Ўзбекистон республикаси фанлар академияси т арих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 0.98 Mb.
|
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАНУБИЙ ҲУДУДЛАРИ АНЪАНАВИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ТАРИХИЙ
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари аҳолиси анъанавий ҳунармандчилигини тарихий жараёнлар контекстида ёритиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Республика музейлари материаллари акс этган тадқиқот натижаларидан ўзбек миллий ҳунармандчилиги буюмларининг хорижий кўргазмаларда намойиши, унутилиб бораётган ҳунар турларининг ҳудудларга оид соҳаларини тиклашга Республика «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан уюштиралаётган «Навқирон Ўзбекистон», «Янги авлод», «Ташаббус» республика кўрик-танлов ва тадбирларини ташкиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмасининг 2017 йил 11 октябрь АА 01/01-586-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ҳозирги кунда йўқолиб бораётган ҳунар турларининг жанубий ҳудудларга оид кўринишларини тиклашга қаратилаётган тадбирлар уюштириш ва ҳунармандчиликни эркин ривожлантириш учун зарур шарт‑шароитларни ривожлантиришга хизмат қилади; мустақиллик йилларида қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, дала этнографик материаллар акс этган тадқиқот натижаларидан унутилган ҳунар мактаб-марказларини аниқлаш, ҳунармандчилик ишлаб чиқаришида уста‑шогирд анъаналарини тадбиқ этиш ва ёшларга ҳунар ўргатишни ташкил этиш ҳамда уюшма қошида бутун республика ҳунармандлари учун «Уста-шогирд» Низомини ишлаб чиқишда фойлаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмасининг 2018 йил 12 июнь ШР15/692-сон маълумотномаси). Тадқиқот йўқолиб бораётган ҳунар турларини келажак авлодларга ўргатиш ва амалий санъат асари сифатида илмий ҳамда амалий аҳамиятини оширишда катта аҳамият касб этади; ҳунар турлари, буюмларининг Россия империяси мустамлакачилиги ва совет давридаги кўринишлари бўйича ЎзР МДА ҳужжатлари, даврий матбуот материаллари асосида олинган илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 октябрдаги «Замонавий талабларга жавоб берувчи ва мустақиллик ғоялари асосларига мос келувчи Ўзбекистон тарихи музейини реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори»га кўра «1914–1915 йилларда Ўрта Осиё хонликлари даври» ва «Ҳунармандчилик» экспозиция бўлимларини қайта шакллантиришда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 12 апрель 3/1255-920-сон маълумотномаси). Тадқиқот миллий ҳунармандчилик тарихи ва анъаналарини дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб қилиш ҳамда ҳунармандчиликни эркин ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратишда самарали хизмат қилган; тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон амалий санъати ва халқ ҳунармандчилиги музейида “Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари амалий санъат намуналари” номли экспозициясини ташкил этишда ҳамда бугунги кунгача сақланиб қолган амалий санъат ва миллий ҳунармандчилик мактаблари анъаналарини асраш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, музей ашёлари ва коллекцияларини илмий тадқиқ қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 10 апрель 01-11-08-2386-сон далолатномаси). Бу ўзбек халқи тарихий мероси, ҳунармандчилик билан боғлиқ анъана ва урф-одатларни ўрганишда ўзига хос ўрин тутади; музей ва кўргазма экспозицияларида намойиш этилаётган миллий ҳунармандчилик турларига хос анъаналарни тиклашда тадқиқот натижаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 10 апрель 01-11-08-2386-сон далолатномаси). Бу ёш авлод онгида миллий ғурур ва миллий мафкурани шакллантиришга хизмат қилади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling