Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Барқарор ривожланиш мақсадлари статистикаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Барқарор ривожланиш мақсадлари статистикаси
2018 йил октябрь ойида Ўзбекистон ҳукумати Барқарор ривожланиш миллий мақсадларини (БРМ) амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисида (841-сонли) қарорни қабул қилди ҳамда БРМнинг 16 миллий мақсадлари ва 125 миллий вазифалари рўйхатини тасдиқлади. БРМ бўйича миллий мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди, уни бош вазир ўринбосари томонидан бошқарилади, у 21 та давлат ташкилотларида миллий БРМларини амалга оширилишини назорат қилади. БРМнинг аниқ мавзулари бўйича олтита эксперт гуруҳлари тузилган ва миллий БРМларини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар харитаси тасдиқланган. БРМ бўйича Миллий Мувофиқлаштирувчи Кенгаш томонидан Давлат статистика қўмитаси бошчилигидаги идоралараро гуруҳ томонидан БМТ Тараққиёт дастури билан келишилган ҳолда БРМ бўйича 206 миллий кўрсаткичлар рўйхати тасдиқланган. Бундан ташқари, Давлат статистика қўмитаси томонидан БМТ Тараққиёт дастури кўмагида БРМ миллий веб-сайти (nsdg.stat.uz) ишга туширилган, унда ҳозирда 206 индикатордан 98 таси эълон қилинган. Бугунги кунда Давлат статистика қўмитаси БРМ статистик маълумотларидаги муҳим бўшлиқларни тўлдириш, БМТнинг техник кўмаги ёрдамида зарур методологияларни ишлаб чиқиш ва маълумотларни йиғиш механизмларини яратиш устида ишламоқда. Бундан ташқари, БРМ кўрсаткичларини шакллантириш, ҳисоблаш ва мониторинг қилиш, шунингдек БРМ кўрсаткичларини ишлаб чиқиш учун масъул вазирлик ва идораларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш бўйича бошқа етакчи мамлакатлар тажрибасини ўрганиш тавсия этилади. Илм-фан ва инновациялар соҳасидаги статистика Илм-фан, тадқиқотлар ва ишланмалар бўйича тегишли статистик маълумотларни шакллантирилиши инновацияларни рағбатлантириш ва инновациялар билан боғлиқ миллий ва халқаро контекстда мамлакатнинг ривожланишини кузатишда муҳимдир. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 93 Инновациялар статистикасида бир қатор муаммоли жиҳатлар мавжуд. Ушбу соҳада маълумотларнинг етишмаслиги ва халқаро миқёсда тан олинган амалиётга, масалан, Осло қўлланмаси-2018 ва Фраскати қўлланмаси-2015га мувофиқ таснифлагичлар, методология ва стандартларни қўллашда техник ёрдамга эҳтиёж мавжуд. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Европа мамлакатларининг инновациялар соҳасидаги статистик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тақдим этиш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги тажрибасини ўрганиш зарурати мавжуд. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling