Ўзбекистон республикаси фанлар академияси т арих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.98 Mb.
bet7/31
Sana06.05.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1435772
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАНУБИЙ ҲУДУДЛАРИ АНЪАНАВИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ТАРИХИЙ

Тадқиқотнинг вазифалари:
жаҳон тарихи ва этнологияси фанида эътироф этилган илмий қарашлар ва назариялар таҳлили асосида анъанавий ҳунармандчиликни ўрганишга оид назарий-услубий қарашларни таърифлаб бериш;
муаммонинг тарихшунослик таҳлили асосида Ўзбекистон жанубий ҳудудлари аҳолиси ҳунармандчилигининг ривожланишини ёритиш;
ХIХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ўрганилаётган ҳудудлар ҳунармандчилиги тараққиётига таъсирини очиб бериш ва ҳудудларга хос ҳунар турларини тавсифлаш;
совет даврида ҳунармандчилик ривожи жараёнининг бир қиррали эмаслиги ва совет ҳукуматининг бу борада олиб борган ислоҳотлари, уларнинг жанубий вилоятларда жорий этилиши натижалари ҳамда ҳунармандчилик марказларининг маҳаллий хусусиятларини тарихий аспектда очиб бериш;
мустақиллик йилларида анъанавий ҳунармандчиликка доир ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳамда замонавий ҳунар турларининг кўринишларини қиёсий ўрганиш;
ҳунармандчиликда рамзлар семантикасини кўрсатиш ва ифодалаш;
халқ ҳунармандчилиги анъаналари ва уста-шогирд муносабатларини кўрсатиб бериш ҳамда жанубий ҳудудлар анъанавий ҳунармандчилиги билан боғлиқ урф-одат ва маросимларни таҳлил қилиш;
илмий хулосаларга таянган ҳолда Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари аҳолиси ҳунармандчилиги тарихи ва замонавий кўринишларини халқ амалий санъатига хизмат қилувчи амалий, назарий таклиф ва тавсиялар баён қилиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари аҳолисининг анъанавий ҳунармандчилиги белгилаб олинди.
Тадқиқотнинг предметини жанубий ҳудудлар ҳунармандчилигининг Бухоро амирлиги даври, совет даври ва мустақиллик йилларидаги тараққиёти, унинг трансформация жараёнлари, ҳунармандчилик семантикаси, уста-шогирд анъаналари, ҳунармандчилик билан боғлиқ урф-одат ва маросимлар каби масалалар ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда тарихий изчиллик, тарихий-қиёслаш, структуравий ва семантик-семиотик назария усулларидан фойдаланилди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling