (3.2га қаранг). 1 изоҳ – Ушбу вақт сертификатлаштириш схемасида кўрсатилиши ёки сертификатлаштириш органи томонидан белгиланиши мумкин, лекин у сертификатлаштириш тўғрисида қарорларни таҳлил қилиш ва қабул қилишнинг холислигига хавф солмаслик учун етарли бўлиши керак. Одатда ушбу вақт икки йил бўлади. 2 изоҳ – Баҳолашни ўтказувчи ходимлар учун холисликка доир талаблар 6-бўлимда баён этилган, қўшимча талаблар эса 6.2.1 ва 6.2.2.1да кўрсатиб ўтилган бошқа стандартларда келтирилган. Сертификатлаштириш органи, бошқа шахслар, органлар ёки ташкилотларнинг фаолиятларидан юзага келадиган, ўзига маълум бўладиган, ўзининг холислиги учун ҳар қандай хавфларга нисбатан иш қилиш бўйича чоралар кўриши керак. Сертификатлаштириш бўйича фаолиятга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сертификатлаштириш органининг барча ходимлари (ички ва ташқи) ёки сертификатлаштириш органининг комитетлари холисона ҳаракат қилишлари керак. Мажбуриятлар ва молиялаштириш Сертификатлаштириш органи фаолият жараёнида юзага келадиган ўз мажбуриятларини қоплаш учун тегишли чораларга (масалан, суғурта ёки резервлар) эга бўлиши керак. Сертификатлаштириш органи молиявий жиҳатдан барқарор бўлиши ва ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур ресурсларга эга бўлиши керак. Камситишни истисно қилиш Сертификатлаштириш органи ўз фаолиятини амалга оширадиган сиёсат ва тартиб-таомиллар, ҳамда уларни амалга ошириш камситишни истисно қилиши керак. Тартиб-таомиллар ушбу стандартда кўрсатиб ўтилган ҳоллардан ташқари, сўровчиларнинг фойдалана олишларига тўсқинлик қилмаслиги ва тақиқламаслиги керак. Сертификатлаштириш органи, фаолияти сертификатлаштириш органининг фаолият соҳаси доирасида бўлган барча сўровчиларга унинг хизматларидан эркин фойдалана олишларини таъминлаб бериши керак. Сертификатлаштириш жараёнидан фойдаланиш сўровчининг ташкилотининг кўламига ёки унинг ҳар қандай ассоциациялар ёки гуруҳларга аъзолигига, ҳамда берилган сертификатлар миқдорига боғлиқ бўлиши керак эмас. Тегишли бўлмаган молиявий ёки бошқа шартларни белгилашга йўл қўйилмайди. Изоҳ – Агар буюртмачининг ноқонуний фаолиятда иштирок этиши, сертификатлаштириш талабларига/маҳсулотга доир талабларга номувофиқликни қайта топиш каби аниқ ва жиддий сабаблар ёки буюртмачига тегишли бўлган шунга ўхшаш сабаблар мавжуд бўлса, сертификатлаштириш органи буюртмачига сўровномани қабул қилишда ёки сертификатлаштириш шартномасининг амал қилишини сақлашда рад жавобини бериши мумкин. Сертификатлаштириш органи фақат сертификатлаштириш соҳаси чегарасида талабларни ўрнатиши, баҳолаш, таҳлилни ўтказиши, қарорларни қабул қилиши ва инспекция назоратини амалга ошириши (зарур бўлганда) керак. Махфийлик Сертификатлаштириш органи юридик жиҳатдан мустаҳкамланган мажбуриятлар ёрдамида сертификатлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш вақтида олинган ёки яратилган барча маълумотларни бошқаришга жавобгар бўлади. Буюртмачи томонидан умумий фойдаланиш учун ёки сертификатлаштириш органи ва буюртмачи орасидаги келишувга биноан (масалан, шикоятларга жавоб бериш мақсадида) чоп этилган маълумотлардан ташқари барча маълумотлар хусусий ҳисобланади ва махфий деб баҳоланиши керак. Сертификатлаштириш органи умумий фойдаланиш учун бермоқчи бўлган маълумотлари тўғрисида буюртмачига олдиндан хабар бериши керак. Қонун ҳужжатлари ёки шартнома мажбуриятларига биноан сертификатлаштириш органи махфий маълумотни ошкор қилиши талаб қилинган вақтда буюртмачи ёки манфаатдор жисмоний шахс, агар бу қонун билан тақиқланмаган бўлса, маълумот тақдим қилиниши тўғрисида хабардор қилиниши керак. Буюртмачининг шахсан ўзидан эмас, балки бошқа манбадан (масалан, тартибга солувчи органнинг даъвогаридан) олинган буюртмачи тўғрисидаги маълумот ҳам махфий ҳисобланиши керак. Оммабоп маълумотлар Сертификатлаштириш органи қуйидагиларни сақлаши (босма нашрлар, электрон ахборот воситалари ёки бошқа воситалар ёрдамида), ҳамда расмий талаб бўйича тақдим этиши керак: сертификатлаштириш схема(лар)си тўғрисидаги маълумотларни (ёки унга ҳаволани), жумладан баҳолаш тартиб-таомилларини, мувофиқлик сертификатини бериш, тасдиқлаш, қўллаш соҳасини кенгайтириш ёки қисқартириш, сертификатлаштиришни тўхтатиш, бекор қилиш ёки рад этиш қоидалари ва тартиб-таомилларини; сертификатлаштириш органининг молиявий таъминоти амалга ошириладиган маблағлар рўйхатини, ҳамда сўровчилардан (буюртмачилардан) олинадиган тўлов тўғрисидаги умумий маълумотларни; сўровчиларнинг (буюртмачиларнинг) ҳуқуқ ва мажбуриятларининг, шу жумладан сертификатлаштириш органининг номидан ва сертификатлаштириш белгисидан фойдаланишга доир талаблар, рухсат ёки чекловлар, ҳамда сертификатлаштириш бўйича берилган ҳужжатлар тўғрисида эслатиб ўтиш усулларининг баёнини; шикоят ва апелляциялар билан мурожаат этиш тартиб-таомиллари тўғрисида маълумотни. Тузилмага доир талаблар Ташкилий тузилма ва юқори раҳбарият Сертификатлаштириш бўйича фаолиятнинг тузулмаси ва менежменти холисликни кафолатлаши керак. Сертификатлаштириш органи, раҳбарият ва сертификатлаштиришга алоқаси бўлган бошқа ходимлар ва қўмиталарнинг мажбуриятлари, масъулиятлари ва ваколатларини баён қилган ҳолда ўзининг ташкилий тузулмасини ҳужжатлар асосида расмийлаштириши керак. Сертификатлаштириш органи юридик шахснинг бир қисми бўлган ҳолларда, тузулма ушбу юридик шахснинг бошқа бўлинмалари билан боғлиқлик ва ўзаро муносабатларини акс эттириши керак. Сертификатлаштириш органининг раҳбарияти тегишли ваколатга эга бўлган, қуйидаги позицияларнинг ҳар бирига тўлиқ масъул бўлган кенгаш, шахслар гуруҳи ёки шахсни белгилаши керак: сертификатлаштириш органининг ишлаши билан боғлиқ бўлган сиёсатни ишлаб чиқиш; сиёсат ва тартиб-таомилларнинг амалга оширилишини назорат қилиш; сертификатлаштириш органининг молиявий фаолиятини назорат қилиш; сертификатлаштириш бўйича фаолиятни такомиллаштириш; сертификатлаштириш талабларини такомиллаштириш; баҳолаш (7.4га қаранг); таҳлил қилиш (7.5га қаранг); сертификатлаштириш бўйича қарорларни қабул қилиш (7.6га қаранг); раҳбарият номидан маълум фаолиятни бажариш учун талаб қилинса, қўмиталар ёки ходимларга ваколатни бериш; шартнома муносабатлари; сертификатлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур ресурслар билан таъминлаш; шикоят ва апелляцияларга жавоб бериш; ходимларнинг лаёқатлилигига доир талаблар; сертификатлаштириш органининг менежмент тизими (8-бўлимга қаранг). Сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш жараёнига жалб қилинган қўмиталарни вазифасини белгилаш, ваколатини аниқлаш ва ишлаши бўйича тегишли тарзда расмийлаштирилган қоидаларга эга бўлиши керак (7-бўлимга қаранг). Бундай қўмиталар қарорларни қабул қилишга таъсир қилиши мумкин бўлган ҳар қандай тижорат, молиявий ва бошқа турдаги босимлардан ҳоли бўлиши керак. Сертификатлаштириш органи бундай қўмиталарнинг аъзоларини тайинлаш ва чиқариб ташлаш ҳуқуқини сақлаши керак. Холисликни таъминлаш механизми Сертификатлаштириш органи холисликни таъминлаш механизмига эга бўлиши керак. Ушбу механизм қуйидаги кириш маълумотларини таъминлаши керак: сертификатлаштириш бўйича фаолиятнинг холислиги билан боғлиқ бўлган сиёсат ва принциплар; тижорат ёки бошқа мулоҳазаларга кўра сертификатлаштириш бўйича изчил ва объектив фаолиятни амалга оширишга сертификатлаштириш органи томонидан тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай ҳаракатлари; сертификатлаштиришнинг холислиги ва унга бўлган ишончга таъсир этувчи омиллар, шу жумладан очиқлик даражаси. 1 изоҳ – Ушбу қўшимча вазифа ёки мажбуриятлар холисликни таъминлаш бўйича биринчи навбатдаги вазифани хавф остига қўймасликлари шарти билан бошқа вазифа ёки мажбуриятлар (масалан, сертификатлаштириш бўйича қарорларни қабул қилишда иштирок этиш) ушбу механизмда мустаҳкамланиши мумкин. 2 изоҳ – Бир ёки бир неча сертификатлаштириш органи томонидан таъсис этилган қўмита, ҳамда схема эгаси, давлат ёки ваколатли орган томонидан тузилган қўмита холисликни таъминлашнинг жоиз механмзми бўлиши мумкин. 3 изоҳ – Ушбу талабга риоя қилиш учун ягона механизм бир неча сертификатлаштириш схемаларига етарли бўлиши мумкин. 4 изоҳ – Агар сертификатлаштириш органи менежмент тизимини ҳам сертификатлаштирса, ISO/IEC 17021:2011 (6.2 кичик бўлим) талабларини бажарувчи қўмита, 5.2нинг барча талаблари бажарилганда, ушбу (5.2) кичик бўлимнинг талабларига мувофиқ деб ҳисобланиши мумкин. Холисликни таъминлаш механизми: умумий манфаати (сертификатлаштириш органининг ички ёки ташқи ходими умумий манфаатга эга ҳисобланади, ва у кўпчиликни ташкил этмаслиги керак) кўп бўлмаган асосий манфаатдор томонларнинг балансланган вакиллигини; ўз функцияларини бажариш учун барча керакли маълумотлардан фойдалана олишни таъминлаш мақсадида ҳужжат билан расмийлаштирилган бўлиши керак. Агар сертификатлаштириш органининг юқори раҳбарияти механизмнинг кириш маълумотларига амал қилмаса, механизмнинг ўзида мустақил чоралар (масалан, давлат органлари, аккредитация органлари, манфаатдор томонларни хабардор қилиш) кўриш ҳуқуқи кўзда тутилган бўлиши керак. Тегишли чоралар кўриш вақтида буюртмачи ва сертификатлаштириш органига нисбатан махфийлик талабларига (4.5) риоя қилиниши керак. Сертификатлаштириш органининг тартиб-таомиллари ёки бошқа мажбурий талабларга зид келувчи кириш маълумотларини эътиборга олмаслик керак. Сертификатлаштириш органининг раҳбарияти кириш маълумотларини эътиборга олмаслик қарорини ҳужжат билан асослаши ва ушбу ҳужжатни тегишли ходимлр томонидан кўриб чиқилиши учун сақлаши керак. Холисликни таъминлашда барча манфаатдор томонларнинг манфаатларини ҳисобга олиб бўлмаслигига қарамасдан, сертификатлаштириш органи асосий манфаатдор томонларни аниқлаши ва уларни қўмита таркибига таклиф қилиши керак. 1 изоҳ – Бундай манфаатдор томонлар ўз ичига сертификатлаштириш органининг буюртмачиларини, истеъмолчиларни, ишлаб чиқарувчиларни, етказиб берувчиларни, фойдаланувчиларни, мувофиқликни баҳолаш бўйича экспертларни, савдо-саноат палатасининг вакилларини, тартибга солувчи давлат органлари ёки бошқа давлат органларининг вакилларини, шунингдек нодавлат ташкилотлар, жумладан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг вакилларини олишлари мумкин. Ушбу механизмда ҳар бир манфаатдор томоннинг битта вакили етарли бўлади. 2 изоҳ – Ушбу манфаатлар сертификатлаштириш схемасининг мазмунига боғлиқ ҳолда чегараланган бўлиши мумкин. Ресурсларга доир талаблар Сертификатлаштириш органининг ходимлари Умумий қоидалар Сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш схемалари ва қўлланиладиган стандартлар, ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга биноан фаолиятни амалга ошириш учун етарли миқдордаги ходимларни ёллаши ва улар билан шартнома тузиши керак. Изоҳ – Ходимлар, ҳам сертификатлаштириш органида доим ишлайдиганларни, ҳам сертификатлаштириш органининг менежмент тизими тартиб-таомилларининг талабларини бажаришлари кераклиги белгиланган алоҳида шартномалар ёки расмий битимлар бўйича ишлайдиган шахсларни ўз ичига олади (6.1.3га қаранг). Миллий изоҳ – Сертификатлаштириш органининг раҳбари ва мувофиқликни баҳолаш бўйича раҳбарликни амалга оширувчи мутахассислар O’z DSt 5.9 : 2014 талабларига мувофиқ сифат бўйича эксперт-аудиторлар томонидан аттестатланган бўлишлари керак. Эксперт-аудитор фақат битта сертификатлаштириш органини бошқариш ҳуқуқига эга. Ходимлар, сертификатлаштириш бўйича бажариладиган функцияларга, жумладан талаб қилинадиган техник қарорни аниқ ифодалай олиш, тегишли тартиб-таомилларни аниқлай ва қўллай олишга нисбатан лаёқатли бўлиши керак. Ходимлар, шу жумладан қўмитанинг ҳар қандай аъзолари, ёт ташкилотларнинг ходимлари ёки сертификатлаштириш органи номидан иштирок этувчи ходим сертификатлаштириш бўйича фаолият жараёнида олинган ёки яратилган барча маълумотлардан, қонунчилик ёки сертификатлаштириш схемасида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, худди махфий маълумотдек фойдаланиши керак Сертификатлаштириш жараёнида иштирок этувчи ходимларнинг лаёқатлилик менежменти Сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш жараёнида иштирок этувчи ходимнинг лаёқатлилик менежменти тартиб-таомилини белгилаши, амалга ошириши ва ишлай оладиган ҳолатда сақлаши керак (7-бўлимга қаранг). Ушбу тартиб-таомил сертификатлаштириш органи томонидан қуйидагиларни бажарилишини назарда тутади: схемаларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаштириш жараёнида ҳар бир функция учун ходимнинг лаёқатлилик мезонларини аниқлаш; сертификатлаштириш жараёнлари, талаблар, методология, фаолият ва сертификатлаштириш схемаларининг бошқа талаблари бўйича тайёрлаш дастурини тайёрлаш ва зарур бўлганда тақдим этиш эҳтиёжини аниқлаш; ходимлар бажарадиган вазифалари ва юклатилган масъулиятларига биноан талаб қилинадиган лаёқатлиликка эгаликларини тасдиқлаш; сертификатлаштириш жараёнида бажариладиган функцияларга биноан ходимларга расман ваколат бериш; ходимлар фаолиятининг мониторинги. Сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш жараёнида иштирок этувчи ходимлар тўғрисида қуйидаги ёзувларни сақлаши керак (7-бўлимга қаранг): Ф.И.О.И. ва манзил; иш жой(лар)и ва лавозим; олинган таълимга биноан малака ва касбий статус; иш тажрибаси ва тайёргарлик; лаёқатлилик даражасини баҳолаш тўғрисида маълумот; бажариладиган ишлар сифати мониторинги тўғрисида маълумот; сертификатлаштириш органи томонидан тақдим этилган ваколатлар тўғрисида маълумот; ҳар бир ёзувнинг охирги янгиланишининг санаси. Ходимлар билан шартнома Сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш жараёнида иштирок этувчи ходимдан шартнома ёки бошқа ҳужжатни имзолашни талаб қилиши керак, ходим ушбу ҳужжат орқали қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: сертификатлаштириш органи томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилиш, шу жумладан махфийлик (4.5га қаранг) ва тижорат ва бошқа босимдан мустақил бўлиш; баҳоланиши ёки сертификатланишига жалб қилинган қуйидагилар: маҳсулотни етказиб берувчи ёки ишлаб чиқувчи; ёки хизматларни етказиб берувчи ёки ишлаб чиқувчи; ёки жараёнларнинг оператори ёки ишлаб чиқувчиси, билан ҳар қандай шахсий ва иш юзасидан алоқалар (олдинги ва хозирги) борлиги тўғрисида хабар бериш; ходим ёкт сертификатлаштириш органида манфаатлар низосини келтириб чиқариши мумкин бўладиган, ўзига маълум ҳар қандай ҳолат тўғрисида хабар бериш (4.2га қаранг). Сертификатлаштириш органи ушбу маълумотлардан, бундай ходимнинг фаолияти ёки бундай ходимни ёллаган ташкилотлар фаолиятидан келиб чиқувчи холисликнинг хавфларини аниқлаш учун кириш маълумотлари сифатида фойдаланиши керак (4.2.3га қаранг). Баҳолаш учун ресурслар Ички ресурслар Баҳолаш бўйича фаолиятни бажаришда ички ресурслар ёки ўзининг бевосита бошқаруви остидаги бошқа ресурслардан фойдаланувчи сертификатлаштириш органи тегишли стандартларнинг ва сертификатлаштириш схемаларига биноан бошқа ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиши керак. У синовларни ўтказишда - ISO/IEC 17025, инспекция ўтказиш учун - ISO/IEC 17020, менежмент тизими аудитларини ўтказиш учун - ISO/IEC 17021нинг қўлланиладиган талабларига риоя қилиши керак. Бунда тегишли стандартда баён этилган, баҳолашни ўтказувчи ходимларнинг холислигини таъминлашга доир талабларга доимо риоя қилиниши керак. Изоҳ – Баъзи талабларни қўлламаслик сабабларига мисоллар: – мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолият натижаларини қўллашда сертификатлаштириш органи талабларни бажариш тўғрисида тегишли эксперт хулосаларига эга бўлади; – синовлар (шунингдек синовларда қатнашиш), назорат (масалан, назорат усулиятлари ёки параметрларини кўрсатиб ўтиш) ёки менежмент тизимини баҳолаш (масалан, менежмент тизимининг аниқ тпвсифларини белгилаш) билан сертификатлаштириш органи томонидан бошқарувнинг тегишли даражаси; – худди шундай талаб ушбу стандартда баён этилган ёки сертификатлаштириш бўйича қарорга доир ишончни вужудга келтириш учун зарур эмас. Ташқи ресурслар (аутсорсинг) Сертификатлаштириш органи фақат тегишли стандартлар ва сертификатлаштириш схемасида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳужжатлар талабларига риоя қилувчи органларга баҳолаш бўйича фаолиятни аутсорсингга бериши керак. У синовларни ўтказишда - ISO/IEC 17025, инспекция ўтказиш учун - ISO/IEC 17020, менежмент тизими аудитларини ўтказиш учун - ISO/IEC 17021нинг қўлланиладиган талабларига риоя қилиши керак. Бунда тегишли стандартда баён этилган, баҳолашни ўтказувчи ходимларнинг холислигини таъминлашга доир талабларга доимо риоя қилиниши керак. 1 изоҳ – Баъзи талабларни қўлламаслик сабабларига мисоллар: – баҳолаш бўйича иш натижаларини қўллаш вақтида сертификатлаштириш органи талабларни бажариш тўғрисидаги тегишли эксперт ҳулосасига эга бўлади; – сертификатлаштириш органи томонидан синовлар (шунингдек синовларда қатнашиш), текшириш (масалан, текшириш усулиятлари ва параметрларини кўрсатиб ўтиш) ёки менежмент тизимини баҳолашни (масалан, менежмент тизимини муайян тавсифларини белгилаш) бошқаришнинг тегишли даражаси; – шунга ўхшаш талаб ушбу стандартда баён этилган ёки сертификатлаштириш бўйича қарорга доир ишончни шакллантириш учун талаб қилинмайди. 2 изоҳ – Бу бошқа сертификатлаштириш органи томонидан аутсорсингни ўз ичига олиши мумкин. Шартнома бўйича ташқаридан ходимларни жалб қилиш аутсорсинг бўлмайди. 3 изоҳ – Ушбу стандарт контекстидаги “аутсорсинг” ва “субпудрат” атамалари синоним ҳисобланади. Баҳолаш бўйича фаолият мустақил бўлмаган (масалан буюртмачининг лабораторияси) органга аутсорсингга берилаётган вақтда сертификатлаштириш органи, баҳолаш бўйича фаолият менежменти унинг натижаларидан шубҳа туғдирмайдиган тарзда ўтказилишини ва бу тўғрисида тегишли ёзувлар борлигини кафолатлаши керак. Сертификатлаштириш органи ва аутсорсинг хизматларини тақдим қилувчи орган ўртасида тузиладиган шартномада 6.1.3 банд, с) санаб ўтишда кўрсатилгандек махфийлик, манфаатлар низосини аниқлаш ва уни бартараф этиш тўғрисидаги қоидалар киритилган бўлиши керак. Сертификатлаштириш органи: бошқа органга аутсорсингга берилган барча ҳаракатлар учун жавобгарликни ўзига олиши керак; аутсорсинг хизматини кўрсатувчи орган ва унинг таркибидаги ходимлар, ушбу хизматларнинг натижаларига шубҳа туғдириши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки бошқа иш берувчида иштирок этмаганлигига кафолат бериши керак; сертификатлаштириш бўйича фаолиятда ишлатиладиган аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи барча органларнинг ҳужжат билан расмийлаштирилган аттестатлаш, баҳолаш ва мониторинг сиёсатига, тартиб-таомилига ва улар тўғрисидаги ёзувларга эга бўлиши керак; аутсорсинг хизматларини етказиб берувчиларнинг тасдиқланган рўйхатини сақлаб туриши керак; 6.2.2.3 да кўрсатиб ўтилган, шартноманинг ҳар қандай маълум бузулишлари ёки 6.2.2нинг бошқа талабларига нисбатан тузатувчи ҳаракатларни бажариши керак; буюртмачи эътирозини билдириш имконига эга бўлиши учун аутсорсинг ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида буюртмачига аввалдан хабар бериши керак. Изоҳ – Агар аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи органларнинг малакаси, баҳолаш ва мониторинги бошқа ташкилотлар (масалан, аккредитлаш органлари, тенг баҳолашни амалга оширувчи органлар ёки давлат органлари) томонидан бажарилган бўлса, сертификатлаштириш органи қуйидаги шартларда натижаларни ҳисобга олиши мумкин: – бу схеманинг талабларида кўзда тутилган бўлса; – соҳа бажарилаётган ишга мос бўлса; – малака даражаси, баҳолаш ва мониторинг натижалари сертификатлаштириш органи томонидан белгиланган даврийлик билан тасдиқланса. Жараёнга доир талаблар Умумий қоидалар Сертификатлаштириш органи ўзининг сертификатлаштириш бўйича фаолияти доирасида сертификатлаштиришнинг бир ёки ундан кўпроқ схемасини қўллаши керак. 1 изоҳ – Бундай схемаларнинг элементлари ишлаб чиқаришни инспекцион текшириш ёки буюртмачининг менежмент тизимини баҳолаш ва инспекцион текширишни ёки ҳам уни, ҳам буни ўз ичига олиши мумкин. 2 изоҳ – Сертификатлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш бўйича умумий қўлланма ISO/IEC Guide 28 ва ISO/IEC Guide 53 талабларини ҳисобга олган ҳолда ISO/IEC 17067 да келтирилган. Буюртмачининг маҳсулотини баҳолаш унга мувофиқ ўтказиладиган маҳсулотларга доир талаблар муайян стандартларда ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган бўлиши керак. Изоҳ – Ушбу мақсадлар учун тегишли норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун қўлланма ISO/IEC 17007да мавжуд. Сертификатлаштиришнинг аниқ схемаси учун ушбу ҳужжатларни (7.1.2га қаранг) қўллаш бўйича тушунтириш талаб қилинса, улар зарур техник лаёқатга эга бўлган тегишли холис шахслар ёки қўмиталар томонидан ифодаланиши керак ва расмий талаб бўйича сертификатлаштириш органига тақдим қилинади. Сўровнома Сўровномада, сертификатлаштиришнинг тегишли схемасига биноан сертификатлаштириш органи томонидан сертификатлаштириш жараёнини амалга ошириш учун зарур бўладиган барча маълумотлар бўлиши керак. 1 изоҳ – Қуйида зарур бўладиган маълумотларга мисоллар келтирилган: – сертификатлаштирилиши керак бўлган маҳсулот номи; – буюртмачи унинг мувофиқлигига сертификатлаштиришни ўтказишни хоҳлайдиган стандартлар ва/ёки бошқа норматив ҳужжатлар (7.1.2га қаранг); – буюртмачининг асосий реквизитлари, шу жумладан номи ва жойлашган жойининг аниқ манзили, унинг технологик жараёнлари ва фаолиятининг муҳим тавсифлари (агар тегишли сертификатлаштириш схемаси томонидан талаб қилинса), ҳамда ҳар қандай тегишли ҳуқуқий мажбуриятлар; – буюртмачи сўровнома бераётган сертификатлаштириш соҳасига тегишли бўлган буюртмачи тўғрисидаги, масалан буюртмачининг фаолияти, унинг инсон ва техник ресурслари, жумладан лабораториялари ва/ёки текшириш воситалари тўғрисидаги маълумотлар каби умумий маълумотлар, ҳамда унинг функциялари ва агар мавжуд бўлса йирикроқ корпорация доирасидаги ўзаро муносабатлари; – талабларга мувофиқликка таъсир этадиган, аутсорсингга берилган ва буюртмачи томонидан фойдаланиладиган барча жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар; агар буюртмачи сертификатлаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича буюртмачининг ўзидан фарқланувчи юридик шахсни (шахсларни) кўрсатиб ўтган бўлса, сертификатлаштириш органи ушбу юридик шахс (шахслар) учун шартнома асосида тегишли текшириш воситаларини белгилаши мумкин, агар бу самарали инспекцион текширув учун зарур бўлса; агар шартнома асосидаги бундай текшириш воситалари зарур бўлса, улар сертификатлаштириш бўйича ҳужжатлар расман тақдим қилингунча белгиланиши мумкин (7.7га қаранг); – сертификатлаштириш талабларига мувофиқ олдиндан баҳолаш ва текшириш учун маълумотлар, масалан сертификатлаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш жойи ва ушбу жойлардаги алоқа боғлаш маълумотлари каби бошқа зарур маълумотлар. 2 изоҳ – Бундай маълумотлар турли вақтларда турли усуллар ва механизмлардан фойдаланган ҳолда йиғилиши мумкин, шу жумладан сўровнома шаклига киритилиши мумкин. Маълумотларни бундай йиғиш биргаликда ёки 4.1.2да айтиб ўтилган битимга (сертификатлаштириш бўйича битим) биноан мажбуриятларни бажаришдан алоҳида амалга оширилиши мумкин. 3 изоҳ – Сертификатлаштириш соҳасини кенгайтириш учун сўровнома ўз ичига бир турдаги маҳсулотнинг номини, уни ишлаб чиқариш жойини ва ҳ.к.ни олиши мумкин. Сўровномани таҳлил қилиш Сертификатлаштириш органи қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиш учун олинган маълумотларнинг (7.2га қаранг) таҳлилини ўтказиши керак: буюртмачи ва маҳсулот тўғрисидаги маълумотлар сертификатлаштириш жараёнини ўтказиш учун етарлилигига; сертификатлаштириш органи ва буюртмачи ўртасидаги ҳар қандай тушунмовчиликлар ҳал этилганлиги, шу жумладан стандартлар ёки бошқа норматив ҳужжатлар бўйича келишувга эришилганлигига; сертификатлаштиришнинг талаб қилинадиган соҳаси (3.10га қаранг) аниқланганлигига; баҳолаш бўйича барча ишларни бажариш учун ресурслар мавжудлигига; сертификатлаштириш органи сертификатлаштиришни ўтказиш учун лаёқатлилик ва имкониятга эгалигига. Буюртмачи томонидан сертификатлаштириш учун сўровнома берилган соҳада аввалги тажрибага эга бўлмаган сертификатлаштириш органи қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига олувчи идентификатлаш тартиб-таомилга эга бўлиши керак: – маҳсулот тури; ёки – норматив ҳужжат; ёки – сертификатлаштириш схемаси. Изоҳ – Агар бир маҳсулотга тегишли бўлган талаблар, тавсифлар ва технологияларни билиш бошқа маҳсулотга тегишли бўлган талаблар, тавсифлар ва технологияларни тушуниш учун етарли бўлса, маҳсулотни бир турли деб ҳисоблаш мумкин. Ушбу ҳолларда (7.3.2га қаранг) сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш бўйича барча зарур чора-тадбирларни ўтказиш учун лаёқатлилик ва имкониятга эга эканлигини кафолатлаши керак, ҳамда у сертификатлаштириш бўйича ишларни ўтказишга доир қарорларни қабул қилишни асословчи ёзувларни олиб бориши керак. Агар сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш бўйича зарур ишларни ўтказиш учун лаёқатли бўлмаса ёки имкониятга эга бўмаса у сертификатлаштиришни ўтказишни рад қилиши керак. Агар сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш бўйича аввал берилган ҳужжатларга ишониб ушбу буюртмачи ёки бошқа буюртмачилар учун бирор-бир чора-тадбирларни амалга оширмаса, бундай ҳолда сертификатлаштириш органи ўзининг ёзувларидаги мавжуд сертификат(лар)ни далил қилиб келтириши керак. Буюртмачининг талабига биноан сертификатлаштириш органи сертификатлаштиришни ўтказишни рад қилишга асос келтириши керак. Баҳолаш Сертификатлаштириш органи барча зарур чора-тадбирларни таъминлаш мақсадида баҳолаш бўйича иш режасига эга бўлиши керак. Изоҳ – Сертификатлаштириш схемаси ва маҳсулотга доир талабларнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ ҳолда, режа ёки барча фаолият турларига, жумладан зарур бўлганда сифат менежменти тизимини баҳолашга қўлланиладиган умумий, ёки фаолиятнинг маълум тури учун махсус, ёки ҳам уни, ҳам бошқасини ўз ичига оладиган бўлиши мумкин. Сертификатлаштириш органи ички ресурслар ёрдамида бажарадиган баҳолаш бўйича ҳар бир вазифани бажариш учун ходимларни тайинлаши керак (6.2.1га қаранг). Изоҳ – Аутсорсингга берилган вазифалар одатда ушбу вазифаларни аутсорсингга берган ташкилотнинг ходими томонидан бажарилади. Бундай ходим одатда сертификатлаштириш органи томонидан тайинланмайди. Сертификатлаштириш органи баҳолаш бўйича вазифаларни бажариш учун барча зарур маълумотлар ва/ёки ҳужжатлардан фойдалана олишни таъминлаб бериши керак. Изоҳ – Баҳолаш бўйича ҳаракатлар ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, намуналарни танлаш, синовлар, текшириш ва аудит каби фаолиятни ўз ичига олиши мумкин. Сертификатлаштириш органи ўзининг ички ресурслари (6.2.1га қаранг) ёрдамида бажариладиган баҳолаш бўйича фаолиятни, ҳамда баҳолаш бўйича (7.4.1га қаранг) режага мувофиқ ташқи ресурсларни (6.2.2га қаранг) бошқаришни амалга ошириши керак. Маҳсулотни баҳолаш сертификатлаштириш соҳасига киритилган талабларга биноан, ҳамда сертификатлаштириш схемасида кўрсатиб ўтилган бошқа талабларга биноан ўтказилиши керак. Сертификатлаштириш органи, сертификатлаштиришга тааллуқли бўлган, сертификатлаштиришга сўровнома олингунча ўтказилган баҳолаш натижаларига таяниши мумкин, фақат агар у ушбу натижалар бўйича жавобгарликни ўзига олса ва баҳолашни ўтказган орган 6.2.2 даги талаблар ва сертификатлаштириш схемасида белгиланган талабларни бажаришига ишонч ҳосил қилса. Изоҳ – Бу сертификатлаштириш органлари орасидаги тан олиш тўғрисидаги битимлар доирасида ўтказилиши мумкин. Сертификатлаштириш органи буюртмачига барча аниқланган номувофиқликлар тўғрисда хабар бериши керак. Агар бир ёки бмр неча номувофиқликлар аниқланса ва буюртмачи сертификатлаштириш жараёнини давом эттиришдан манфаатдорлигини билдирса, сертификатлаштириш органи номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқлаш учун зарур бўладиган баҳолаш бўйича қўшимча вазифалар тўғрисида маълумот тақдим қилиши керак. Агар буюртмачи баҳолаш бўйича қўшимча вазифаларни бажаришга рози бўлса, жараён 7.4га биноан такрорланиши керак. Баҳолаш бўйича барча ҳаракатларнинг натижалари таҳлил ўтказишдан олдин ҳужжатлар билан расмийлаштирилган бўлиши керак (7.5га қаранг). 1 изоҳ – Ушбу ҳужжат маҳсулотга доир талабларни (жумладан билвосита, масалан агар сертификатлаштириш схемаси томонидан талаб қилинса, маҳсулотни ишлаб чиқаришда сифат менежменти тизимига доир талабларни) бажариш тўғрисида тушунча бериши мумкин. 2 изоҳ – Сертификатлаштириш схемасида баҳолаш сертификатлаштириш органининг ўз жавобгарлиги остида ўзи томонидан бажарилаяптими ёки у сертификатлаштиришга сўровнома берилгунча бажарилгани кўрсатиб ўтилиши мумкин (7.2га қаранг). Охирги ҳолатда 7.4 талаблари сертификатлаштириш органи томонидан қўлланилмайди. Маълумотларни таҳлил қилиш Сертификатлаштириш органи баҳолаш билан боғлиқ бўлган барча маълумотлар ва натижаларни таҳлил қилиш учун камида битта ходимни тайинлаши керак. Маълумотларни таҳлил қилиш баҳолашни ўтказиш жараёнида иштирок этмаган шахс(лар) томонидан амалга оширилиши керак. Таҳлил натижаларига асосланган, сертификатлаштириш бўйича қарорни қабул қилишга доир тавсиялар ҳужжат билан расмийлаштирилган бўлиши керак, сертификатлаштириш бўйича таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш бир вақтда битта шахс томонидан бажариладиган ҳолат бундан мустасно. Сертификатлаштириш бўйича қарор Сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш бўйича қарорларни қабул қилиш учун жавобгар бўлиши, ҳамда ушбу қарорларни қабул қилишда ваколатга эга бўлиши керак. Сертификатлаштириш органи баҳолашни ўтказиш ва унинг натажаларини таҳлил қилиш вақтида олинган маълумотларга, ҳамда бошқа ҳар қандай тегишли маълумотларга асосланган сертификатлаштириш бўйича қарорни қабул қилиш учун камида битта ходимни тайинлаши керак. Сертификатлаштириш бўйича қарорларни қабул қилиш баҳолашни ўтказиш жараёнига (7.4га қаранг) жалб этилмаган шахс ёки шахслар гуруҳи (масалан, қўмита, 5.1.4га қаранг) томонидан бажарилади. Изоҳ – Сертификатлаштириш бўйича қарорни таҳлил қилиш ва қабул қилиш бир вақтда битта шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан бажарилиши мумкин. Сертификатлаштириш бўйича қарорларни қабул қилиш учун сертификатлаштириш органи томонидан тайинланган шахс (лар) (қўмиталарнинг аъзоларидан ташқари, 5.1.4га қаранг) қуйидагиларнинг ходими (лари) бўлиши ёки шартнома бўйича ишлаши керак: – сертификатлаштириш органида (6.1га қаранг); – сертификатлаштириш органи бошқарувида бўлган ташкилотда (7.6.4). Сертификатлаштириш органини ташкилий бошқариш қуйидагича бўлиши керак: – сертификатлаштириш органи тўлиқ мулкдор бўлиши ёки ушбу ташкилот акцияларининг назорат пакетига эга бўлиши керак; – сертификатлаштириш органи ушбу ташкилотнинг директорлар кенгашида кўпчилик жойга эга бўлиши керак; – сертификатлаштириш органи, мулкчилик ёки директорлар кенгашини бошқариш масалаларига нисбатан юридик шахслар тизимида (сертификатлаштириш органи бўлган) ушбу ташкилотни бошқариш бўйича ҳужжат билан расмийлаштирилган ваколатга эга бўлиши керак. Изоҳ – Сертификатлаштириш бўйича давлат органлари учун худди шу давлат ташкилотининг бошқа қисмлари сертификатлаштириш органи билан “мулкчилик масалалари бўйича боғлиқ” деб ҳисобланиши мумкин. Бўйсинувчи ташкилотнинг ходимлари бўлган ёки у ерга шартнома бўйича ёлланган шахслар, сертификатлаштириш органининг ходимлари бўлган ёки у ерга шартнома бўйича ёлланган шахслар каби ушбу стандартнинг ўша талабларини бажаришлари керак. Сертификатлаштириш органи буюртмачига сертификатлаштириш бўйича салбий қарор қабул қилиш тўғрисида ва бундай қарорнинг сабабларини асослаган ҳолда хабар бериши керак. Изоҳ – Агар буюртмачи сертификатлаштириш жараёнини давом эттиришдан манфаатдорлигини билдирса, сертификатлаштириш органи 7.4 билан баҳолашни ўтказиш жараёнини тиклаши мумкин. Сертификатлаштириш натижалари бўйича ҳужжатлар Сертификатлаштириш органи буюртмачига қуйидагилар аниқ кўрсатиб ўтилган ёки идентификатлаштирилган, сертификатлаштириш бўйича расмий ҳужжатни тақдим қилиши керак: сертификатлаштириш органининг номи ва манзили; сертификатлаштириш тўғрисидаги ҳужжатни бериш санаси (сана сертификатлаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш санасидан олдин бўлмаслиги керак); буюртмачининг номи ва манзили; сертификатлаштириш соҳаси (3.10га қаранг). Изоҳ – Стандарт(лар) ёки бошқа норматив ҳужжат(лар)га (7.1.2га қаранг) мувофиқлик учун сертификатлаштириш ўтказилаётган вақтда унда (уларда) бошқа стандартлар ёки норматив ҳужжатларга ҳаволалар бўлса, ушбу стандартлар ёки норматив ҳужжатларни сертификатлаштириш тўғрисидаги расмий ҳужжатларда кўрсатиб ўтиш шарт эмас. сертификатлаштириш тўғрисидаги ҳужжатнинг амал қилиш муддати ёки амал қилишининг тугаш санаси, агар сертификатлаштириш бўйича ҳужжатнинг амал қилиш муддати белгиланган вақтдан кейин тугаса; сертификатлаштириш схемаси томонидан талаб қилинадиган бошқа ҳар қандай маълумотлар. Сертификатлаштириш бўйича расмий ҳужжатда сертификатлаштириш органи томонидан ваколатланган шахс(лар)нинг имзоси ёки тасдиқлашнинг бошқа усули бўлиши керак. Изоҳ – Сертификатлаштириш бўйича ҳужжатларга масъул бўлишга розилик берган шахснинг фамилияси ва лавозими, бу тўғрисида сертификатлаштириш органининг тегишли ёзувлари мавжуд, имзодан ташқари “тасдиқлашнинг бошқа усули”га мисоллардан бири бўлади. Сертификатлаштириш бўйича расмий ҳужжат (7.7га қаранг) фақат қуйидагилардан кейин (ёки бир вақтда) берилиши керак: сертификатлаштириш бўйича ҳужжатни бериш тўғрисида ёки сертификатлаштириш соҳасини кенгайтириш тўғрисида қарорни қабул қилиш (7.6.1га қаранг); сертификатлаштириш талабларини бажариш; сертификатлаштириш бўйича битимни тузиш (имзолаш) (4.1.2га қаранг). Сертификатлаштирилган маҳсулотлар реестри Сертификатлаштириш органи камида қуйидагиларни ўз ичига олган сертификатлаштирилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотни ишчи ҳолатда сақлаши керак: маҳсулотнинг идентификатлаш маълумотлари; уларнинг мувофиқлигига сертификатлаштириш ўтказилган стандарт(лар) ва бошқа норматив ҳужжатлар; буюртмачининг идентификатлаш маълумотлари. Нашр қилиниши ёки сўровнома бўйича реестр кўринишида (босиб чиқариш, ахборотларнинг электрон воситалари ёки бошқа воситалар орқали) тақдим қилиниши керак бўлган маълумотнинг қисми тегишли схема(лар) томонидан аниқланади. Сертификатлаштириш органи камида, сертификатлаштириш бўйича берилган ҳужжатнинг статуси тўғрисида сўровномага кўра маълумот тақдим қилиши керак. Изоҳ – Агар сертификатлаштириш органи схема эгасига маълумот тақдим қилаётган бўлса, ушбу талабга риоя қилиш учун схеманинг реестри етарли бўлади. Инспекция назорати Агар сертификатлаштириш схемаси бўйича ёки 7.9.3 ёки 7.9.4га мувофиқ инспекция назорати талаб қилинса, сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш схемасига мувофиқ сертификатлаштириш бўйича ўзлари қарор қабул қилган маҳсулотнинг инспекция назоратини ўтказишни бошлаши керак. 1 изоҳ – ISO/IEC 17067 сертификатлаштириш схемалари доирасида инспекция назоратини ўтказишга мисоллар тақдим қилади. 2 изоҳ – Инспекция назоратини ўтказиш мезонлари ва жараёни ҳар бир сертификатлаштириш схемаси томонидан белгиланади. Инспекция назорати доирасида сертификатлаштириш бўйича баҳолаш, таҳлил қилиш ёки қарорни қабул қилиш ўтказилаётган ҳолларда мос равишда 7.4, 7.5 ёки 7.6 талаблари бажарилиши керак. Сертификатлаштириш белгисини сертификатлаштирилган маҳсулотга (ёки ўрамга ёки унга илова қилинган маълумотга) (жараёнлар ёки хизматлар учун 7.9.4га қаранг) доимо қўллаш вақтида, тамғаланган маҳсулотларга доир талабларни доимо бажарилишини таъминлаш мақсадида тамғаланган маҳсулотни назорат қилиш бўйича даврий чора-тадбирларни ўз ичига олувчи инспекция назорати белгиланган бўлиши керак. Жараёнлар ва хизматлар учун сертификатлаштириш белгисини доимо қўллаш вақтида, жараён ёки хизматга доир талабларнинг бажарилишини доимо намойиш қилинишини таъминлаш мақсадида назорат бўйича даврий чора-тадбирларни ўз ичига олувчи инспекция назорати белгиланган бўлиши керак. Сертификатлаштиришга таъсир қилувчи ўзгаришлар Сертификатлаштириш схемаси буюртмачига таъсир қилувчи янги ёки қайта кўриб чиқилган талабларни киритган вақтда сертификатлаштириш органи ушбу ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида буюртмачига ахборот бериши керак. Сертификатлаштириш органи ушбу ўзгаришларни буюртмачи томонидан амалга оширилишини текшириши, ҳамда сертификатлаштириш схемаси томонидан талаб қилинадиган чораларни кўриши керак. Изоҳ – Буюртмачи билан шартнома муносабатлари ушбу талабларни амалга оширишни таъминлаш учун зарур бўлиши мумкин. Сертификатлаштириш натижаларидан фойдаланиш битимининг модели, жумладан ўзгаришлар тўғрисидаги билдириш билан боғлиқ бўлган аспектлар ISO/IEC Guide 28:2004 да (Е илова) белгиланган. Сертификатлаштириш органи сертификатлаштиришга таъсир қилувчи бошқа ўзгаришларни ҳам, жумладан буюртмачи томонидан ташаббус билан қилинган ўзгаришларни кўриб чиқиши, ҳамда тегишли чораларни кўриш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Изоҳ – Сертификатлаштиришга таъсир қилувчи ўзгаришлар сертификатлаштириш органи томонидан сертификатлаштириш ўтказилгандан кейин олинган, сертификатлаштириш талабларини бажариш билан боғлиқ бўлган янги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин. Сертификатлаштиришга таъсир қилувчи ўзгаришларни жорий этиш бўйича ҳаракатлар зарур бўлганда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: – баҳолаш (7.4га қаранг); – маълумотларни таҳлил қилиш (7.5га қаранг); – қарорларни қабул қилиш (7.6га қаранг); – сертификатлаштириш соҳасини кенгайтириш ёки қисқартиришга нисбатан сертификатлаштириш натижалари (7.7га қаранг) бўйича кўриб чиқилган расмий ҳужжатларни бериш; – инспекция назоратининг ўзгартирилган натижалари билан сертификатлаштириш бўйича ҳужжатни бериш (агар инспекция назорати сертификатлаштириш схемасининг қисми бўлса). Ушбу ҳаракатлар 7.4 - 7.8нинг қўлланиладиган талабларига мувофиқ бажарилиши керак. Ёзувлар (7.12га қаранг), фаолиятнинг юқорида кўрсатиб ўтилган бирор-бир турларини мустасно қилиш сабабини ўз ичига олиши керак (масалан, агар маҳсулотга доир талаб бўлмаган сертификатлаштириш талаби ўзгартирилса ва баҳолаш, таҳлил қилиш ёки қарор қабул қилишга зарурат бўлмаса). Сертификатлаштириш соҳасини тўхтатиш, тугатиш ёки сертификатни бекор қилиш Сертификатлаштириш органи инспекция назоратини ўтказиш натижасида ёки бошқа ҳолларда аниқланган, сертификатлаштириш вақтида белгиланган талабларга номувофиқликлар юзага келганда тегишли чораларни кўриш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Изоҳ – Тегишли чоралар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: сертификатлаштириш органи томонидан белгиланган шартларда сертификатлаштиришнинг фаолиятини тасдиқлаш (масалан, кучайтирилган инспекция назорати); маҳсулотнинг номувофиқ турларини истисно қилиш мақсадида сертификат тегишли бўлган соҳани қисқартириш; буюртмачи томонидан номувофиқликларни бартараф қилиш бўйича чоралар кўрилгунча сертификатлаштириш фаолиятини тўхтатиш; сертификатни бекор қилиш. Тегишли чоралар ўз ичига сертификатлаштириш натижалари бўйича баҳолаш ёки таҳлил қилишни ўтказиш ёки қарор қабул қилишни олса, мос равишда 7.4, 7.5 ёки 7.6 нинг талаблари бажарилиши керак. Агар сертификатлаштириш тугатилса (буюртмачининг сўровномаси бўйича), фаолияти тўхтатилса ёки мувофиқлик сертификати бекор қилинса, сертификатлаштириш органи тегишли чораларни кўриши керак ва сертификатлаштириш бўйича расмий ҳужжатларга, ҳаммабоп ахборотларга, мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқига оид келишувга барча зарур ўзгартиришларни киритиши керак. Сертификатнинг амал қилиш соҳасини қисқартириш вақтида сертификатлаштириш органи тегишли чораларни кўриши, ҳамда сертификатнинг амал қилиш соҳасининг қисқартирилиши ва сертификатлаштириш ҳужжатларида ва ҳаммабоп ахборотларда тегишли маълумотларни аниқ ва равшан кўрсатиб ўтиш тўғрисида буюртмачига хабар беришни таъминлаш мақсадида, сертификатлаштириш бўйича расмий ҳужжатларга, ҳаммабоп ахборотларга, мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқига оид келишувга барча зарур ўзгартишларни киритиши керак. Агар сертификатнинг фаолияти тўхтатилган бўлса, сертификатлаштириш органи буюртмачига хабар бериш ва: - сертификатлаштириш схемасига биноан сертификатнинг амал қилишини тасдиқлаш учун зарур чораларни; - бошқа бирорта чораларни бажариш учун бир ёки бир неча шахсларни тайинлаши керак. Ушбу ходимлар тўхтатилган сертификатлар (6.1га қаранг) билан ишлашнинг барча аспектларида лаёқатли бўлишлари керак. Ҳар қандай баҳолаш, таҳлил қилишни ўтказиш ёки бирор-бир қарорни қабул қилиш, агар бу сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш учун зарур бўлса ёки сертификатлаштириш схемаси томонидан талаб қилинса, 7.4 – 7.6, 7.7.3, 7.9 ва 7.11.3 талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак. Агар сертификатнинг амал қилиши тўхтатилгандан кейин тасдиқланган бўлса, сертификатлаштириш органи ушбу маҳсулотнинг сертификатлаштирилганлиги давом этаётгани тўғрисида барча тегишли кўрсатмаларнинг борлигини таъминлаш мақсадида сертификатлаштириш тўғрисидаги расмий ҳужжатларда, ҳаммабоп ахборотларда, мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқига оид келишувда барча зарур ўзгаришларни амалга ошириши керак. Агар сертификат тегишли бўлган соҳани қисқартириш тўғрисидаги қарор унинг амал қилишини тасдиқлаш шарти бўлса, сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш ҳужжатларида ва ҳаммабоп ахборотларда тегишли маълумотларни аниқ ва равшан кўрсатиб ўтиш ва сертификат тегишли бўлган соҳани қисқартириш тўғрисида буюртмачига хабар бериш мақсадида, сертификатлаштириш бўйича расмий ҳужжатларга, ҳаммабоп ахборотларга, мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқига оид келишувда барча зарур ўзгартишларни киритиши керак. Ёзувлар Сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш жараёнининг (ушбу стандарт ва сертификатлаштириш схемасида кўрсатиб ўтилган) барча талаблари натижавий бажарилганлигини (8.4га ҳам қаранг) намойиш қилиш мақсадида ёзувларни сақлаши керак. Сертификатлаштириш органи ёзувларнинг махфийлигини таъминлаши керак. Ёзувлар уларнинг махфийлигини таъминлайдиган усул орқалигина ташилиши, жўнатилиши ва берилиши керак (4.5 га ҳам қаранг). Агар сертификатлаштириш схемаси маълум цикл давомида маҳсулотни тўлиқ қайта баҳолашни ўтказишни ўз ичига олса, энг камида жорий ва аввалги циклнинг ёзувлари сақланиши керак. Бошқа ҳолларда ёзувлар сертификатлаштириш органи томонидан белгиланган вақт давида сақланиши керак. Изоҳ – Ёзувларни сақлаш муддатларини белгилаш вақтида юридик аспектлар ва тан олиш тўғрисидаги келишувлар шартлари ҳисобга олиниши мумкин. Шикоятлар ва апелляциялар Сертификатлаштириш органи шикоятлар ва апелляцияларни олиш, баҳолаш ва уларга оид қарорларни қабул қилиш жараёнини ҳужжатлар билан расмийлаштириши керак. Сертификатлаштириш органи шикоятлар ва апелляцияларни, ҳамда уларни ҳал этиш учун қўлланиладиган ҳаракатларни рўйхатга олиши ва кузатиши керак. Шикоят ёки апелляция олингандан кейин сертификатлаштириш органи ушбу шикоят ёки апелляция унинг сертификатлаштириш бўйича фаолиятига тегишли эканлигини тасдиқлаши ва фақат ушбу ҳолда кўриб чиқиш учун қабул қилиши керак. Сертификатлаштириш органи расмий шикоят ёки апелляцияни олганини тасдиқлаши керак. Сертификатлаштириш органи шикоят ёки апелляцияга оид қарорни қабул қилиш учун барча зарур маълумотларни (имкон борича) йиғиш ва верификация қилишга жавобгар бўлиши керак. Шикоят ёки апелляцияни қондириш бўйича қарорлар шикоят ёки апелляция билан боғлиқ бўлган сертификатлаштириш бўйича фаолиятда иштирок этмаган шахс(лар) томонидан қабул қилиниши ёки кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши керак. Манфаатлар низосини олдини олиш мақсадида, буюртмачига консультация берган (3.2га қаранг) ёки буюртмачи томонидан ишга ёлланган ходим (жумладан бошқармага оид), консультация бериш ёки буюртмачига ишлаш тугагандан кейин икки йил давомида сертификатлаштириш органи томонидан ушбу буюртмачининг шикояти ёки апелляциясини таҳлил қилиш ёки у бўйича қарор қабул қилиш учун жалб қилиниши керак эмас. Сертификатлаштириш органи барча жоиз ҳолларда шикоятни кўриб чиқиш жараёни тугагани ва унинг натижалари тўғрисида сўровчига расмий хабар бериши керак. Сертификатлаштириш органи апелляцияни кўриб чиқиш жараёни тугагани ва унинг натижалари тўғрисида апелляция берувчига расмий хабар бериши керак. Сертификатлаштириш органи шикоят ёки апелляцияни қондириш учун зарур бўлган барча тегишли ҳаракатларни қўллаши керак. Менежмент тизимига доир талаблар Вариантлар Умумий қоидалар Сертификатлаштириш органи А ёки В вариантларга мувофиқ ушбу стандарт талабларини доимо бажарилишини таъминлай оладиган ва намойиш қила оладиган менежмент тизимини яратиши ва ишчи ҳолатда сақлаши керак. A вариант Сертификатлаштириш органининг менежмент тизими қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: - менежмент тизимининг умумий ҳужжатлари (масалан сифат бўйича қўлланма, сиёсат, мажбуриятларнинг тақсимланиши, 8.2га қаранг); - ҳужжатларни бошқариш (8.3га қаранг); - ёзувларни бошқариш (8.4га қаранг); - раҳбарият томонидан таҳлил қилиш (8.5га қаранг); - ички аудит (8.6га қаранг); - тузатувчи ҳаракатлар (8.7га қаранг); - огоҳлантирувчи ҳаракатлар (8.8га қаранг). B вариант ISO 9001 талабларига мувофиқ менежмент тизимини яратган ва фаолият кўрсатишини таъминлаган ва ушбу стандарт талабларини доимо бажарилишини таъминлай оладиган ва намойиш қила оладиган сертификатлаштириш органи менежмент тизимига тегишли бандлар талабларини бажарадиган деб ҳисобланади (8.2 – 8.8га қаранг). Изоҳ – Менежмент тизими ISO 9001 талабларига мувофиқ фаолият кўрсатидиган сертификатлаштириш органларига 8.2 – 8.8 га биноан менежмент тизимига доир талабларни бажаришни намойиш қилиш учун бу тизимни қўллаш имкониятини бериш учун В вариант киритилган. В вариант сертификатлаштириш органининг менежмент тизими ISO 9001 бўйича сертификатлаштирилган бўлишини талаб қилмайди. Менежмент тизимининг умумий ҳужжатлари (A вариант ) Сертификатлаштириш органининг юқори раҳбарияти ушбу стандарт ва сертификатлаштириш схемасининг талабларига риоя қилиш учун сиёсат ва мақсадларни белгилаши, ҳужжатлар билан расмийлаштириши ва долзарблаштириши, ҳамда сертификатлаштириш органини ташкиллаштиришнинг барча даражаларида ушбу сиёсат ва мақсадларни тан олиш ва амалга оширишни таъминлаши керак. Сертификатлаштириш органининг юқори раҳбарияти менежмент тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ва ушбу стандарт талабларига доимо риоя қилишга эришишда унинг натижавийлигини таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажарилганлигининг исботини тақдим қилиши керак. Сертификатлаштириш органининг юқори раҳбарияти бошқа мажбуриятлардан ташқари қуйидагиларни ўз ичига олувчи масъулият ва ваколатга эга бўлган раҳбарият таркибидаги вакилни тайинлаши керак: менежмент тизими томонидан талаб қилинадиган жараёнлар ва тартиб-таомиллар ишлаб чиқилгани, жорий қилингани ва ишчи ҳолатда сақланишини таъминлаш; менежмент тизимининг фаолият юритиши ва уни яхшилаш зарурати тўғрисида ҳисоботларни юқори раҳбариятга тақдим этиш. Ушбу стандартнинг талабларини бажаришга оид барча ҳужжатлар, жараёнлар, тизимлар, ёзувлар ва ҳ.к. менежмент тизимининг ҳужжатларига киритилган, ҳавола қилинадиган ёки улар билан мослаштирилган бўлиши керак. Сертификатлаштириш фаолиятида иштирок этувчи барча ходимлар менежмент тизимининг алоҳида ҳужжатларидан ва уларнинг мажбуриятларига доир бўлган тегишли ахборотлардан фойдалана олиши керак. Ҳужжатларни бошқариш (A вариант) Сертификатлаштириш органи ушбу стандартнинг талабларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни (ички ва ташқи) бошқариш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиши керак. Ушбу тартиб-таомиллар қуйидагилар учун зарур бўлган бошқарув воситаларини аниқлаши керак: ҳужжатларни чиқаришгача уларни адекватликка маъқуллаш; ҳужжатларни таҳлил қилиш ва долзарблаштириш (зарур бўлганда) ва қайта маъқуллаш; ўзгартишлар ва ҳужжатларни қайта кўриб чиқишнинг жорий статусини идентификациясини таъминлаш; ҳужжатлардан фойдаланиладиган жойларда уларнинг тегишли версиялари борлигини таъминлаш; ҳужжатларни аниқ ва осон идентификация қилинадиган ҳолатда сақланишини таъминлаш; ташқарида ишлаб чиқилган ҳужжатларнинг идентификациясини таъминлаш ва уларнинг тақсимланишини бошқариш; кучини йўқотган ҳужжатлардан бехосдан фойдаланишни олдини олиш ва бирор мақсадлар учун қолдирилган бундай ҳужжатларнинг тегишли идентификациясини қўллаш. Изоҳ – Ҳужжатлар ҳар қандай кўринишда ва ҳар қандай ташувчида тақдим қилиниши мумкин. Ёзувларни бошқариш (A вариант) Сертификатлаштириш органи ушбу стандарт талабларини бажаришга оид ёзувларни: идентификация қилиш, сақлаш, ҳимоя қилиш, топиш, сақлаш муддатини белгилаш ва истисно қилиш учун зарур бўладиган бошқарув воситаларини аниқлаш учун тартиб-таомилларни ишлаб чиқиши керак. Сертификатлаштириш органи ўзининг шартнома ва ҳуқуқий мажбуриятлари томонидан белгиланган вақт даври давомида ёзувларни (7.12га қаранг) сақлаш тартиб-таомилини белгилаши керак. Бундай ёзувлардан фойдаланиш махфийлик талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак. Раҳбарият томонидан таҳлил қилиш (A вариант ) Умумий қоидалар Сертификатлаштириш органининг юқори раҳбарияти менежмент тизимининг керакли ҳолатини, адекватлигини ва натижавийлигини, шу жумладан ушбу стандарт талабларини бажаришга доир белгиланган сиёсат ва мақсадларни таъминлаш мақсадида режалаштирилган даврийлик билан ўзининг менежмент тизимини таҳлил қилиш тартиб-таомилини белгилаши керак. Таҳлилнинг кириш маълумотлари Раҳбарият томонидан таҳлил қилиш учун кириш маълумотлари: ички ва ташқи аудитлар натижаларига; ушбу стандарт талабларини бажаришга оид буюртмачилар ва манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазаларига; Изоҳ – Манфаатдор томонларга схемаларнинг эгалари кириши мумкин. холисликни таъминлаш механизмидан қарама-қарши алоқага; огоҳлантирувчи ва тузатувчи ҳаракатларнинг статусига; раҳбарият томонидан аввалги таҳлилларнинг натижалари бўйича кўрилган ҳаракатларга; мақсадларни бажаришга; менежмент тизимига таъсир қилиши мумкин бўлган ўзгартишларга; апелляциялар ва шикоятларга доир ахборотларни ўз ичига олиши керак. Таҳлилнинг чиқиш маълумотлари Раҳбарият томонидан таҳлилнинг чиқиш маълумотлари қуйидагилар билан боғлиқ бўлган қарорлар ва ҳаракатларни ўз ичига олиши керак: менежмент тизими ва унинг жараёнларининг натижавийлигини ошириш; сертификатлаштириш органининг ушбу стандарт талабларига риоя қилишга оид ишини такомиллаштириш; ресурсларга бўлган эҳтиёжлар. Ички аудитлар (А вариант) Сертификатлаштириш органи ушбу стандарт талабларини бажарилишини тасдиқлаш ва менежмент тизимини натижавий жорий этилиши ва ишлаши мақсадида ички аудитлар учун тартиб-таомилларни белгилаши керак. Изоҳ – ISO 19011да ички аудитларни ўтказиш бўйича қўлланмалар бор. Аудит дастури аудит жараёнлари ва соҳаларининг муҳимлигини, ҳамда аввалги аудитларнинг натижаларини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилиши керак. Ички аудит одатда камида 12 ойда бир марта ўтказилади ёки босқичма-босқич (ёки сирғанувчи) ички аудитда 12 ойлик давр мобайнида тугатилган бўлиши керак. Ички аудитларнинг частотасини (қисқартириш ёки тиклаш) ёки ички аудитлар тугатилиши керак бўлган муддатни ўзгартириш учун қарорни қабул қилишнинг ҳужжатлаштирилган жараёнига риоя қилиш зарур. Бундай ўзгаришлар менежмент тизими нисбатан барқарор бўлганда ва унинг доимий натижавийлигида мумкин. Даврийликни ёки ички аудитлар тугатилиши керак бўлган муддатни ўзгартириш тўғрисидаги қабул қилинган қарорлар, жумладан бундай қарорларни қабул қилиш учун асослар ҳақида ёзувлар олиб борилиши керак. Тузатувчи ҳаракатлар (А вариант) Сертификатлаштириш органи ўз фаолиятида номувофиқликларни идентификация қилиш ва бошқариш тартиб-таомилларини белгилаши керак. Сертификатлаштириш органи номувофиқликларни қайта юзага келишини олдини олиш мақсадида номувофиқликларни юзага келиш сабабларини бартараф этиш бўйича ҳаракатларни (зарур бўлганда) кўриши керак. Тузатувчи ҳаракатлар аниқланган муаммоларнинг оқибатларига мувофиқ бўлиши керак. Тузатувчи ҳаракатларни ўтказиш тартиб-таомиллари қуйидагиларга доир талабларни белгилаши керак: номувофиқликларни идентификация қилиш (масалан, шикоятларни кўриб чиқиш, ички аудитларни ўтказиш натижасида); номувофиқликларни юзага келиш сабабларини аниқлаш; номувофиқликларни бартараф қилиш; номувофиқликларни қайтарилишини олдини олиш учун ҳаракатлар заруратини баҳолаш; зарур ҳаракатларни ва уларни ўз вақтида бажарилишини аниқлаш; кўрилган ҳаракатлар натижаларининг ёзувлари; тузатувчи ҳаракатлар натижавийлигининг таҳлили. Огоҳлантирувчи ҳаракатлар (А вариант) Сертификатлаштириш органи яширин номувофиқликларнинг сабабларини белгилаш мақсадида огоҳлантирувчи ҳаракатларни ўтказиш тартиб-таомилларини белгилаши керак. Огоҳлантирувчи ҳаракатлар яширин муаммоларнинг жоиз оқибатларига мувофиқ бўлиши керак. Огоҳлантирувчи ҳаракатларни ўтказиш тартиб-таомиллари қуйидагиларга доир талабларни белгилаши керак: яширин номувофиқликлар ва уларнинг сабабларини идентификация қилиш; номувофиқликларни юзага келишини олдини олиш бўйича ҳаракатларни ўтказиш заруратини баҳолаш; зарур ҳаракатларни аниқлаш ва амалга ошириш; кўрилган ҳаракатлар натижаларининг ёзувлари; кўрилган огоҳлантирувчи ҳаракатларнинг натижавийлигининг таҳлили. Изоҳ – Тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатларни амалга ошириш тартиб-таомиллари бўлинган бўлиши шарт эмас. А илова (маълумот учун) Маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига доир принциплар ва сертификатлаштириш бўйича уларнинг фаолиятлари Умумий қоидалар Сертификатлаштиришнинг умумий мақсади бўлиб барча манфаатдор томонларга маҳсулот белгиланган талабларга жавоб беришининг кафолатини таъминлаш ҳисобланади. Сертификатлаштириш учинчи тараф томонидан белгиланган талабларни холис ва лаёқатли бажарилишини намойиш қилиш орқали белгиланадиган амин бўлиш ва ишончни кафолатлайди. Сертификатлаштиришда манфаатдор бўлган томонларга жумладан қуйидагилар киради: сертификатлаштириш органларининг буюртмачилари; маҳсулоти сертификатлаштирилган ташкилотларнинг истеъмолчилари; давлат органлари; ноҳукумат ташкилотлари; истеъмолчилар ва жамиятнинг бошқа аъзолари. Ишончни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи принциплар А.2 – А.6 да санаб ўтилган. Холислик Сертификатлаштириш органининг фаолияти ва фаолиятининг натижаларига бўлган ишончни таъминлаш учун сертификатлаштириш органи ва унинг ходимлари холис бўлишлари ва шундай қабул қилинишлари керак. Холисликнинг хавфлари қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин бўлган тахминийликни ўз ичига олади: шахсий манфаатдорлик (масалан, мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолиятни амалга ошириш вақтида холисликка салбий таъсир қилувчи, шартнома ёки тўловда ўта манфаатдорлик, буюртмачини йўқотиш ёки ишни йўқотиш ваҳимаси); ўзига ўзи баҳо бериш (масалан, мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолиятни ўтказиш, унинг доирасида сертификатлаштириш органи консультация бериш каби кўрсатилган хизматларнинг натижаларини баҳолашни ўтказади); ўзгалар манфаатини ҳимоя қилиш (масалан, сертификатлаштириш органи ёки унинг ходимлари ўзларининг буюртмачилари бўлган маълум компанияни қўллаб-қувватлайди ёки аксинча унга қаршилик қилади); дўстона муносабатлар, яъни сертификатлаштириш органи ва унинг ходимлари томонидан дўстона муносабатлар ёки ишонч натижасида юзага келувчи хавфлар мувофиқликнинг объектив далилларини қидиришга тўсқинлик қилади (специфик билимга эга малакали мутахассисларнинг сони чегараланганлиги туфайли масулотни сертификатлаштириш соҳасида ушбу хавфни назорат қилиш қийинроқ); босим (масалан, сертификатлаштириш органи ёки унинг ходимлари буюртмачи ёки бошқа манфаатдор томон тарафидан уларнинг холис ҳаракатларига тўсқинлик қилувчи таҳдидларга дуч келиши мумкин); рақобат (буюртмачи ва шартнома асосида жалб қилинган шахс орасида). Лаёқатлилик Сертификатлаштириш органининг менежмент тизими туфайли таъминланадиган ходимларнинг юқори даражадаги лаёқатлилиги сертификатлаштириш ишонч туғдириши учун зарурдир. Маҳфийлик ва очиқлик Умумий қоидалар Маҳфийлик (А.4.2га қаранг) ва очиқликка (А.4.3га қаранг) доир талаблар орасидаги балансни бошқариш манфаатдор томонлар тарафидан ишончни таъминлайди ва мувофиқликни баҳолаш бўйича ўтказилган фаолиятнинг аҳамиятини оширади. Маҳфийлик Мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолиятни натижавий ўтказиш учун зарур ахборотлардан фойдаланиш учун сертификатлаштириш органи маҳфий ахборот ошкор қилинмаслиги тўғрисида кафолат бериши керак. Барча ташкилотлар ва уларнинг ходимлари, ахборотни ошкор қилиш қонун ёки қўлланилаётган сертификатлаштириш схемаси томонидан талаб қилинадиган ҳоллардан ташқари, уларга тегишли бўлган, улар тақдим қилаётган ҳар қандай ахборотнинг ҳимоясини таъминлаш ҳуқуқига эгалар (4.5га қаранг). Очиқлик Сертификатлаштириш органи сертификатлаштиришнинг аниқлиги ва ишончлилигига амин бўлиш мақсадида баҳолаш ва сертификатлаштириш жараёнлари тўғрисида, ҳамда ҳар қандай маҳсулотнинг сертификатлаштириш статуси (соҳани бериш, қўллаб-қувватлаш, кенгайтириш ёки қисқартириш, сертификатлаштиришни тўхтатиш, бекор қилиш ёки рад этиш) тўғрисида долзарб ва тегишли ахборотларни ошкор қилиши ва улардан фойдалана олиш имконини бериши керак. Очиқлик тегишли ахборотдан фойдалана олиш ёки уни ошкор этиш принципи ҳисобланади. Ахборотлардан фойдалана олиш Баҳоланиши ва (ёки) сертификатланиши керак бўлган маҳсулотга оид сертификатлаштириш органида бор бўлган ҳар қандай ахборот сертификатлаштиришни ўтказишга сертификатлаштириш органи билан шартнома тузган шахс ёки ташкилотга тақдим қилиниши керак. Шикоятлар ва апелляцияларга муносабат билдириш Шикоятлар ва апеллациялар бўйича натижавий чора кўриш сертификатлаштириш органи, унинг буюртмачилари ва мувофиқликни баҳолашдан фойдаланадиган бошқа шахсларни хатолар, адашишлар ёки асоссиз ҳаракатлардан ҳимоя қилувчи муҳим усул ҳисобланади. Мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолиятга бўлган ишонч шикоятлар ва апелляциялар тўғри кўриб чиқилганда сақланади. Жавобгарлик Сертификатлаштириш талабларига риоя қилиш учун сертификатлаштириш органи эмас, балки буюртмачи жавобгар бўлиб ҳисобланади. Сертификатлаштириш органи улар асосида сертификатлаштириш бўйича қарор қабул қиладиган етарлича объектив далилларни олиш учун жавобгар ҳисобланади. Далилларнинг таҳлилига асосланиб у, мувофиқликнинг далиллари етарлилиги шартида сертификатлаштириш бўйича ҳужжат бериш тўғрисида қарор қабул қилади, ёки мувофиқлик далиллари етарли бўлмаса сертификатлаштириш бўйича ҳужжат беришни рад этиш тўғрисида қарорни, ёки сертификатлаштириш фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарорни қабул қилади. В илова (маълумот учун) Жараёнлар ва хизматлар учун ушбу стандартнинг қўлланиши В.1 Жараёнларни сертификатлаштириш учун ушбу стандартнинг қўлланишини тушунтириш Жараёнларни сертификатлаштириш учун ушбу стандартни қўллашда: – “маҳсулот”ни “жараён(лар)”га ўзгартирилсин; – “ишлаб чиқариш”ни “бажариш”га ўзгартирилсин; – “ишлаб чиқарилган”ни “бажарилган”га ўзгартирилсин; – “ишлаб чиқарилади”ни “бажарилади”га ўзгартирилсин. В.2 Хизматларни сертификатлаштириш учун ушбу стандартнинг қўлланишини тушунтириш Хизматларни сертификатлаштириш учун ушбу стандартни қўллашда: – “маҳсулот”ни “хизмат(лар)”га ўзгартирилсин; – “ишлаб чиқариш”ни “кўрсатиш”га ўзгартирилсин; – “ишлаб чиқарилган”ни “кўрсатилган”га ўзгартирилсин; – “ишлаб чиқарилади”ни “кўрсатилади”га ўзгартирилсин. Библиография
Д.А илова (маълумот учун) Давлат стандартларининг ҳавола қилинадиган халқаро стандартларга мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар Д.0.1 жадвал
Муҳим сўзлар: мувофиқликни баҳолаш, маҳсулот, жараён, хизмат, сертификатлаштириш органи
Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling