Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Амалдаги тажриба 
МҲТнинг барча жорий ҳисоблари (ишлаб чиқариш ҳисоби, 
даромадларни шакллантириш ҳисоби, даромадларни тақсимлаш ҳисоби, 
даромадларнинг иккиламчи тақсимланиши ҳисоби, тасарруфдаги 
даромадлардан фойдаланиш ҳисоби, ресурслар ҳисоби), шунингдек,
ресурслар ва улардан фойдаланиш ҳамда «харажатлар-ишлаб 
чиқариш» жадваллари тузилади. 
Иқтисодиётнинг бешта ички институционал сектори билан бир 
қаторда, резидентлар ва норезидентлар ўртасидаги операциялар 
ҳисоботларда 
акс 
эттирилади. 
Секторлар 
бўйича 
ҳисоблар
МДҲ Статистика қўмитаси тавсиялари асосида тузилади. 
ЯИМни баҳолаш ишлаб чиқариш усули ва харажатлар усули бўйича 
ҳам йиллик, ҳам чораклик асосда, даромад усули бўйича йиллик асосда 
амалга оширилади. Шу билан бирга, мавжуд маълумот базасининг ўзига 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
78 
хос хусусиятлари туфайли ишлаб чиқариш усули бўйича ҳисоблаш 
асосий ҳисобланади. Амалийётда қуйидаги асосий халқаро таснифлар 
қўлланилади: 

Европа 
иқтисодий 
ҳамжамиятининг 
фаолият 
бўйича 
маҳсулотларнинг статистик таснифи (ЕИҲФМСТ), 2-таҳрир;

Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турлари бўйича 
таснифлагичи (ЕИИФТТ) 2008;

мақсадлар бўйича шахсий истеъмол таснифи (МШИТ);

давлат бошқаруви органлари функциялари таснифи (ДБОФТ);

товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган 
тизими (ТТКУТ).
Ишлаб чиқариш усули билан миллий ҳисоблар тузиш учун 
бошланғич 
маълумотлар 
асосан 
қуйидаги 
манбалардан 
шакллантирилади:

барча тижорат корхоналари, давлат ва нодавлат нотижорат 
ташкилотлари, молиявий корхоналар ва фермер хўжаликларининг 
йиллик ҳисоботлари; 

йирик тижорат корхоналарининг ойлик ҳисоботлари;

кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг чораклик танлама 
кузатувлари;

қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт, савдо ва қурилишда, 
шунингдек, бошқа соҳаларда банд бўлган жисмоний шахсларнинг 
танлама кузатувлари (норасмий сектор);

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк
ва турли давлат органларининг маъмурий маълумотлари.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
79 
Харажатлар усули билан ЯИМ ҳисоблаб чиқиш учун қуйидаги 
маълумотлар манбалари фойдаланилади:
• уй хўжаликлари кузатувлари; 
• чакана товар айланмаси тўғрисидаги маълумотлар; 
• аҳолига тақдим этилаётган бозор хизматлари тўғрисидаги 
маълумотлар; 
•қишлоқ хўжалиги соҳасига оид кўрсаткичлар; 
•нархлар статистикаси тўғрисидаги маълумотлар; 
•давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот; 
• меҳнат статистикаси маълумотлари; 
•корхоналарнинг 
инвестициялар 
ва 
захиралар 
тўғрисидаги 
маълумотлари; 
• уй-жой фонди тўғрисидаги маълумотлар; 
• нотижорат ташкилотларнинг ҳисоботлари; 
• божхона статистикаси; 
• тўлов баланси тўғрисидаги маълумотлар.
ЯИМнинг ишлаб чиқариш ва харажатлар усули ўртасидаги
ҳар қандай номувофиқлик синчковлик билан таҳлил қилинади. Ҳисоб-
китоблар барча учун очиқ бўлган услубий ҳужжатларга мувофиқ амалга 
оширилади. Турли манбалардан олинган маълумотларни таққослаш, 
шунингдек вақт бўйича қаторларни таҳлил қилиш асосида манба
ва жадваллардан фойдаланган ҳолда мувофиқлик ва тўлиқлик 
текширилади. 
Ҳисоблар жорий ва доимий нархларда тузилади. Доимий нарх 
маълумотлари асосан дефляция усули ёрдамида ҳисобланади. Шу 
билан бирга, реал қўшилган қийматнинг янада ишончли баҳосини олиш 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
80 
учун икки томонлама дефляцияга асосланган ёндашувни жорий этиш 
режалаштирилган. 
Ялпи ички маҳсулотнинг динамик қаторлари 1991 йилдан 
бошланган, чораклик ҳисоб-китоблар 2001 йилдан жорий эжтилган. 
ЯИМдан ташқари, мамлакатнинг 14 ҳудудий-маъмурий бирлиги бўйича 
ялпи ҳудудий маҳсулот кўрсаткичлари ҳам тузилади. 
Маълумотлар базалари Microsoft Access-да сақланади, ҳисоб-
китоблар эса Microsoft Excel-да амалга оширилади, аммо муқобил 
ечимларни, хусусан, миллий ҳисоблар учун яратилган бепул 
дастурларни ўрганишга қизиқиш мавжуд. 
МҲТ-2008ни жорий қилиниши муносабати билан ЯИМ ҳажми, 
таркиби ва динамикасига таъсир кўрсатадиган соҳаларга устуворлик 
берилади. Давлат статистика қўмитаси асосий қийинчиликлар сифатида 
молиявий ҳисобни, активлардаги бошқа ўзгаришлар ҳисобини, қайта 
баҳолаш ҳисобини, активлар ва пассивлар балансини ажратиб 
кўрсатади. 
Миллий ҳисоблар, тўловлар баланси статистикаси ва давлат молия 
статистикаси ўртасида янада кўпроқ мосликни таъминлаш, шунингдек, 
МҲТ-2008 таснифларини жорий қилиш бўйича ишлар давом эттирилади. 
Кузатилмайдиган иқтисодиёт, уй-жой коммунал хизматлари
ва асосий капитал истеъмоли ҳисоб-китоблари кейинги ечимини 
кутаётган масалалардир.
Мавсумий тузатишларни киритиш ҳисобига, шунингдек, базавий 
йилнинг йиллик ўртача нархлари асосида ҳисоб-китобларга ўтиш 
ҳисобига ва икки карра дефляция ёндашувини киритиш орқали ҳар 
чоракдаги ҳисобларнинг сифатини яхшилаш ҳам фаолиятнинг устувор 
йўналишларидан ҳисобланади. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
81 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling