Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти


Download 0.95 Mb.
bet6/21
Sana16.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1511261
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023

Ҳуқуқбузарлик — ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга субъект томонидан содир этиладиган, ҳуқуқ нормалари талабларига зид келувчи ҳамда шахсга, мулкка, давлатга ва бутун жамиятга зарар келтирувчи ижтимоий хавфли қилмиш. Ўз хусусиятига кўра, ҳуқуқбузарлик жиноят, ножўя ҳаракат, интизомни бузиш шаклида бўлади. Кўп ҳолларда ҳуқуқбузарлик қонунбузарлик сўзи билан бир хилда ишлатилади. Жиноий қилмиш (фуқароларни хаётига ва соғлигига зарар тажовуз қилиш), фуқаровий ҳуқуқбузарлик (шахсга, фуқаро ёки ташкилотнинг мулкига зиён етказиш), маъмурий ҳуқуқбузарлик (ҳақорат, майда безорилик, йўл ҳаракати қоидасини бузиш), интизомий ҳуқуқбузарлик. (ножўя ҳаракат, ишга ўз вақтида ёки умуман келмаслик, яни меҳнат интизомларига амал қилмаслик, кеч қолиш) фарқланади. Ҳуқуқбузарликнинг энг хавфли кўриниши жиноятдир. Ҳуқуқбузарлик учун қонунда тегишлича фуқаровий, маъмурий, интизомий ва жиноий жавобгарлик белгиланган7.
Демак, юқоридаги тарифдан келиб чиқиб ҳуқуқбузарлик турларига тўхталиб ўтамиз.
Жиноят – бу Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг
14-моддаси: Ушбу Кодекс билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган объектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади.
Жиноий жавобгарлик — юридик жавобгарлик турларидан бири, жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибати. Жиноий жавобгарлик айбдорга нисбатан жазолаш шаклидаги давлат мажбурлов чорасини қўллашдан иборат. Жиноий жавобгарликка жалб этиш жиноят ишини қўзғатиш, тергов қилишни ва судда муҳокама қилишни ( Суд муҳокамаси) билдиради. Ҳуқуқий давлатда жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахс иши судда қонуний тартибда, ошкора равишда кўриб чиқилиб, айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Жиноий жавобгарликка тортиш масаласи қонунларнинг тегишли моддаларини қўлланиш орқали ҳал қилинади. Бу ҳол фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг муҳим кафолати ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ЖКга кўра, ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш пайтида қонунда белгиланган ёшга етган ва ақли расо шахсларгина жиноий жавобгарликка тортилади. Жиноий жавобгарликка жиноят содир этишга тайёргарлик кўриш, суиқасд қилиш; оғир жиноят содир этилаётганлиги ҳақида аниқ била туриб, тегишли органларга хабар бермаслик ёки жиноят воситаси ёки жиноят натижасида қўлга киритилган нарсаларни олиш ёки сотиш; шунингдек, жиноят содир этилишига қизиқтирганлик (далолатчи), ташкил қилганлик (ташкилотчи) ва ёрдам берганлик (ёрдамчи) ҳам жиноят ҳисобланади ва жиноий жавобгарликни вужудга келтиради8.
Юқоридаги тарифлардан шуни кўриш мумкинки ҳар қандай айбли ижтимоий қилмиш жиноят деб аталишини кўришимиз мумкин.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling