Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Маълумотлр ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро алоқалар
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Маълумотлр ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро алоқалар
Давлат статистика қўмитаси давлат статистикаси соҳасидаги ягона сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади, уни ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлайди. «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонун ва йиллик давлат статистика ишлари дастурлари маълумотларни йиғиш учун асос бўлиб, вазирликлар ва бошқа давлат органларидан зарурат бўлганда маъмурий маълумотларни тақдим этишни талаб қилади. Кўплаб маълумотлар етказиб берувчилар билан расмий шартномалар ва ўзаро англашув меморандумлари имзоланади. Миллий ва ҳудудий статистика органлари статистикани ҳеч қандай чекловларсиз алмашишлари мумкин. Шунингдек, амалда бошқа маълумотлар ишлаб чиқарувчиларнинг маъмурий маълумотларига киришда жиддий муаммолар мавжуд эмас, бироқ баъзи ҳолларда бу маълумотлар фақат қоғоз шаклида мавжуд. Давлат идораларида барча маълумотларни электрон форматга ўтказиш ва идоралараро маълумот алмашиш учун ягона маълумотлар базасини яратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Давлат статистика қўмитаси мунтазам равишда статистик мақсадлар учун зарур бўлган маъмурий маълумотларнинг турларини йиллик давлат статистика ишлари дастурларини ва статистик шаклларни ишлаб чиқиш жараёнида баҳолайди. Бундай дастур ва шаклларни ишлаб чиқиш миллий миқёсдаги кузатувларнинг такрорланишига йўл қўймайди. Шу билан бирга, Дастурда давлат статистика органларининг статистик фаолиятининг барча йўналишлари ҳам белгилаб берилмаган ва бошқа маълумот ишлаб чиқарувчилар зарур ҳолларда статистика соҳасидаги ўз фаолиятини ва статистик шаклларини Давлат статистика қўмитаси билан мувофиқлаштиришлари мумкин (жумладан, маъмурий мақсадлар учун маълумотларни йиғиш учун янги кузатув сўровномалари ва хоказо). 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 43 Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган таснифлагичлар, хусусан ИФУТ (NACE Rev.2-га асосланган) барча ташкилотлар фойдаланиши учун мажбурий саналади. Бироқ, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланмаган Давлат статистика қўмитасининг бошқа таснифлагичлари амалдаги тартиботларга мувофиқ мажбурий эмас, яъни янги статистик таснифлагичларни ишлаб чиқиш бошқа органлар билан мувофиқлаштиришни талаб қилади. Давлат статистика ишларининг йиллик дастурига киритилган расмий статистик маълумотларнинг қарийб 60-70 фоизини ва к-МТУТ маълумотларининг 47,4 фоизини шакллантириш Давлат статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади. Қолган қисми бошқа статистик маълумот ишлаб чиқарувчилар (Марказий банк, Молия вазирлиги ва хоказо) ҳиссасига тўғри келади. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling