Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


  АКТ инфратузилмаси ва физик инфратузилма


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

2.7. 
АКТ инфратузилмаси ва физик инфратузилма
Институционал механизмлар 
АКТ инфратузилмаси ва ушбу соҳада ечимлар ишлаб чиқиш иккита 
бошқармага юклатилган (АКТни ривожлантириш ва интерактив давлат 
хизматлари бошқармаси, Ахборот хавфсизлиги бошқармаси).
Ахборот хавфсизлиги бошқармаси Давлат статистика қўмитаси 
тизимда хавфсизликни таъминлаш учун масъул бўлган махсус 
бўлинмаси ҳисобланади. Унинг асосий вазифалари Давлат статистика 
қўмитасининг тўлиқ ва хавфсиз ахборот маконини таъминлаш, хавфсиз 
Интернетга уланишни ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш, белгиланган 
нормаларга мувофиқ Давлат статистика қўмитасининг ахборот 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
68 
тизимлари ва хизматларига киришни чегаралаш, Давлат статистика 
қўмитаси ахборот тизимининг хавфсиз ишлашини таъминлаш (ташқи 
шароитларни назорат қилиш, дастурий таъминот версияларига 
ҳамроҳлик қилиш, маълумотларнинг захира нусхасини саклаш, номинал 
юкламани режалаштириш ва ҳ.к.), харид қилинган ахборот тизимларини 
дастурий-аппарат воситалари сертификатлари ва техник тавсифномалар 
талабларига риоя қилиниши устидан назорат, ахборот рискларини 
таҳлил қилиш, ҳимоя қилинадиган маълумотларнинг тарқалиши мумкин 
бўлган каналларини аниқлаш ва ёпишни таъминлаш ҳисобланади. 
Технологиялар нуқтаи назаридан Давлат статистика қўмитасида энг 
катта муаммо - уч йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган ходимларнинг 
нисбатан кам бўлгани, яъни АКТга масъул ходимларнинг қўнимсизлик 
даражасини юқорилиги. Бу билимларни узатишнинг аҳамиятини оширади 
ва ахборот технологиялари соҳасида аниқ стратегияни ишлаб чиқиш 
зарурлигини кўрсатади. 
Корпоратив алоқа канали марказий аппарат ва унинг ҳудудий 
бўлинмаларини VPN виртуал ҳимояланган тармоғи доирасида боғлайди. 
Марказий аппарат ва ҳудудий статистика бошқармалари VPN тармоғига 
2 Мбит/с тезликда оптик-толали кабеллар орқали уланган, ҳудудий 
бошқармалар эса шаҳар, туман статистика бўлимлари билан 512 кбит/с 
тезликдаги ADSL технологиясига асосланган. Давлат статистика 
қўмитасининг доимий равишда ўсиб бораётган ҳисобот юкини ҳисобга 
олган ҳолда, VPN алоқа каналининг тезлигини камида 10 Мбит/с гача 
ошириш ва барча ҳудудий статистика идораларида оптик толали 
кабеллар орқали VPN алоқа каналини яратиш керак. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling