Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Кучли томонлар Ҳуқуқий ва ташкилий масалалар давлат статистикасининг ҳуқуқий асосини «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонун (2002 й.), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сон ва 2019 йил 9 апрелдаги «Давлат бошқаруви очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4273-сон қарорлари ва бошқалар ташкил қилади. Вазирлар Маҳкамаси томонидан юқоридаги қарорлар ижросини таъминлаш, шунингдек, статистика фаолиятини тартибга солиш бўйича бир қатор қарор ва фармойишларни қабул қилган; статистик маълумотлар махфийлиги қонунчилик билан кафолатланади; умуман олганда, қонунчилик-ҳуқуқий базаси халқаро тавсияларга, шу жумладан, ЕЭСУ ва Евростат билан ҳамкорликда БМТ EИК томонидан ишлаб чиқилган расмий статистика тўғрисидаги намунавий қонунга (РСТНМ) мос келади; қонунчиликка кўра, Давлат статистика қўмитасининг мувофиқлаштирувчи роли Статистика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган турли тармоқлар вакилларидан иборат коллегиал кенгашув органи таъсис этиш билан кучайтирилади; умуман олганда, Давлат статистика қўмитасининг кадрлар ва молиявий салоҳияти Давлат статистика ишлари дастурига биноан олиб борилаётган ишларни бажариш учун етарли; 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 101 Давлат статистика қўмитаси меҳнатга лаёқатли ходимлар билан таъминланган ва кейинги йилларда уларнинг маоши барқарор равишда ошиб бормоқда. Сўнгги беш йил давомида Давлат статистика қўмитасининг ташкилий ва кадрлар таркибини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди; Давлат статистика тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг асосий функцияларини бажариш учун Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ташкил этилди. Унинг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари нисбатан катта салоҳиятга эга; йиллик ва кўп йиллик дастурлар доирасидаги тадбирлар, қоидага кўра, давлат бюджетидан молиялаштирилади, аммо бюджетдан ташқари маблағлар ва халқаро ташкилотларнинг маблағларини ҳам ўз ичига олиши мумкин. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling