Ўзбекистон республикаси фанлар академияси т арих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.98 Mb.
|
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАНУБИЙ ҲУДУДЛАРИ АНЪАНАВИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ТАРИХИЙ
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси ҳунармандчилигининг жамият тараққиёти ҳамда меҳнат тақсимоти жараёнида шаклланган уй ҳунармандчилиги, буюртма ва бозор учун маҳсулот тайёрлаш жиҳатлари ҳамда ҳунар турларининг безаклар бериш ва яратилиш услублари тарихий-этнологик аспектда очиб берилган; Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ҳунармандчилик турлари (қайиқсозлик, тўқимачилик, каштачилик, гиламчилик, кандакорлик, кулолчилик)нинг ривожланиши табиий-географик муҳит, хўжалик юритиш услуби, вужудга келиши, ташкилий жиҳати ва ижтимоий таркибига кўра тавсифланган уларнинг локал хусусиятлари ранги, кўриниши, ҳолати ва алоҳида турларига кўра фарқланишидала этнографик маълумотлар асосида аниқланган; ХIХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги бекликларида ҳунармандчилик аҳолининг кундалик эҳтиёжлари (истеъмол, талаб, бозор)ни қондирувчи асосий ишлаб чиқариш вазифасини бажаришда давом этганлиги ва ҳудудларга Россиядан саноат маҳсулотларининг кириб келиши ҳамда анъанавий ҳунар турларининг инқирозга учраши, янги турлар(қайси турлар эканлигини ёзсангиз яхши бўлар эди?????)нинг пайдо бўлиши, янги кўриниш (мода)нинг кириб келиши каби ўзгаришлар тарихийлик аспектда далилланган; совет даврида саноатлашувнинг юзага келиши (индустриализация), ҳудудда гиламчилик, дўппидўзлик, мато ишлаб чиқариш ва кулолчилик буюмларининг машина-станокларда тайёрланишининг анъанавийликка таъсири, хонаки ишлаб чиқаришнинг саноат билан алмашинуви, артеллар ташкил этиш жараёни, ҳунармандчилик кишилар ўртасида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий муносабатлар сифатида жамоавий тарзда ишлаб чиқариш воситаси эканлиги ва воҳаларга хос ҳунар турларининг этнографик тавсифи структуравий, географик детерминизм назарий услублари асосида қиёсий кўрсатиб берилган; мустақиллик йилларида қадимги ҳунар турларини қайта тиклаш, замонавий анъанавий кўринишларини яратишга оид давлат сиёсати, бозор муносабатларига ўтишда ҳунармандчиликда талаб, истеъмол, буюртма учун ишлаб чиқариш касаначилик, кичик бизнес ва тадбиркорлик, бозор туризми ҳолатида юзага келиши, мулкий тенглик, ҳунармандчилик модернизациясида урбанизациялашувнинг кучайиши, ҳунармандлар учун турар‑жой ва устахона-дўконларнинг яратиб берилиши, қўлда маҳсулот тайёрлаш, техника тараққиёти хусусиятлари очиб берилган; ҳунармандчилик буюмлари элемент, безак ва нақшларида ифодаланган рамзларнинг семантик-семиотик таҳлили, антропологик ёндашув услубида ҳудудлар ҳунармандчилигида уста ва шогирд анъаналари, Қашқадарё воҳасига хос арвоҳи-пир, саннонпазлик, пахта силар каби урф-одат ва маросимлар ҳамда ҳунармандчилик анъаналари акс этган рисолалар (Миришкор тумани Сартарошлар Низоми, Ғузор тумани «Кори заргарони») мавжудлиги аниқланган. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling