Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Сифатни бошқариш
Сифатни бошқариш, мониторинг ва баҳолаш тизими статистика 
фаолияти натижалари ва жараёнларини сифат кўрсаткичларининг 
миллий ва халқаро сифат таҳлил тизимларига мос келишини 
таъминлайди. Бироқ, статистикани тайёрлаш жараёнининг барча 
босқичларида сифат мониторингини ҳужжатлаштириш учун ягона яхлит 
сиёсат ва сифатни бошқариш тизими мавжуд эмас.
Маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш соҳасида сифатни 
таъминлаш бўйича алоҳида ҳужжатлар қабул қилинган, аммо 
режалаштириш ва тарқатиш соҳасида ягона ҳужжат ҳали ишлаб 
чиқилмаган. Бундан ташқари, ушбу ҳужжатлар бир-бири билан боғлиқ 
эмас ва ягона сифат менежменти тизими билан уйғунлашмаган. 
Давлат 
статистика 
қўмитаси 
статистик 
мақсадларда 
фойдаланиладиган маъмурий маълумотларнинг шакли ва сифатига
шаклларни (сўровномалар) ишлаб чиқилишида маслаҳат бериш орқали 
бошқа маълумотлар ишлаб чиқарувчилар фаолиятига таъсир қилиши 
мумкин. 
Доимий равишда шаклларнинг аниқлигини ва уларни тўлдиришнинг 
қулайлигини оширишга қаратилган такомиллаштириш жараёни давом 
этмоқда.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
51 
Сифат менежменти соҳасидаги билимларнинг етарли эмаслиги
ва сифат менежменти бўйича расмий ўқув дастурининг йўқлиги халқаро 
миқёсда қабул қилинган сифат менежменти концепцияларини (
СТПМА 
БМТ

СХТ) амалга оширишга тўсқинлик қилувчи асосий омиллардир. 
Давлат статистика қўмитаси тизимида сифат менежменти бўйича 
халқаро миқёсда тан олинган концепциялар асосида ходимлар малакасини 
оширишни таъминлайдиган сифат дастурини расман қабул қилиш 
зарурати мавжуд. 
Давлат статистика қўмитаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 
расмий 
статистикада 
сифатни 
таъминлашнинг 
миллий 
асосий 
тамойиллари бўйича кўрсатмаларига (
СТПМА БМТ
кўрсатмалари) ва СХТ 
9001-
2008 сифат менежменти воситаларига мувофиқ сифатни таъминлаш 
тизимини жорий этишни режалаштирмоқда. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling