Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Аппарат таъминоти Компьютер ускуналари (Давлат статистика қўмитаси тизимидаги 2710 та компьютер) етарли деб тан олинди, тахминан 25%-30% компьютерлар нисбатан янги ва ишлаш муддати уч йилдан кам. Эскирган (53,1%) ва ишга яроқсиз компьютерларни (4,8%) алмаштириш учун тизим бўйича 1568 та янги компьютер зарур. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 69 Статистик маълумотларнинг катта қисми, гарчи баъзи маълумотлар базаларини қайта ишлашда Microsoft SQL-дан фойдалансада, Microsoft Access ва Excel офис дастурлари ёрдамида қайта ишланади. Баъзи ҳолларда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларда турли хил дастурий таъминотлардан фойдаланилганлиги туфайли уларни умумлаштиришда қийинчиликлар юзага келади. Ҳозирги вақтда очиқ кодли дастурий таъминотдан фойдаланиш фақат веб-серверлар билан чекланган. Компьютерда дастурий таъминот лицензияланмаганлиги сабабли, бундай носозликлар жуда кўп учрайди. Статистикани қайта ишлаш ва тарқатиш учун бепул очиқ кодли дастурий таъминотдан фойдаланилмайди. Фаолиятда зарур бўлган аксарият дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш мустақил равишда амалга оширилади, лекин баъзида ташқи пудратчилар ҳам (асосан йирик лойиҳаларда) иштирок этадилар. Марказий аппарат ва ҳудудий статистика органларининг барча компьютерларида фойдаланиладиган операцион тизимлар, дастурий таъминот пакетлари ва бошқа зарур дастурларга лицензияларни сотиб олиш ёки бепул дастурий таъминот жорий қилиш зарур. Давлат статистика қўмитаси тизимида жами 32 сервер жойлаштирилган ва барча ҳудудий статистика органларида ўз сервер хоналари мавжуд, бироқ уларни модернизация қилиш лозим. Хусусан, Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати сервер хонасида учта сервер мавжуд бўлиб, уларнинг 70-75 фоизи ресурсларидан фойдаланиб бўлинган. Маълумотларни гео-захиралаш тизими мавжуд эмас. Давлат статистика қўмитасининг марказий аппаратида замонавий сервер ускуналарини ўрнатиш, шунингдек, маълумотларни юқори даражада ҳимоя қилишни ҳамда сақлаш ва қайта ишлашни таъминлайдиган ва автоматлаштирилган захира тизимига эга маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш ва ишга тушириш керак. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 70 Бундан ташқари, Интернет протоколи (VoIP протоколи) орқали овозли алоқа тизимини янги жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда VoIP тизимини барча ҳудудий статистика органлари ва марказий аппарат учун очиқ қилиш керак. Марказий аппаратда видеоконференция алоқа тизимини ўрнатиш ва энг замонавий ускуналар асосида «call center»ни ташкил қилиш зарур. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling