Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


бировнинг ихтиёри билан юрмайди - ҳеч кимнинг


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

бировнинг ихтиёри билан юрмайди - ҳеч кимнинг ихтиёри билан 
юрмайди, бирор кимса жавоб бермади - ҳеч ким жавоб бермади 
тарзида қиёсланганда улар ўртасида стилистик фарқлар маълум 
бўлиб қолади. Ҳеч ким даги қатъият, биров орқали ифодадаги 
нисбатан мулойимлик, юмшоқлик оттенкалари юзага чиқиб қолади. 
Қайси ҳолат ижодкор учун муҳим ҳисобланса, ўшани ифодалайдиган 
олмошга имтиёз берилади. Саройбон оғиз очиб бир нарса демади 
гапидаги бир нарса – ҳеч нарса синонимиясини ҳам шу тарзда 
тушуниш лозим бўлади. «Тушда кечган умрлар» романидан олинган 
мана бу мисоллар ҳам фикримизни тасдиқлайди: Мен ҳеч нима 
деганим йўқ, коллега - Мен ҳеч нарса деганим йўқ, коллега - Мен бир 
нима деганим йўқ, коллега  каби. 
Жадвалда энг кўп кўрсаткичга эга бўлган У.Азим шеърияти 
матнида ҳам ҳеч ким  асосан қатъият оттенкаси билан иштирок этади: 
Ўғлимга энг ширин сўзлар айтаман, / Менинг йўқлигимни ҳеч ким 
билмайди сингари. Ана шу қатъият оттенкаси унинг ҳеч қачон  
олмошини қўллашида ҳам яққол кўринади: Биз параллел чизиқлармиз,
/ Учрашмаймиз ҳеч қачон каби. 
БМларда, хусусан О.Ёқубов ва М.Али асарларида ҳеч бир  
олмошининг қўлланиши ўзига хос тарзда кечганлиги кузатилади. 
О.Ёқубов уни асосан ҳеч бир кимса, ҳеч бир банда тарзида шахсларга 
нисбатан қўлласа, М.Али нарса-ҳодисаларга нисбатан ишлатади: Ҳа, 
болам, халлоқи олам ҳеч бир бандасининг гуноҳини кечмайдур. Бу 
тожу тахт, бу салтанат ҳеч бир кимсага вафо қилмаслигини 
ёдидан чиқаради? Дунёда кўп нарса ўткинчи эрур, / Ҳеч бири, ҳеч 
бири қолмагай омон. Бу каби ҳолатларни БўОларга бўлган 
индивидуал муносабат ҳосиласи деб тушунишимиз мумкин. 
Кўринадики, БУнинг ўзигагина тегишли бўлган БўОлар йўқ. 
Аммо ижодкорларнинг уларга бўлган муносабати турлича. Бир 
ҳолатда улар БўОларнинг синонимик қаторидан фақат биргина 
элементни қўллашни афзал кўради, бошқа бир ҳолатда эса бу 
олмошларни шахс, предмет-ҳодиса ва ҳаракатга нисбатан ишлатишда 
фарқлайди. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling