Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Ташқи сектор статистикаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Демографик статистика
Ташқи сектор статистикаси Тўлов баланси 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тузилади. Халқаро валюта фондининг тўлов баланси ва халқаро инвестицион позициялар бўйича қўлланмаси (ТБҚ-6) тўлов баланси бўйича статистик маълумотларни тайёрлаш учун асос ҳисобланади. Тўлов баланси статистикасини тайёрлашда Марказий банк Microsoft Excel дастуридан фойдаланади, бу Давлат статистика қўмитаси билан маълумот алмашишда ҳам қўлланилади. Марказий банк к-МТУТни амалга ошириш бўйича Давлат статистика қўмитаси ва ХВФ билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Тўлов баланси, халқаро инвестиция ҳолати ва ташқи қарз бўйича статистик маълумотлар ҳар чоракда ўзбек, рус ва инглиз тилларида эълон қилинади. Ташқи сектор статистикасини тузишда техник кўмак кўрсатиш бўйича ХВФ миссиялари тавсияларини амалга ошириш, жумладан, ТБҚ-6га мувофиқ аввалги йиллар бўйича тўлов баланси кўрсаткичларини қайта ҳисоблаш, ПКМС-2016 стандартларини жорий қилиш ҳамда маълумотлар тўплаш ва қайта ишлаш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш Марказий банк томонидан яқин истиқбол учун статистик фаолиятнинг асосий устувор йўналиши сифатида белгиланган. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 87 Демографик статистика Демографик статистика 1989 йилда ўтказилган сўнгги демографик сўров натижалари асосида туғилиш, ўлим ва миграция тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказиш (туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралиш) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади. Мамлакат ичкарисида ҳам, чет элда ҳам келиш ва кетишни расмийлаштириш миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларининг келиш ва чиқиш варақалари - статистик купонлари асосида амалга оширилади. Сўнгги рўйхатга олиш тадбирларига кўп вақт бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатнинг демографик кўрсаткичлари сифати шубҳа остида бўлиши табиийдир. Навбатдаги аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик ишлари 2017-2021 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракат стратегиясининг бир қисмидир. Аҳолини рўйхатга олиш концепцияси ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling