Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти
Download 0.95 Mb.
|
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги.
КИРИШ Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги. Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам ҳар бир давлатнинг жиддий ва энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланган. Дунё жиноят оламида содир этилган жами жиноятларнинг 30-40 %и ёшлар ҳиссасига тўғри келиб, жумладан, Буюк Британияда 40 %, Америка Қўшма Штатларида 32 %, Германияда 38 % ни ташкил этади1. Бу эса ўз навбатида ёшлар ўртасидаги аксарият жиноятлар ҳуқуқий билимнинг етишмаслиги ва бўш вақтини мазмунли ташкил этмаслиги натижасида содир этилмоқда. Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди. Бугунги кунда ёшлар тарбияси муаммолари деярли барча мамлакатлар учун умумий масаладир. Ёшлар тарбияси мавзуси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида шундай деди2: “Бугунги дунё ёшлари – сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 6 миллиард кишини ташкил этмоқда. Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олиш. Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим, деб ҳисоблаймиз. Албатта, жаҳон ёшлари фаолияти ва ижоди тўғрисида кўплаб ижобий мисоллар келтириш мумкин: фан ва техника, ижод, санъат ва спортнинг барча турлари бўйича ёшлар томонидан қўлга киритилаётган натижалар, албатта, инсонни қувонтиради. Ушбу ижобий ҳолатлар ва воқеликлар бизнинг ёш давлатимиз ёшлари орасида ҳам содир бўлаётганини мамнуният билан қайд этишга тўла ҳақлимиз. Айни пайтда яна ва яна глобал кўламларда айнан ёшлар тарбиясида ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини тан олишимиз, эътироф этишимиз керак. Ўзи ва ўзгаларнинг тақдирига, келажагига бефарқлик, шафқатсизлик, ишёқмаслик, ҳалол меҳнатдан бўйин тоблаш, ахлоқсизлик, енгил-елпи ва бошқалар ҳисобига кун кечириш, гиёҳвандлик, ўғирлик, жиноятчи гуруҳлар, экстремистлар ва террористлар фаолиятида иштирок этиш ҳам жамиятнинг айнан навқирон ёшдаги аъзоларини ўз домига тортаётгани сир эмас. Илм ўрганиш, маълумот олиш учун шароит яратиб бераётган ахборот технологиялари, жумладан, Интернет ҳам муаммолар манбаига айланиб бораётганини таъкидлаш зарур. Қонунлар ижросини таъминлаш, юридик саводхонлик тадбирларини амалга оширишдан ташқари, таълим, тарбия, маънавият ва маданиятни шакллантириш каби соҳалар борки, уларнинг аҳамияти ҳар бир мамлакатда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда катта ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси ушбу барча йўналишларда фаол тадбирларни амалга оширмоқда ва ижобий натижаларни қўлга киритмоқда. Бугун жамият ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва мамлакат тараққиётининг янги бир босқичида ёшларга оид давлат сиёсати, ёшлар ҳаётини демократик тамойиллар асосида ижтимоий ташкиллаштириш, ёшлар ва давлат ўртасидаги муносабатларни позитив асосда қуриш, ёшлар манфаатлари ва қадриятларининг давлат манфаатлари билан мувофиқлигини таъминлаш учун олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва мақсадлар мажмуини ёшлар онгига сингдириш белгиланган. Ёшлар томонидан қонун билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилишини тақозо этувчи сабаб ва шароитларни келтириб чиқарувчи, озиқлантирувчи, жамиятда ижтимоий ҳодиса, воқеа, жараёнларни камайтириш, зарарсизлантириш, чеклаш ва бартараф этиш муҳим масалалардан биридир. Жамиятга ёшлар жиноятлари ва ҳуқуқбузарликлари профилактикаси ижтимоий муаммоларини хал этиш, биринчи навбатда аҳоли бандлигини таъминлаш ва ёшларни ижтимоий фаолиятга жалб этишни фаоллаштириш, вояга етмаганларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишни назарда тутади. Ёшларнинг ҳуқуқбузарликлари ва жиноятчилигини олдини олиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бугунги ёшлар томонидан содир этиладиган хуқуқбузарликларни давлат, жамият ва шахс ўртасида алоҳида ижтимоий муносабатни юзага келтирувчи ҳодиса сифатида ўрганишда, ушбу йўналишни тартибга солишнинг чора-тадбирларини такомиллаштириш зарурати мазкур тадқиқотни амалга оширишга туртки бўлди. Шу боисдан, ёшлар томонидан безорилик жиноятларининг содир этилиши ва уларни бартараф этишнинг ўзига хос амалиёти борасидаги илмий тадқиқотларни олиб бориш долзарб ҳисобланади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling