Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Статистика соҳасида инфратузилма


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Статистика соҳасида инфратузилма

ташқи савдо, тўлов баланси, давлат молияси, пул статистикаси, 
банк статистикаси, солиқ статистикаси, меҳнат статистикаси, ижтимоий 
статистика ва бошқалар каби долзарб статистик маълумотлар давлат 
статистика тизими томонидан мунтазам равишда шакллантириб борилади. 
Ушбу статистик маълумотлар статистик инфратузилманинг таркибий 
қисмидир ва рўйхатга олишлар, кузатувлар, маъмурий маълумотлар
ҳамда маълумотларни тўплашнинг бошқа воситалари асосида ишлаб 
чиқилади; 

умуман олганда, маълумотларни шакллантириш тизими 
тартибга солинган. Маълумотлар тўпланиб, қисман ҳудудий статистика 
органларида (туман/шаҳар ва вилоят) қайта ишланади, сўнгра якуний 
ишлов бериш, таҳлил қилиш ва тарқатиш учун марказий аппаратга 
юборилади. Шунингдек, ҳудудий статистика органлари ҳам ҳудуд 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича статистик материалларни 
тайёрлашлари ва эълон қилишлари мумкин; 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
102 

сўнгги 
йилларда 
статистик 
маълумотларни 
тўплаш
ва амалиётга халқаро стандартларни жорий этиш жараёнларини 
модернизация қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. 
Аксарият йўналишларда халқаро стандартларнинг сўнгги версиялари
ва муайян соҳалардаги энг яхши амалиётларни жорий этиш бўйича 
ишлар бошланди

статистикани ривожлантиришнинг беш йиллик дастури
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги
ПҚ- 3165-сон қарори билан тасдиқланган. Дастур статистик ишлар 
бўйича кўп йиллик ва йиллик дастурларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб 
хизмат қилади; 

статистика ишлари кўп йиллик (беш йиллик) дастурга ва йиллик 
Давлат статистика ишлари дастурларига мувофиқ амалга оширилади. 
Кўп йиллик дастур статистик маълумотлардан фойдаланувчиларнинг 
эҳтиёжларини ўрганишга асосланади ва давлат статистикасининг 
мақсадлари, йўналишлари ва ҳажмларини белгилаб беради. 2017-2021 
йилларга мўлжалланган амалдаги кўп йиллик дастур Ўзбекистон 
Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган (ПҚ-3165); 

Давлат статистика ишларининг йиллик дастури Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Дастурни 
тасдиқлашдан олдин лойиҳаи ҳукумат порталида муҳокама қилиш учун 
жойлаштирилиб, 
фойдаланувчилар 
билан 
мувофиқлаштириш 
жараёнидан ўтади; 

Давлат статистика қўмитаси ҳар йиллик ва кўп йиллик 
дастурлар ижросини доимий равишда кузатиб боради ва уларнинг 
бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига чораклик ва йиллик 
ҳисоботларни тақдим этади;

Давлат статистика қўмитаси томонидан фойдаланиладиган 
таснифлагичлар халқаро стандартлар ва таснифларга мос келади,
улар Давлат статистика қўмитаси ва бошқа статистик маълумотларни 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
103 
ишлаб чиқарувчилар билан келишилган (масалан, ИФУТ (NACE Rev.2), 
ДМСҚ, ТБҚ). Халқаро таснифлагичлар, кўрсатмалар ва услубий 
тавсиялар статистиканинг барча соҳаларида кенг тарқалган; 

ҳозирги пайтда Давлат статистика қўмитаси рўйхатга олиш 
органларидан (Адлия вазирлиги ва Марказий банк) олинган маълумотлар 
асосида корхона ва ташкилотларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар 
бундан мустасно) ягона давлат регистрини (КТЯДР) юритади; 

Давлат статистика қўмитаси ва бошқа органлар статистик 
маълумотларни (шу жумладан, аҳолини рўйхатга олиш, ялпи кузатув, 
махсус кузатувлар ва маъмурий манбалардан) тўплаш учун барча 
статистик усуллардан фойдаланадилар. Умуман олганда, Давлат 
статистика қўмитаси томонидан ишлатиладиган статистик усуллар 
етарли, аммо такомиллаштирилиши мумкин. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling