Ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси


Қуйида Тошкент вилояти Чиноз тумани Оҳунбобоев массиви КМ-9 бўйича дала тадқиқотларида олинган тупроқ кесмаларининг марфалогик таҳлили келтирилади


Download 0.56 Mb.
bet41/45
Sana30.08.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1671527
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
жонибек хисобот

Қуйида Тошкент вилояти Чиноз тумани Оҳунбобоев массиви КМ-9 бўйича дала тадқиқотларида олинган тупроқ кесмаларининг марфалогик таҳлили келтирилади.

Кесма-1
08.07.2012 йил.

Тошкент вилояти Чиноз тумани Оҳунбобоев массиви КМ-9, Чирчиқ ва Сирдарё II-соҳил усти террасаси, Тамжня атрофи, ГЭС дан 200 метр, йўл ёқасидан шимолда 50 метр оралиғида,Яллама қишлоғи; Шарифбоев Лутфулла ф/ҳ. Суғориш ариғидан 30-40м оралиғида, қияликни юқори қисми.


Тупроқ номи; Суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлар, тоғ олди ярим чўл.
Ўсимликлари; Буғдой ўриб олинган дала, ҳозирда кичик майдонга полиз экини (қовун-тарвуз) экилган. Тупроқ усти-қуруқ, йирик майда кесакли, Кесма чуқурлиги 135см, тупроқ ҳосил қилувчи жинс-аллювиал ётқизиқлар. Ер ости сувлари- 1,5-2 м. Намуна олинган чуқурлик 0-30, 30-46, 46-63, 63-87, 87-105, 105-135см. Тупроғи эскидан суғориладиган ўтлоқи қумли ётқизиқларда таркиб топган. Ўсимликлари; дала тариғи ва бошқалар, 20-30 гектарли даланинг ярмида буғдой ўриб олинган, қолган қисмида пахта экилган, ҳолати-яхши, кутиладиган ҳосил 25-28ц/га; буғдойдан-30ц/га олинган, қиялик 0-10; полиз экинларининг холати яхши.
Аҳ 0-30см. Тўқиш кулранг, усти қуруқ, ости янги, енгил қумоқ, усти йирик, ости майда кесакли, кучсиз зичлашган, кўп миқдорда майда-йирик томирли, кўп миқдорда жониворлар изи, ўтиши ранги, зичлиги, меҳаник таркиби бўйича аста-секин.
Аҳо 30-46см. Қизғиш кулранг, еучсиз намланган, ўрта қумоқ, майда кесакли, кам миқдорда майда томирли, оз миқдорда жониворлар изи, оз миқдорда темир оксидлари, ўтиши ранги, зичлиги орқали аста-секин.
В1 46-63см. Кулранг, ўртача намланган, ўрта қумоқ, кучсиз зичлашган, устинсимон структураси, кучсиз зичлашган, оз миқдорда майда томирли, оз миқдорда жониворлар изи, ўтиши ранги, намлиги орқали аста-секин.
В2 63-87см. Оч кулранг, нам, ўта қумоқ структурасиз, ўртача зичлашган, оз миқдорда майда томирли, жониворлар изи кўп миқдорда, ўтиши ранги, механик таркиби, зичлиги, янги яралмаси орқали сезиларли.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling