Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Статистик регистрлар Иқтисодий статистикани тайёрлашда статистик бизнес-регистрлар (СБР) асосий рол ўйнайди. СБРлар статистик маълумотларни тайёрлаш жараёнларини оптималлаштиришга ёрдам беради ва бошқа, шу жумладан солиқ регистрлари каби маъмурий маълумот манбаларидан фойдаланишга имкон беради. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 56 СБРлар статистика органлари томонидан юритиладиган маълумотлар базаси бўлиб, ишлаб чиқариш турлари ва ҳажмлари, шунингдек, ушбу фаолиятни олиб бораётган тармоқлар ва бошқа иқтисодий бирликлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ўз ичига олади. Кўпинча бизнес-регистрларда корхоналар мулкчилик шакли, айланмаси ва персонал сони тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Ўзбекистон қонунчилиги маъмурий маълумотлар манбаларидан статистик мақсадларда фойдаланиш учун ҳуқуқий асосни таъминлайди. Ҳозирги вақтда Давлат статистика қўмитаси рўйхатга олиш органларидан (Адлия вазирлиги ва Марказий банк) олинган маълумотлар асосида корхона ва ташкилотларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно) ягона давлат регистрини юритади. 01 .10.2019 йил ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 695 986 тани, фаол бўлмаган юридик шахсларнинг умумий сони эса 191 958 тани ташкил этди. Бироқ, ушбу регистр СБР деб ҳисобланиши мумкин эмас, чунки унда фақат корхона ва ташкилотларнинг манзиллари, идентификация кодлари каби маълумотлар мавжуд холос. Юқори сифатли СБР доимий равишда янгиланиб туриши ва профилни яратиш учун субъектларнинг хусусиятлари тўғрисидаги батафсил маълумотларга эга бўлиши керак. СБРдаги маълумотлар статистикани тузишда асосий манба сифатида фойдаланилиши сабабли, СБРнинг сифати иқтисодий статистика сифатига бевосита таъсир қилади. Давлат статистика қўмитаси ишончли маълумотларни тўплаш учун, умуман, СБР ва иқтисодий статистиканинг сифати ва халқаро таққосланишини яхшилашга қаратилган самарали рўйхатга олиш тизимини йўлга қўйиши зарур бўлади. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 57 СБР яратиш, юритиш ва такомиллаштириш бўйича Давлат статистика қўмитаси ходимларини ўқитишга зарурат мавжуд. Рўйхатга олиш идоралари ва Давлат статистика қўмитасининг электрон маълумотлар базалари интеграцияси маъмурий маълумотлар алмашишнинг тез ва самарали усулини таъминлайди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён аҳоли, уй-жой фонди ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказмаганлиги боис, аҳоли, уй-жой фонди ва қишлоқ хўжалиги регистрлари ҳам юритилмайди. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling