неча одамлар ўз ҳолидан бехабар.
БУга хосланган ГуОлар ҳақида сўз кетганда уларнинг айрим
тарихий шаклларини ёдга келтириш зарур. ГуОнинг тарихий
шакллари кимсә, кимэрсә, бирәв лар шахсга нисбатан, нимэрсә
предметларга, жониворларга , воқеа-ҳодисаларга нисбатан, фалан
ҳар иккала ҳолда ҳам қўлланади.
1
Бинобарин, бу ГуОларнинг
айримларига тарихий мавзулардаги асарларда дуч келамиз: Қани бир
кимарса амрини вожиб қилмай кўрсин-чи?.. Кўнглим бошқа бир
нимарсани истайди, шуаро тили билан айтганда, гул искамоқни
тилайди, амирим! (О.Ёқубов).
Англашиладики, ГуОларнинг БУда қўлланишида алоҳида
хусусиятлар мавжуд бўлиб, бу БМларнинг образлилик ва
экспрессивликка йўғрилган ўзига хос хусусиятлари билан
изоҳланади. Шундан келиб чиқиб, ГуОлар тизимидаги айрим
синонимик элементлар табақаланади: уларнинг асосий қисми
умумуслубий, иккинчи қисми хосланган ГуОларга ажралади. –дир
компонентли ГуОларга нисбатан –алла компонентли ГуОлар бадиият
манфаати учун кўпроқ хизмат қилади, улар орасида алланечук,
нечундир кабиларда БУ мансублик мавжудлиги маълум бўлади. Бу
мансублик тарихий-бадиий матнларда қўлланиладиган кимарса,
нимарса каби архаик элементларда ҳам кузатилади.
Шундай қилиб, БМларда олмошларнинг кўплиги тарихий
вариантлари қўлланиши билан ўзига хослик касб этади. Бу бадиий
адабиётнинг воқеаларни қамраб олиш кўлами, яъни тарихийлиги ва
тасвир имкониятларининг кенглиги билан изоҳланди. ФУларнинг
биронтасида адабий тил меъёрлари нуқтаи назаридан бунга йўл
қўйилмайди.
1
Абдураҳмонов Ғ., Шукуров Ш. Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси. –Тошкент: Фан, – Б.112.
119
Do'stlaringiz bilan baham: |