Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 0.95 Mb.
bet4/21
Sana16.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1511261
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ёшлар жиноятчилигига таъсир этувчи омилларни тадқиқ этиш бугунги кунда янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Мавзуга алоқадор илмий адабиётлар таҳлили, кўплаб хориж олимлари томонидан муаммонинг фалсафий, психологик ва педагогик жиҳатлари тадқиқ этилганигини кўрсатади.
Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтиришнинг айрим жиҳатлари миллий ҳуқуқшунос олимлардан Э.Абзалов, Н.Вахобов, Д.Деҳқонова, Х.Закиров, З.Исломов, И.Кудрявцев, З.Мадалиева, Х.Маматов, О.Насриддинова, Х.Одилқориев, Ё.Садикова, А.Саидов, У.Тожихонов, Н.Сайдалиходжаева, Р.Турдибоева, А.Хамраев, Ш.Якубов ҳамда сиёсатшунос олимлардан Б.Жўраев, С.Жўраев, Л.Тангриев, Ш.Эрматов кабиларнинг илмий изланишларида муайян даражада тадқиқ этилган.
Хорижий мамлакатларда ёшлар ўртасида жиноят содир этган шахсларнинг психологияси ва унинг жиноий оқибатлари бўйича К.Каннин ва Р.Уайт (Австралия), Д.Киприани, К.Хилбран, К.Хванг, К.Веланова, Б.Луна, Дж.МакКорд, К.Уидом, Н.Кроуэлл, С.Ж.Ордаз, Уи.Форан, Д.Ж.Симмондс, М.Н.Холкуист, М.Асато (АҚШ), С.Шеннах (Австрия) каби олим ва мутахассислар томонидан илмий ишлар олиб борган.
Ўтказилган тадқиқотлар, бир томондан жиноятлар сони ва сифат хусусиятларининг жадал ўсиши, хатти-ҳаракатларнинг хавфлилиги ошиши, иккинчи томондан ушбу соҳада кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилмагани натижасида вужудга келган муаммоларни илмий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилмаганлигини англатади.
Битирув малакавий ишининг мақсади ёшлар томонидан безорилик жиноятларининг содир этилиши ва уларни бартараф этишнинг ўзига хос амалиёти юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Битиув малакавий ишининг вазифалари. Тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:

  • ёшлар ўртасида жиноятчиликни барвақт олдини олишнинг аҳамиятини ёритиш;

  • ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини ўрганиш;

  • ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича хорижий тажрибаларни тадқиқ қилиш;

  • Тошкент шаҳрида ёшлар томонидан безорилик жиноятларининг содир этилиши ҳолатини тахлил қилиш;

  • Тошкент шаҳрида ёшлар томонидан безорилик жиноятларини содир этилишининг асосий сабалари ва оқибатларини ўрганиш;

  • ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишнинг Хитой амалиётини татбиқ этиш;

  • Тошкент шаҳрида ёшлар томонидан безорилик жиноятларини олдини олиш чора-тадбирлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.


Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling