Ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси
Download 0.56 Mb.
|
жонибек хисобот
2.2.Иқлими
(Тўлдирилади гидромет маълумотлари билан) Тошкент вилояти ўзининг географик жойлашишига кўра, субтропик тоғ олди ярим чўл зонаси Ўрта Осиё провинциясининг Турон қуруқ континентал иқлим минтақасига киради ва ўзига хос хусусиятлар билан ажралиб туради. Бу ҳудуд иқлим шароитларини, унинг жанубий океан ва денгизлардан узоқлиги, чўллар ва тоғли районларининг яқинлиги белгилайди. Вилоятнинг умумий иқлим шароити икки омилда яъни, чўл ва тоғ олди ярим чўллари иқлими таъсирида шаклланади. Иқлимни асосий белгилари: континентал ҳамда, юқори хароратлик режими ва атмосфера ёғинларнинг йил давомида нотекис тақсимланишида ўз аксини топади. Ҳаво ҳароратинниг ўртача йиллик миқдори 12,5-13,00 С ни ташкил қилиб, максимал ҳаво ҳарорати июл ойига (+440) тўғри келади, энг совуқ ой январда – 32,40 абсалют минимумини ташкил этади. Ўсимликларнинг вегетация даври 198-203 кун атрофида кузатилиб, кузги биринчи совуқда 15-22 октябрга, бахорги охирги совуқ эса 30 март - 4 апрел ойларига тўғри келади. Самарали харорат (+100 дан юқори) йиғиндиси бир йилда 4226-42480 ни ташкил этади. Йиллик ёғинларнинг ўртача миқдори 256-268мм ни ташкил этади ва унинг максимум миқдори қиш-бахор ойларига тўғри келади. Ёз ойларида ёғинлар деярли бўлмайди. Қор қоплами қалинлиги айрим йилларда 34-36см гача етади. Ҳавонинг ўртача йиллик нисбий намлиги 46-48 % кўрсаткичларида кузатилади, қиш ойларида 65-70 % гача кўтарилиб, ёз ойларида 32-33 % гача пасаяди, бу даврда етишмаган намлик миқдорини суғориш орқали тўлдирилади. Ёғинлар миқдорининг кам бўлиши ва ёз ойларидаги юқори ҳарорат тупроқдан юқори буғланиши содир этади. Максимал буғланиш - 368 мм бўлиб, июлда, минимал буғланиш эса - 53 мм иборат, январ ойларида кузатилади. Йил давомида сув юзасидан буғланиш 2295,9 мм ни ташкил этади, вегетация даврида эса бу кўрсаткич 1794 мм ни ташкил этади. Шуни айтиш ўринлики, III ва IV - қайир усти террасалари иқлими I ва II - терассаларидан бир оз фарқланади. I ва II - терассалари гипсометрик нисбатан паст жойлашганлиги сабабли кузги совуқлари бир оз эртароқ ва айрим йилларда эса, куз билан баҳор ойларида совуқ шамолларни ўсимликларга салбий таъсири кузатилмоқда.
Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling