Ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси
Download 0.56 Mb.
|
жонибек хисобот
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.5. Инсонларни тупроқ шароитларига таъсири (Табиий ва антропоген омиллар тўғрисида кенг маълумот берилади) Икки бетли маълумотдан фойдаланса бўлади
2.4. Ўсимликлар ва ҳайвонат олами
(Ўсимликлари алоҳида кенг ёзилади ва ҳайвонат олами қисқа берилади) Тошкент вилояти ўсимликлари турли туман бўлиб, бу кўпинча иқлим шароитига боғлиқ. Пастки қисмида шувоқ ўсимликлар формацияси тарқалган бўлиб, эфемерли ярим чўл номи билан ажралиб туради. Бироз юқори қисмида баланд пояли бошоқлилар тарқалган бўлиб, орасида эфемерли ўсимликлар ўсади. Тоғли ҳудудлардаги ўсимликлар олами турли-туман бўлиб, бу ерда ксерофит типидаги ўсимликлар кўпроқ тарқалган. Бу ерларда намликни севувчи дарахтсимон – бутасимон ўсимликлар ҳам ўсади, ҳудди шунингдек, арчазорлар тошли ёнбағирларда тарқалган. Қалин ўрмонзорлар остидаги ўт қоплами, бир қатор намликни севувчи ўсимлик типлари билан қопланган. Юқорига кўтарилган сари ўсимликлар ҳам ўзгариб боради, шунингдек мевали дарахтлар ўрнига терак ва қайинлар ўсиб унча катта бўлмаган тўқайзорларни ташкил этади.
Инсон ердан фойдаланиши фаолиятида уни ўз мақсадига мувофиқлаштирган ҳолда ўзгартиришга ҳаракат қилади. Тупроқ ҳосил бўлиши жараёнида инсон фаол иштирок этиб, унинг хосса ва хусусиятларини ўзгартириб қолмай, балки ўз ҳоҳишига биноан керакли бўлган томонга ўзгартира олади. Тупроқ ҳосил бўлиши жараёнида инсон омилини таъсири катта бўлиб, уни унумдорлигини бошқара олиш қобилиятига эгадир. Тоғли ўлкаларда инсон тупроққа бевосита, билвосита ва биргаликда таъсир этиши мумкин. Инсоннинг тупроққа тўғридан-тўғри ёки бевосита таъсири ерларга ишлов бериш, суғориш, ботқоқларни қуритиш, ўғитлаш, ўрмонзорларни барпо этиш, уни эрозиядан сақлаш бўлса, билвосита таъсири туфайли буни акси, ўрмонзорларни кесиб, ёндириб, ўсимлик қопламини йўқотиш натижасида мувозанат бузилиб табиий тупроқ ҳосил бўлиш жараёнини бузади, унумдор яхши тупроқлар ёмонлашади, кучли эрозияга учраб, ишдан чиқиб қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлиб қолади. Табиатга инсоннинг таъсир қилиш шакллари қуйидагисхемада ўз аксини топган:
Ўрмонзорларни йўқ қилиш натижасида ёғингарчиликни, ҳавонинг нисбий намлигини камайишига, инсонлар учун зарур бўлган кислородни камайишига ва ниҳоят табиий бойликлар заҳирасини озайишига сабаб бўлади. Табиий эрозия жараёни (инсон аралашувисиз) жуда секин кечади. Қишлоқ хўжалигида ерлардан нотўғри фойдаланиш натижасида замонавий ёки тезлашган эрозия юзага келади ва у халқ хўжалигига катта зарар келтиради. Ўтган замонлардан бошлаб ўрмонзорни йўқ қилиш ва ер ҳайдашни ўсиши натижасида эрозия жараёнлари кучайиб борган. Бунга қишлоқ хўжалигини қолоқ юритилиши, суст агротехника, монокультура, тупроққа оддий асбоблар билан ишлов бериш имкон берган. Инсонларни тупроқ ҳосил бўлишига таъсири илмни ривожланиш даражасига боғлиқ, ерга оддий асбоблар билан ишлов берилганда инсонни тупроққа таъсири кучсиз эди. Инсоннинг тупроққа салбий таъсири замонавий техника машиналарини нотўғри қўллаганда кучаяди. Тоғ олди текисликларида ва тоғ ён бағирларида лалми ерлардан узоқ фойдаланилганда тупроқларда озиқ моддалар камаяди, зичлашади, сув ўтказувчанлиги кескин тушади. Қияликларда улар ёмғир сувлари билан жадал ювилади ва унумдорлиги кескин камаяди. Марказий Осиё ўйдим-чўнқир тоғли қияликлари ва тоғ олди майдонларида унумдорлигини йўқотган ерлар кўп учрайди. Ерлардан ишлаб чиқариш манбаи сифатида фойдаланиш жараёнида инсон тупроқни хосса-хусусиятларини ўзгартиради (ўрмонзорлар ташкил этиш, дарахтзорларни кесиб йўқотиш, қишлоқ хўжалик экинлари ўстириш, суғориш ёки қуритиш, турли органик ва минерал ўғитларлардан фойдаланиш, тупроққа механик ишлов бериш ва ҳоказолар). С.С.Соболев (1960), М.Н.Заславский (1983) ҳисоблашларига қараганда ер юзида ҳар йили тупроқ билан 1229 минг тонна азот, 593 минг тоннагача фосфор, 12 млн тонна калий ердан ташқарига чиқиб кетади. Ўзбекистонда ўртача йиллик тупроқ ювилиши 100-150 т/га бўлиб, бунда 0,5-0,8 т/га гумус, 100-120 кг/га азот, 75-100 кг/га фосфор йўқолади. Шундай қилиб, табиий омиллар сув эрозиясини юз беришига шароит яратади, лекин уни ривожланишида инсонларни ҳалқ хўжалигидаги фаолияти асосий сабаб бўлиб ҳисобланади, шунинг учун у тупроқни эрозияланишига сабаб бўлувчи табиатнинг у ёки бу ноқулай омиллаини кучсизлантиришга йўналтирилган бўлиши керак. Эрозияни ривожланишини тўхтатиш ва эрозияланган тупроқлар унумдорлигини эрозияга қарши чора-тадбирлар таъсирида тиклаш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш даркор. Мониторинг системасини кўрсатишича табиат ривожининг 4 та асосий қонунияти мавжуд: Табиатда ҳамма нарса бир-бири билан чамбарчас мустаҳкам ажратиб бўлмас даражада боғлиқдир. Ривожланиш жараёни давомида ажралиб чиқадиган чиқиндилар қаердадир тўпланиб, табиатга ўз таъсирини ўтказади. Табиат ривожланиш жараёнларини инсонлардан яхши ва тўғрироқ билади, инсоннинг аралашиши эса ривожланиш системасинининг бир бутунлигини бузилишига олиб келади. Табиат ҳисоб-китобни яхши билади. Ҳеч нарса табиатда ўз-ўзидан ҳосил бўлмайди, шундай экан инсон табиатдан фойдаланиш чоғида, ўз ўрнида табиат билан ҳисоблашиб туриши, тупроқдан оқилона фойдаланиши ва табиат мувозанатини бузмаган ҳолда иш тутиш омилининг асосий мақсади бўлиши лозимлигини унутмаслиги керак. Инсонларнинг табиатга оқилона таъсири туфайли ҳозирги кунда Чотқол тоғ-ўрмон мелиоратив тажриба станцияси (ЧТЎМТС) ҳудуди такрорланмас гўзалликка эгадир. Бундай жойларни кўпайтириш ва келажак авлодга соғлом табиат қолдириш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling