9-калит майдон. Чиноз тумани “Охунбобоев” массивида бўлиб, суғориладиган бўз ўтлоқи тупроқлардан иборат бўлиб, аллювиал ва лёссимон ётқизиқлардан ташкил топган, Чирчиқ дарёси II- қайир усти терассасида жойлашган. Бу терассанинг нишаблиги 1-20 бўлиб, Сирдарё томонига қаратилган унинг айрим жойларида кўлсимон ва ўзансимон пастликлар мавжуд. Тупроқ она жинслари келиб чиқиши аллювиаллиги туфайли уларга қават-қаватлик хос. Суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар алмашинувчан ирригацион ярим гидроморф намланиш режим таъсирида шаклланган. Ер ости сизот сувлари сатхи бу тупроқлар юзасидан 2-3 метр чуқурликда жойлашган.
Суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар автоморф бўз тупроқлардан шаклланганлиги туфайли уларга хос белгилари карбонат доғлари, кулранг ва сарғиш ранглар ажралиб туради. Механик таркиби бўйича бу тупроқлар ўрта қумоқ, тупроқ профили ўрта қисмидан бошлаб – енгил қумоқ қатламлари мавжуд.
3-калит майдон. Қибрай тумани “Қибрай-Зародин” массивида бўлиб, субтропик тоғ олди ярим чўл зонаси, Ўрта Осиё провинцияси, аллювиал ётқизиқлардан иборат, суғориладиган ўтлоқи тупроқлардан иборат бўлиб, Чирчиқ дарёсининг II-қайир усти террасасида жойлашган.
Калит майдон ўтлоқи тупроқлардан иборат бўлиб, Чирчиқ дарёсининг II-қайир усти террасаси аллювиал ётқизиқларда шаклланган. Бу тупроқлар суғориш натижасида, сизот сувларининг ер юзасига яқинлашиши, тупроқ профили бўйича кўтарилиши ва намланиш шароитида шаклланмоқда. Гидроморф режими шароитида парчаланмаган ўсимликлар қолдиқлари бу тупроқларда органик моддалари билан тўлдириб юқорида жойлашган ҳайдалма ва ҳайдалма ости қатламларига тўқ кул ранг ва жигар-кул ранглар тусини бермоқда. Калит майдонидаги тупроқларни асосий белгиларидан бири бу оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари натижасида. тупроқ профилида глейли қатлами пайдо бўлган. Аллювиал ётқизиқлардан ташкил топганлиги туфайли тупроқлар профилини пастки қисмларида яъни 60-100 см чуқурлигида шағал ва енгил механик таркибли грунтлари тўшалганлиги мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |