Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Маълумотларни бошқариш тизими
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Маълумотларни бошқариш тизими
Давлат статистика қўмитаси ҳисоботларни электрон тарзда тўплаш (eStat 3.0), ягона давлат регистри (Reg-system) асосида юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар маълумотлар базаларини бошқариш учун ахборот тизимларидан фаол фойдаланмоқда (2-илова). Онлайн тарзда ишловчи eStat 4.0 веб- версиясини ишлаб чиқиш ва юридик шахслар регистрларининг ахборот тизимини модернизация қилиш ахборот тизимлари соҳасидаги устувор йўналишлар сифатида белгиланди. Давлат статистика қўмитаси раҳбарияти маълумотларни автоматлаштирилган тўплаш / кодлаш / текширишнинг мавжуд усулларини модернизация қилиш ва қиймат яратиш бутун статистик занжири бўйлаб технологиядан фойдаланишнинг янги автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва унинг фаолият самарадорлигини оширишни ахборот технологиялари соҳасидаги ҳал қилиниши зарур бўлган долзарб вазифалар эканлигини англаб етади. Бироқ, молиявий ресурсларнинг етишмаслиги ва мутахассислар билан етарли даражада бутланмаганлик статистик маълумотларни қайта ишлашда янги технологиялардан кенг фойдаланиш имконини бермайди. Шу билан бирга, амалиётда маълумотларни бошқариш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласи бошқа жойларда жойлашган компютерлар ва серверларга маълумотларни доимий равишда захира қилиш билан кифоялидир. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 71 Ҳозирги вақтда Интернетда контентни бошқариш Давлат статистика қўмитасининг веб-сайтини янгилаш бўйича барча ишларга масъул бўлган кичик гуруҳ мутахассислари томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга оширилмоқда. Бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш профессионал нуқтаи назаридан янги ғоялар ва энг яхши амалиётларни тезроқ аниқлашга ва жорий этишга ёрдам бериши мумкин. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling