Ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси


Қуйида Тошкент вилояти Бўка тумани Ачамайли массиви КМ- бўйича дала тадқиқотларида олинган тупроқ кесмаларининг марфалогик таҳлили келтирилади


Download 0.56 Mb.
bet38/45
Sana30.08.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1671527
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   45
Bog'liq
жонибек хисобот

Қуйида Тошкент вилояти Бўка тумани Ачамайли массиви КМ- бўйича дала тадқиқотларида олинган тупроқ кесмаларининг марфалогик таҳлили келтирилади.
Кесма-1
07.07.2012 йил.
Тошкент вилояти Бўка тумани Ачамайли массиви КМ- .
Тупроқ номи; Қадимдан суғориладиган типик бўз тупроқ, енгил қумоқ.
Ландшафт (геомарфология) : Типик бўз тупроқлар минтақаси, паст-баланд тоғ олди ҳудудларига қўшилиб кетган, Гижиген дарёсининг IV-қайир (соҳил усти) террасаси; рельеф кучсиз тўлқинсимон, сойлар билан ажралган, қияликнинг сув айирғич ёнбағри, қисми жойлашган: Ачамайли фермерлар уюшмаси; Абдували ота фермер ҳўжалиги, бошқарувчи Холжанов Мирзали.
Рельефи нисбатан кесманинг жойланиши: сув айирғич ён бағри қисми.
Паҳта даласи, ўсимлиги-ғўза, ҳолати, гуллаши-ҳосил тугиш босқичида, бегона ўтлар билан ифлосланмаган.
Тупроқ юзаси-қуруқ, культивация қилинган, юмшоқ турли ўлчамдаги кесакли.
Кесма чуқурлиги-170см, карбонатлар учраган чуқурлик 65-110см.
Тупроқ ҳосил қилувчи она жинс-лёссимон қумлоқ аллювиал ётқизиқлар. Ер остисувлари 5 метрдан юқори чуқурликда жойлашган.
Аҳ 0-30см. Оч кулранг, қуруқ, енгил қумоқ, юмшоқ (майин), майда кесакчали, ўртача миқдорда илдизли, органик модда (гўнг) ва ўсимлик қолдиқлари, жониворлар билан ишланган, ўтиши тузилиши бўйича аниқ.
Аҳо 30-65см. Сарҳиш кулранг, янги, енгил қумоқ, юмшоқ , кучсиз зичлашган, майда кесакчали, кам миқдорда майда илдизлар, айрим йирик илдизлар учрайди, кам миқдорда карбонатлар доғлари, жониворлар билан кам ишланган, ўтиши ранги орқали аста-секин.
В1 65-110см. Оч кулрангсимон сарғиш, янги, енгил қумоқ, кучсиз (кам) зичланган, мустаҳкам бўлмаган кесакчали, оз миқдорда майда илдизлар, кам миқдорда жониворлар изи, оз миқдорда карбонатлар доғлари, ўтиши ранги орқали аста-секин.
С 110-170см. Сарғиш ранг, янги, енгил қумоқ, ўрта қумоқчага яқин, кучсиз зичланган, мустаҳкам бўлмаган кесакчали, майин ғовакли чангсимон тузилиши, жониворлар изи кам учрайди, алоҳида узун томирлар кам миқдорда, корбонатлар учрамайди.
Намуна олинган чуқурлиги; 0-30, 30-65, 65-85, 85-110, 110-150, 150-170см.



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling