Ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси


Чирчиқ-Оҳангарон хавзасида тупроқларининг статистик кўрсаткичлари


Download 0.56 Mb.
bet2/45
Sana30.08.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1671527
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
жонибек хисобот

Чирчиқ-Оҳангарон хавзасида тупроқларининг статистик кўрсаткичлари




5.3.

Тупроқларнинг сингдириш сиғими ва сингдирилган катионлари таркиби.............




5.4.

Тупроқларнинг гумуси ва гумус тарқалиш қонуниятлари







Хулоса.............................................................................................................................







Чоп этилган мақолалар....................................................................................







Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.......................................................................





КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги ва асосланганлиги - Чирчиқ-Оҳангарон дарёлари ҳавзаси Тошкент вилоятини тўлалигича ўз ичига олади. Чирчиқ-Оҳангарон дарёлари Сирдарёнинг ўнг ирмоғи бўлиб, Тяньшан тоғининг ғарбидан бошланади, унга кирувчи кўп сонли сойлар, бу дарёларда қурилган сув омборлар суғориладиган ерларни сув билан таъминловчи асосий манба ҳисобланади.
Ҳавза баландлик минтақалари-баланд тоғлар, ўртача баландликдаги тоғлар, тоғ олди қир-адирлар ва паст тоғлар ҳамда паст-баландли тоғ олди ҳудудларига қўшилиб кетган Чирчиқ-Оҳангарон дарёларининг юқори (IV-V) террасалари, Чирчиқ-Ангрен ва Гижиген дарёларининг III террасаси ясси текисликлари, шу дарёларнинг қуйи (II-I ва қайир) террасалари, оч тусли бўз тупроқлар минтақаси Сирдарёнинг III террасаси ва Сирдарёнинг қуйи (II-I ва қайир) террасаларини ўз ичига олади.
Шундай мураккаб литологик-геоморфалогик районлардан таркиб топган бу худуднинг тупроқ қоплами ўз ичига турли тип, типчаларга мансуб зонал ва азонал тупроқларни олади. Улар орасида оч тусли қўнғир, оч қўнғир ўтлоқи-чўл, жигарранг, қўнғир тоғ-ўрмон, тўқ тусли ва типик бўз, ўтлоқи-бўз, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи ва ботқоқ-ўтлоқи тупроқлари тарқалган. Суғорма деҳқончиликда жигарранг тупроқлар, тўқ тусли ва типик бўз тупроқлар, типик ва оч тусли бўз тупроқлар минтақасида-ўтлоқи бўз, бўз- ўтлоқи, ўтлоқи ва ботқоқ –ўтлоқи тупроқлардан фойдаланилади. Лалми деҳқончиликда тоғ жигарранг тупроқлари, тўқ тусли ва типик бўз тупроқлар фойдаланилади.
Чирчиқ-Оҳангарон ҳавзаси тупроқлари Ўзбекистон тупроқлари (1963й, 3 боб) да Тошкент вилояти тупроқлари бўлимида А.З.Генусов тамонидан тўла ёритилган.
Бу монографик илмий нашрда Чирчиқ-Оҳангарон ҳавзаси геологияси, гидрогеологияси, геоморфологияси, рельефи, иқлимига доир маълумотлар берилиши билан бирга тупроқларни харитаси, учрайдиган тупроқлари тип, типчалари келтирилган. Асосий қўриқ, лалми, суғориладиган тупроқлари учун чегараланган ҳолда механик таркиби, типик тупроқлардан қўриқ, лалми , суғориладиганлари учун уларнинг кимёвий таркиби, сингдирилган сиғмлари таркиби, ҳаракатчан озуқа элементлари, ўтлоқи (гидроморф) тупроқларга тегишли шундай кўрсаткичлари ҳамда тоғ ва тоғ олди тупроқлари бўйича ҳам юқоридаги кўрсатгичлар бўйича маълумотлар келтирилмаган.
Ўзбекистон тупроқлари (1975) нашрида Чирчиқ-Оҳангарон тупроқлари уларнинг хосса ва хусусиятларига доир маълумотлар келтирилмаган.
Р.Қўзиев (1993,1995) томонидан Тошкент вилояти воҳа тупроқлари, уларнинг тадрижий ривожланиши, кимёвий ва бошқа хосса-хусусиятлари ўрганилган. Унда воҳа (қадимдан) суғориладиган тупроқларга тегишли кенг қамровли маълумотлар келтирилган.
Тупроқшунослик ва агрокимё институти таркибидаги Тупроқ банитировкаси ташкилоти томонидан сўнги 2007-2009 йилларда мониторинг тадқиқотлари доирасида Тошкент вилояти тупроқлари ўрганилди. Бунда вилоятда тарқалган барча хилдаги тупроқлар-қўриқ, лалми, суғориладиган тупроқларнинг асосий хосса ва хусусиятларига доир тадқиқот ишлари олиб борилган.
Илмий нуқтаи назардан Чирчиқ-Оҳангарон дарёлари ҳавзаси тупроқлари бўйича, уларнинг кимёвий таркиби, физик-кимёвий хоссалари, уларда гумус пайдо бўлиши, унумдорлиги кўрсаткичларига доир янги маълумотларни олиш шу куннинг долзарб ва муҳим масалалари ҳисобланади.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling