Ўзбекистон республикаси фанлар академияси т арих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.98 Mb.
bet9/31
Sana06.05.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1435772
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАНУБИЙ ҲУДУДЛАРИ АНЪАНАВИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ТАРИХИЙ

Тадқиқотнинг амалий натижалари. Ўзбекистон тарихи ва этнологиясида мавжуд тарихий-фалсафий қарашлардан жанубий ҳудудлар аҳолиси анъанавий ҳунармандчилиги муаммосини фанлар кесимида тадқиқ этишнинг назарий-услубий жиҳатлари ишлаб чиқилган;
ўрганилаётган ҳудудлар аҳолиси анъанавий ҳунармандчилигининг трансформация жараёнлари ҳамда унга таъсир этган омиллар аниқланган ва ривожлантиришга оид тавсиялар илгари сурилган;
тадқиқот давомида йиғилган тарихий-этнографик материаллар, архив ҳужжатларидан олинган маълумотлар ҳамда илмий хулосалардан республика ва вилоятлар «Ҳунарманд» уюшмалари, музейларда экспозиция ва тадбирлар ишлаб чиқиш, давлат дастурлари ижроси, касб-ҳунар коллежларида ҳунарга ўргатиш қўлланмаларини ишлаб чиқишда асос бўлган.
Тақдиқот натижаларининг ишончлилигини ишда этнология ва тарих фанида тан олинган ёндашув ва усуллар қўлланилганлиги, кўп турдаги тарихий ва этнографик адабиётлардан фойдаланилганлиги, дала-этнографик материаллар, архив ҳужжатлари, ўрганилаётган ҳудудлар архиви бошқармалари материаллари, республика музейлари ва кўргазма экспозициялари, республика ва вилоятлар «Ҳунарманд» уюшмалари ҳисоботлари, даврий матбуот, нарратив асарлар, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга асосланган хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Ўзбекистон тарихининг ХIХ аср иккинчи ярми – XXI аср бошлари даврлари контекстида жанубий ҳудудлар аҳолиси анъанавий ҳунармандчилиги трансформацияси умумлаштирилган услубий ёндашувлар, назарий хулосалар ва этнографик маълумотлар тарих, этнография, социология ва санъатшунослик фанлари йўналишларини илмий-назарий жиҳатдан бойитишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Диссертациянинг амалий аҳамияти жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши, ўзбек халқи тарихий ва маданий меросини асраш, бойитиб бориш, миллий мафкурани шакллантиришда мақсадли давлат дастурларининг бажарилишига, шунингдек, ўзбек халқи маданиятига оид билимларни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling