Ўзбекистон республикаси фанлар академияси у. А. Арифов номидаги


Download 406.6 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi406.6 Kb.
#1608237
  1   2   3   4
Bog'liq
Биринчи хабарнома conf optics 2023 ИПЛТИ



ЎЗБЕКИСТОН 
РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР 
АКАДЕМИЯСИ
У.А. АРИФОВ НОМИДАГИ
ИОН-ПЛАЗМА ВА ЛАЗЕР 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ИНСТИТУТИ 
 
 
БИРИНЧИ АХБОРОТ ХАТИ 
 
У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари 
институтида 2023 йил 26-27 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси 
Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишланган “Оптика ва лазер 
физикасининг муаммо ва истиқболлари” мавзусидаги республика илмий-
амалий конференцияси ўтказилади.
Конференцияда иштирок этиш учун маҳаллий ва ҳорижий олий ўқув 
юртлари профессор-ўқитувчилари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари 
илмий ходимлари, тадқиқотчилар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, 
шунингдек, соҳа мутахассислари таклиф этилади.
Конференциянинг асосий йўналишлари: 
1-шўъба. Наноматериаллар оптикаси ва спектроскопияси;
2-шўъба. Лазер физикаси, лазер технологиялари 
3-шўъба. Конденсирланган мухитлар физикаси;
4-шўъба. Оптик қурилмалар ва методлар. 
Конференция тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари. 
Конференция тезислари учун талаблар: 
- тезислар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда илмий 
таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар 
билан тақдим этилиши лозим
- тезис матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчовидаги қоғозга, 
юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб 
расмийлаштирилади. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ѐзилади, 
навбатдаги сатрдан муаллифларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми 
(маърузачининг ФИО си таги чизилган ҳолда), кейинги сатрдан ташкилот 
номи, навбатдаги сатрдан муаллифнинг электрон манзили кўрсатилади. 
Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли 
сатрларда ѐзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times 
New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида, тезислар 3 бетгача тўла 
ҳажмда берилиши лозим. Математик формулалар Вставка/Формулы дан 
фойдаланилган ҳолда киритилади. Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати матн 
охирида берилади. 


Тезисларда келтирилган маълумотларга муаллифларнинг шахсан ўзлари 
жавобгар ҳисобланади. Барча талабларга жавоб берган маъруза 
материаллари, конференциягача электрон шаклдаги тўпламга киритилади. 
Белгиланган талабларга жавоб бермайдиган, шўъба йўналишига мос 
келмайдиган ва кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган материаллар 
тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. 
Конференция материаллари электрон шаклдаги тўплам сифатида 
тайѐрланади. Энг яхши тезис материаллари кенгайтирилган ҳолда 
Ўзбекистон физика журнали (ЎФЖ) да чоп этишга тавсия қилинади. 
Конференция ишига қатнашиш учун ҳар бир қатнашувчи 2023 йил 26 
сентябргача 
http://conf.optics-2023.iplt.uz
сайтида регистрация шаклини 

Download 406.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling