Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Кадрлар ресурслари 
Статистика органлари тизимида 2473,5 штат бирлиги мавжуд. 
Тошкент шаҳрида жойлашган қўмита Марказий аппарати штати 323 та, 
ҳудудий статистика органлари (14 та ҳудуд ва 201 та туман, шаҳар)
– 2106,5 та, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар 
институти – 44 та штат бирлигидан иборат. Давлат статистика қўмитаси 
тизимида бўш лавозимларнинг умумий улуши 4,0%ни ташкил қилади. 
Жами 792 нафар аёл, шундан 121 таси Марказий аппаратда,
656 таси ҳудудий статистика органларида, 29 таси - Кадрлар малакасини 
ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида меҳнат қилади.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
47 
Давлат статистика қўмитаси тизимида АКТ масалалари бўйича 141 та 
штат бирлиги мавжуд, шундан Марказий аппаратда 29 та, ҳудудий 
статистика органларида – 112 та. 
Ходимлар умумий сонида 1782 нафари олий, 644 нафари ўрта 
махсус маълумотга эга. 
Умуман олганда, Давлат статистика қўмитасининг кадрлар
ва молиявий салоҳияти давлат статистика ишлари дастури доирасида 
жорий фаолиятини амалга ошириш ва статистик ишларни бажариш учун 
етарли. Бироқ, дастурга киритилмаган қўшимча ишларни амалга оширишда 
кадрлар ва молиявий ресурсларнинг етишмаслиги кузатилади. 
Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитаси раҳбарияти тизим 
фаолияти 
самарадорлигини 
ошириш 
учун 
маълумотларни 
автоматлаштирилган тарзда тўплаш/кодлаш/текшириш бўйича мавжуд 
усулларини модернизация қилиш, статистик маълумот ишлаб 
чиқаришнинг бутун циклини ўз ичига олувчи янги ва замонавий 
автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш 
масалалари ахборот технологиялари соҳасидаги долзарб вазифалар 
эканлигини англаб етади.
Бироқ, молиявий ресурсларнинг етишмаслиги ва малакали 
мутахассисларга бўлган эҳтиёж статистик маълумотларни қайта 
ишлашда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга 
имкон бермайди.
Малакали мутахассисларни ёллаш ва уларга ойлик маошларни 
белгилашнинг амалдаги ҳолати умуман АКТ соҳаси ходимларининг 
разряд даражасига нисбатан пастлиги билан чекланган. 
Самарадорлик ва натижадорликни ошириш учун Давлат статистика 
қўмитаси тегишли тайёргарликдан ўтган малакали кадрларга муҳтож. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
48 
Персоналнинг иш самарадорлиги вақти-вақти билан ахборот 
хавфсизлиги масалалари ҳамда малака ошириш натижалари бўйича 
асосий кўрсаткичларни қўллаган ҳолда баҳоланади. Персонални 
тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини ошириш масалалари ушбу 
стратегиянинг 4.1-бўлимида батафсил кўриб чиқилади. 
Давлат статистика қўмитаси лаёқатли ва мотивацияланган 
ходимлар билан таъминланганиб, уларнинг иш ҳақи сўнгги йилларда 
муттасил ўсиб боришига қарамай, бошқа вазирлик ва идоралар билан 
таққослаганда ҳали ҳам рақобатбардош эмас, бу эса кадрлар 
қўнимсизлигининг юқори бўлишига олиб келмоқда. Статистика 
органларида кадрларни сақлаш, иш самарадорлигини ошириш
ва кадрлар қўнимсизлигини камайтиришга йўналтирилган лозим 
даражадаги самарали рағбатлантириш тизими мавжуд эмас.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling