Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Корхоналар статистикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар йили ва ҳар чоракда ўтказиладиган тадбиркорлик фаолияти кузавтувлари ва юридик шахсларнинг статистик ҳисоботлар асосида бозор иқтисодиёти ва бизнес статистикаси бўйича 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 84 маълумотларни тўплайди. Давлат статистика қўмитасининг барча таркибий бўлинмалари КТЯДРдан ҳисобот берувчи ташкилотлар рўйхатини тузишда маълумот базаси, шунингдек танлама базаси сифатида фойдаланадилар. Кичик корхона ва микрофирмалар кузатувлари кичик бизнеснинг ривожланиши ҳақида статистик маълумотларни тайёрлаш учун қўлланилади. Бундан ташқари, Давлат статистика қўмитаси ҳар чоракда якка тартибдаги тадбиркорларнинг савдо, хизмат кўрсатиш, саноат ва транспорт соҳалари фаолиятини кузатувлар орқали ўрганади. Саноат статистикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан йирик ва кичик корхоналарнинг статистик ҳисоботлари, шунингдек кичик корхоналар ва микрофирмалар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг танлама кузатувлари асосида тузилади, аммо яширин иқтисод бўйича маълумот йиғиш кузатув доирасидан ташқарида қолмоқда. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш индексини шакллантиришда Давлат статистика қўмитаси ХВФ тавсияларига амал қилади, ҳисоб- китоблар дефляция усули бўйича йиғма асосда амалга оширилади. 2019 йил июль ойидан бошлаб Давлат статистика қўмитаси дискрет асосда ойлик саноат ишлаб чиқариш индексини шакллантиришни бошлади. Мавсумий тузатиш киритиш бўйича мавжуд методологияни сўнгги халқаро тавсияларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш зарур. Давлат статистика қўмитаси корхоналарнинг кенг қамровли бизнес- регистрини яратишга ва юритишга устувор аҳамият бериши ҳамда мамлакатдаги барча корхоналар учун миллий идентификациядан фойдаланишни рағбатлантириши керак. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling