Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Таълим статистикаси
Ўзбекистон давлат таълим муассасаларидаги таълим статистикаси 
таълим вазирликлари (Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими 
вазирлиги) томонидан таълим муассасалари даражасида йиғилган 
маъмурий 
маълумотларга 
асосланади. 
Хусусий 
таълим 
муассасаларидан маълумот йиғиш Давлат статистика қўмитаси 
томонидан амалга оширилади. 
Таълим муассасалари ва ташкилотлари даражасида маълумот 
йиғиш вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга 
оширилади. 
Вазирликлар 
Давлат 
статистика 
қўмитаси 
билан 
ҳамкорликда тўпланган маълумотларнинг турларини аниқлайдилар
ва статистик маълумотлар шаклларини янгилайдилар. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
88 
Шу билан бирга, таълим муассасалари ҳам Давлат статистика 
қўмитасига электрон шаклда маълумотларни тақдим этадилар. 
Аҳолининг маълумот даражаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар 
Давлат статистика қўмитаси томонидан ўтказилган уй хўжаликлари 
кузатувлари асосида тўпланади, бу эса вазирликлардан олинган 
маълумотларнинг сифатини қайта текшириш имконини беради. 
Ўз 
навбатида, 
бу 
жараён 
ишларнинг 
такрорланишига
ва натижалардаги чалкашликларга олиб келиши мумкин. Бундай 
такрорланишнинг олдини олиш учун ҳар бир идоранинг роли
ва мажбуриятлари аниқ белгиланиши керак. 
Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари 
Жаҳон банки билан таълимни бошқаришнинг ахборот тизимларини 
(
ТБАТ) ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилмоқдалар, бу эса маълумотларни 
электрон шаклда тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш имконини 
яратади. Мактабгача таълим вазирлиги ЮНИСEФ кўмагида ТБАТни 
йўлга қўйиш соҳасида ижобий натижаларга эришган ва бу борада бошқа 
таълим соҳасидаги вазирликлардан бир қадам олдинда. Шунингдек,
ТБАТни бошқа йўналишларда ҳам, айниқса стратегик режалаштириш
бошқариш ва таълим сифатини ўлчаш соҳасида янада кенгроқ 
фойдаланишга интилмоқда.
Бироқ, Маданият вазирлигида маълумотларни бошқаришнинг 
автоматлаштирилган тизими мавжуд эмаслиги сабабли ТБАТдан 
фойдаланиш бўйича эҳтиёж кўзга ташланмоқда. 
Бундан ташқари, ҳукумат ҳар бир таълим босқичида таълим 
соҳасини янгилашнинг ўрта муддатли (беш йиллик) стратегиясини 
тасдиқлайди ва ушбу стратегия доирасида фаолиятнинг асосий 
кўрсаткичларини (ўқув натижалари кўрсаткичлари, мақолалар, ўқувчилар 
ва ўқитувчиларнинг ҳаракатчанлиги ва бошқалар) жорий этиш орқали 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
89 
миқдорий 
мониторинг 
ўтказди. 
Ушбу 
кўрсаткичлар 
бўйича 
маълумотларни шакллантиришга зарурт мавжуд. 
Шунингдек, ушбу вазирликларнинг ҳар бирида ўз стандартларини 
энг сўнгги халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, ТБАТ 
лойиҳаларини жорий қилиш ва узоқ муддатли барқарорлигини 
таъминлаш учун алоҳида мустақил бўлинма ташкил этиш муҳимдир. 
Юқори давлат органи сифатида Таълим сифатини назорат қилиш давлат 
инспекцияси ушбу тадбирларни амалга оширишда мувофиқлаштирувчи 
ролини ўз зиммасига олиши керак. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling