Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш
Мамлакат мустақилликка эришгандан бери қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш амалга оширилмаган бўлса-да, 2022 йилдаги аҳолини рўйхатга олишни ўтказишдан кейин 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш мамлакатнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Давлат статистика қўмитаси жалб қилинган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2023 йилда республикада қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ташкил этиш бўйича йўл харитаси лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бизнесни рўйхатга олиш Яқин келажакда Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2022 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш ва 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ҳисобга олган ҳолда бизнесни рўйхатга олиш режалаштирилмаган. Миллий ҳисоблар Миллий ҳисоблар статистикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тузилган бўлиб, у Миллий ҳисоблар тизими-1993 (МҲТ) тавсияларига мувофиқ амалга оширилади. 2013 йилдан бошлаб МҲТ-2008ни жорий қилиш бўйича сезиларли ҳаракатлар амалга оширилди ва Давлат статистика қўмитаси 2020 йилдан бошлаб МҲТ-2008ни босқичма-босқич жорий этиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги "Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисобларнинг замонавий тизимини жорий этиш тўғрисида"ги 691- сон қарори миллий ҳисоблар статистикасини кейинги икки йил учун такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 77 Давлат статистика қўмитаси ходимлари МҲТ-2008ни жорий қилиш бўйича БМТ EИК, Eвростат, EАСТА кўп йиллик дастури доирасида тўловлар баланси ва давлат молияси статистикаси билан боғлиқликда бир қатор семинарларда иштирок этдилар. Яқинда ХВФ билан муайян соҳалардаги ишларнинг устуворлигини белгиловчи тўрт йиллик режа келишиб олинди. МДҲ Статистика қўмитаси ва Осиё тараққиёт банки билан бу борадаги ҳамкорлик давом этмоқда. Давлат статистика қўмитаси “Глобал халқаро таққослаш дастури-2020”да иштирок этишга тайёрланмоқда. Давлат статистика қўмитасининг Макроиқтисодий кўрсаткичлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси миллий ҳисоблар бўйича статистик маълумотларни тўплаш учун етарли кадрлар, техник ресурслар ва инфратузилмага эга. Бироқ, юқори даражадаги кадрлар қўнимсизлиги ва техник масалалар асосий муаммолар сифатида қайд этилади. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling